“Ахборот уруши давридаги ғоявий тузоқлар, алдовларга учган ёшлар қисмати, залолатга етакловчи сайтлар ва буларнинг ҳусусиятлари тўғрисида баён этилади”
Хозирги кунда ахборот уруши шиддат билан авж олмоқда. Ахборот уруши (information war) – турли мақсадларга эришиш учун рақибга ғоявий таъсир кўрсатишдир. Шунингдек, ахборот хуружи рақибга таъсир кўрсатиш орқали жамоатчилик онгини ғарайзли йўллар асосида шакллантиришга урунишдир.
Манфаатдор кучлар ахборот хуружи кутилган натижани бериши учун ёлғон хабар тарқатиш босимини кучайтириб, интернетни ёлғон маълумотлар, сохта иддаоларга тўлдириш каби усуллардан фойдаланишади.
Хозирги кунда Хитойда 500 миллиондан, Россияда 50 миллиондан, Ўзбекистонда 10,2 миллиондан ортиқ интернетдан фойдаланувчи рўйхатга олинган. Эндиликда ижобий ёки салбий мазмундаги ахборотларнинг глобал тармоққа чиқиши учун бир сония кифоя.
Афсуски, кўп ёшлар Ислом ниқоби остида олиб ботлаётган бузғунчи ҳаракатларнинг қурбони бўлиб, дин душманлари қуролига айланиб қолмоқда. Улар нозик чегара чизиғини англамай, шундай тарғиботларга учиб, ўз дини, диндошлари, халққа ва ўзи туғилиб ўсган Ватанига қарши исён қилишгача бориб етмоқда.
Аслида, адашган кимсаларнинг дин ва шариат борасида умуман ишлари йўқ, фақатгина тўдабошидан ёдлаб олганларини такрорлашдан нарига ўтолмайди. Бошқа томондан қараганда, улар ўз жоҳилликлари билан бошқаларни ҳам жар ёқасига элитаётганлари ва кимнингдир ноғорасига ўйнаётганларини билмайди. Бундайлар аввал дину-диёнат, ибодат, жаннат ҳақида турли жозибали сўзларни гапириб, ғўр ёшларни йўлдан уриб, охир-оқибатда, разолат қурбонига айлантирмоқда.
Афсуски, ёшларнинг тўқсон фоизи диний масалаларда уламолар томонидан ёзилган адабиётлар қолиб, интернетга мурожаат қилмоқда. Албатта, бу тармоқнинг қулай ахборот манбаи экани маълум. Бироқ бу чексиз макондан қора мақсади йўлида фойдаланувчилар сони ҳам ортаётган ташвишли ҳолат. Ҳозир бузғунчи оқимларнинг иддаоларини тарғиб қилишда интернет сайтлари асосий воситага айланди.
Оқибатда, ҳали оқни қорадан ажратишга улгурмаган ёшлар интернет орқали тарқатилаётган бузғунчи таълимот, ғояларга чалғиб, ботил фикрларга қўшилиб қолаётгани ачинарли ҳол! Бундай ёшлар турли сайтлардан билиб билмай маълумотларни кўчириб олиб, ўз эътиқоди ва онгини захарламоқда. Бу нодонлиги фош бўлганидан кейин ўзи шарманда, ота-онаси ёмонотлиқ бўляпти.
“Атрофдаги дўстсифат хийлакорларга нисбатан соддалик инсоннинг заифлигидандир. Ҳолбуки, инсон ҳар қандай ваъдага алданавермаслиги, ҳар бир йўл кўрсатувчига ишонавермаслиги лозим (Донолар бисотидан)”
Ғ.Бабажанов
Тупроққалъа тумани бош имом-хатиби