Жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш инсоний бурчимиз

Таассуфки, хозирда ислом динини ниқоб қилиб, манфур ишларини амалга ошираётган мутаассиб кучлар хали онги шаклланиб улгурмаган, тажрибасиз, ғўр ёшларни ўз тузоғига илинтириб, улардан узларининг нопок мақсадлари йулида фойдаланмоқда. Бундай ножўя харакатлар аввало мукаддас динимизнинг шаънига доғ бўлишини, охир- окибатда эса маънавий хаётимизга салбий таъсир кўрсатишини барчамиз чукур англаб олишимиз ва шундан хулоса чикаришимиз зарур. Бугунги кунда диний шиорлар остида сиёсий хокимятга интилаётган диний экстремистик ташкилотлар Марказий Осиё мамлакатлари, хусусан Ўзбекистондаги ижтимоий – сиёсий вазиятни издан чиқаришга харакат қилаётгани ачинарли бир холдир.

Шунинг учун фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жахолатга карши маърифат билан курашиш хар қачонгидан кўра мухим ахамият касб этмокда. Бугунги кунда мусулмон халқимиз  мустакил фикрлаб, маънавиятлик, миллий кадриятларига содик, дунё караши кенг, иродаси мустахкам, сабр–бардошли, ошкора ва пинхона кўринишдаги маънавий тахдидларга доим таййор турадиган, замон билан баробар қадам ташлайдиган инсон бўлиши зарур.

Расулуллох ( с.а.в.) муборак сузларида «Мусулмон, унинг қўли ва тилидан бошка бировларга азият ва озор етмайдиган кишидир » деганлар.  Қуръони каримда уруш чиқариш йўлидаги фитнани қотилликдан ҳам ёмон жиноят ҳисобланган. Динларнинг бирортасида  зулм, қотиллик,  одам ўлдириш ёқланмаган, аксинча меҳр-оқибатли, сулҳпарвар, инсонпарвар, раҳм-шафқатли бўлишга чорланган.  Аллоҳ таоло инсонларга қарата бундай дейди:

    “Эй инсонлар, дарҳақиқат, Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёлдан (Ҳавво) яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишишингиз учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик…” (Ҳужурот сураси, 13-оят).

Демак, халқларнинг, элат ва қабилаларнинг ҳар хиллиги урушиш, жанжаллашиш учун эмас, балки бир-бирлари билан топишиб-танишишлари, бир  заминда аҳил-иноқ яшашлари учун экан. Бинобарин, бир ота ва бир онадан тарқалган инсониятнинг бир-бири билан Аллоҳ тақиқлаган ишлар туфайли урушиб-талашиб юриши Ислом динига зиддир. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ҳам кўплаб ҳадисларида бу ғояни илгари сурганлар. Охирги (Вадо) ҳажларида:

     “Бир-бирингизнинг қонингиз ва обрўйингизни тўкишингиз, мол-мулкингизга тажовуз қилишингиз барчаларингизга ҳаромдир”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

Шундай экан, мукаддас ислом динимизни пок саклаш, уни турли хил гаразли хуруж ва хамлалардан, тухмат ва бухтонлардан химоя килиш, унинг асл мохиятини униб –усиб келаётган ёш авлодимизга туғри тушунтириш, ислом маданиятини эзгу гояларини кенг таргиб этиш зарур.

А.Абдушарипов

Янгиариқ тумани “Саид Абдулла Румий” масжиди имом ноиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *