Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
Қутбул Орифин Шайҳ Мухаммад ат тажоний бу киши Жавохир деган китобида айтган эканларки:
5 та иш борки ким ўша ишни қиладиган бўлса Аллоҳ ўша кишини ўзига ҳидоят қилади ва ўзини йулига бошлайди ва шу 5 та иш инсонни иймон нурини зиёда қилади деган эканлар.
1.Аллоҳ таоло га комил иймон келтирмоқлик
Аллоҳ айтади:
Албатта Аллоҳ таоло иймон келтирган кишиларни тугри йулга бошлайди.
Бошка бир оятда:
Ким Аллоҳ таолога иймон келтирса Аллоҳ уни қалбини туғри йулга солиб қуяди.
2.Аллоҳ таоло га юзланмоқлик яьни Инобат Аллоҳ таоло га боғланиш ва Аллоҳ таоло дан бошка барча нарсадан юз ўгириш, узилишдур деган эканлар.
Аллоҳ оятда:
Аллоҳ ўзига инобат қилган кишиларни хидоятга бошлайди.деган.
3.Аллоҳ таоло тоатидан нафси билан уришиш,жанг қилишлиқдур.Аллоҳ таоло қайтарган нарсаларидан сақлиниш билан Аллоҳ таоло ни таотига рози бўлишлиқ
Хатто ки яхши сифатларни ўзига вожиб қилиб бажаргай Ўша яхши сифатларни Аллоҳ учун барпо қилгай.
Аллоҳ таоло айтади:
Бизни йулимизда жидду жаҳд қилган кишиларга биз уларга ўзимизга келадиган йулларга бошлаб қуямиз.
4.Росулаллоҳга эргашишлик хар бир сўзда, хар бир амалда хаттоки харакат ва саконотларида ҳам инсон Росулаллоҳга иктидо қилмоқлигидур.
Аллоҳ таоло айтади: Сизлар
Пайғамбарга эргашинглар, шоядки шунда хидоят топгайсизлар.
5.Аллоҳ таоло га боғланиш.
Ким Аллоҳ таолога боғланса
Аллоҳ таоло уни туғри йулга бошлаб қуйгай.
Кейин бир қанча ишлар зикр қилиндики,шайтон учун бандани васваса килишга бирон йул қолдирмайдиган ишларни хам зикр қилдилар. ва бу нарсалар бандани иймонини зиёда қилмоқлигида хеч қандай шубҳа йукдур, чунки банда билан шайтон ўртасиндаги шайтонни ҳийлаларини дафь қилишлик иймонини зиёда қилади.
Бу ишлар Аллоҳ учун бўлган ибодатларни тузатмоқлик, ўша ибодатларни иҳлос билан бажармоқлик ва Аллоҳ таолодан шайтоннинг васвасасидан паноҳ сўрашлик каби ишлар инсонни иймонини камолотиға етказади.
Бу тўғрисида бир қанча оятлар келтирибдилар,
Шайтон учун хеч кандай иймон келтирган ва парвардигорига таваккул қиладиган кишиларнинг устига шайтон учун хеч қандай йул йукдур.
Демак манашу ишларни хаммасига эга бўлишлиқ тасаввуфни маърифати билан ва яхши билишлик билангина рўёбга чиқади. дедилар .
Бу тасаввуф Қуръон ва суннатни зубдаси чўққиси хисобланади. дедилар
Бу жойда бир қанча қоидаларни айтибдилар.
Банданинг ишлари сўзларининг асосидурким, манашу асосга етадиган бўлса унинг аҳволи зохиран ҳам ботилан ҳам тўғрилиқда бўлади дебдилар ва унга ўша бандани бирон ахволига нохислиқ етмайди дедилар.бу Росулаллоҳнинг гапларига биноанки Хисоб-китоб қилинглар ўзларингизни токи Қиёматда хисоб китоб қилинмасларингиздан олдин.
номаи аьмонларизни тарозига солинглар,тарозига солинмасидан бурун.
2 -чи қоидаси банда бирон бир иш қилар экан,бирон бир гап гаплар экан факатгина Аллоҳни розичилигини мақсад қилиб гапирмоғлигидур. Агар мақсади тўғри бўлса, Аллоҳ учун бўладиган бўлса ва қалбини хар ҳил ёмон нарсалардан ювадиган бўлса Аллоҳ дан бошка учун бўлган нарсалардан қалбини тозалайдиган бўлса،манашу қоидага амал қилган хисобланади.
Бирон бир гап, бирон бир ишни қилар экан албатта Аллоҳни истаб қилмоқлиқ керак бўлади. депдилар.
3 -чи қоида Қалбини мусулмонларни барчаси учун рахмат макони қилиб қуйгай.
Мусулмонларининг барчаларига таьзим ва хурматдан иборат бўлган хакларни адо қилмоқлиғи керакдур.
Агар бу қоидага амал қилиб рўёбга чиқарадиган бўлса Аллоҳ таоло хам унинг қалбига мусулмонларга нисбатан рахматни уйғотган булиб ва унинг бошка аъзоларига ҳам Илоҳий рахмат нурларини ёғдириб қўяди ва Илоҳий рахматнинг ҳаловатини тотади ва пайғамбарларнинг хакикий меросидан улуш олган бўлади. Качоники инсон бошка мусулмонларга нисбатан қалбида мехр шавқатни ўрнаштириб билса комил мумин даражасига етади.
Қ.Машарипов
Урганч шаҳар “Мискин бобо” масжиди имом-хатиби