Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг имом-хатиблари ўртасида “Йил имоми” кўрик танловини ўтказиш тўғрисидаги низомига асосан Хоразм вилоятида 29 август куни танловнинг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Иштирокчилар ЎМИ Хоразм вилояти вакили Хайрулла домла Абдуллаев, Урганч шаҳар бош имом-хатиби Хасанбой домла Кенжаев ва “Имом Фахриддин ар-Розий” ўрта махсус ислом билим юрти мудири Давронбек домла Абдуқадиров, мударрислар Қ.Машарипов ва Т.Маткаримовдан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан танлов низомига мувофиқ, уларнинг илмий савияси, дунёқараши, бугунги кунда олиб бораётган фаолиятлари муносиб баҳоланди.
Танлов юқори савияда ўтказилди ва якуний натижалар қуйидагича бўлди:
Гурлан туманидаги “Усмон Саид бобо” жоме масжиди имом-хатиби Алишер домла Бобожонов биринчи ўринни қўлга киритиб, танловнинг республика босқичига йўлланма олди.
Урганч шаҳридаги “Кўзли ота” жоме масжиди имом-хатиби Хошимжон домла Отажонов ва Қўшкўпир тумани “Шайх Абдулло” жоме масжиди имом-хатиби Давронжон домла Отажоновлар фахрли иккинчи ўринни эгалладилар.
Учинчи ўринга Боғот тумани “Иморат бобо” жоме масжиди имом-хатиби Фахриддин домла Абдуллаев муносиб деб топилди.
ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги