Янги Ўзбекистон тараққиётида отинойиларнинг ўрни ва вазифалари

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 33 йиллик байрамини муносиб кутиб олиш шу азиз ватанда, тинч ва осойишта юртда жаннатмакон диёрда яшаётган ҳар бир фуқаронинг фарзандлик бурчидир.

Муҳтарам юртбошимиз томонидан олиб борилаётган тинчлик сиёсати ва ислоҳотларининг ўрни нақадар юксак ва ҳаётий зарурат ва тўғри дастур-ул-амал эканлигини ҳаётнинг ўзи кўрсатиб бермоқда. Энг фахрланарлиси шуки,бугун янги Ўзбекистон бутун дунёда ер юзида  «Энг хавфсиз ҳудуд» деб тан олинди ва дунё рейтингида 1-ўринни эгаллади.

Юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар айниқса, диний-маърифий соҳадагиислоҳотларнинг самарасини бугун ўз кўзимиз билан кўриб турибмиз, англаб турибмиз, бутун вужудимиз билан ҳис қилиб турибмиз.

Шу билан бирга ҳозирги кун отинойисининг вазифалари ва маъсулияти олдинги давр отинойисидан тубдан фарқ қилишини ҳам барчамиз гувоҳи бўлиб турибмиз.Биз отинойилар юртбошимиз, давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айландик десак муболаға қилмаган бўламиз албатта. Бугунги кун отинойиси аёллар ва ёшлар келажак авлод тарбиясига даҳлдорлик ҳисси ва маъсулияти билан фаолият олиб бормоқда.Уларнинг жамиятда тутган ўрни, мавқейи ва иштироки тубдан ўзгарган.

Шунингдек отинойиларимизнинг илм савияларини ошириш, ҳуқуқий саводхонлик доирасини ва дунёқарашини ҳозирги давр талабларига ҳамоҳанг бўлишини таъминлаш мақсадида вилоятимизда ўқув семинарлар ўқув курслари ташкил этилган.

Огоҳлик давр талабидир.Aйниқса интернетдаги хуружлардан ёшларимизни ҳимоя қилиш ҳар биримизнинг ватан олдидаги, миллат олдидаги ва дин олдидаги олий бурчимиз эканлигини ҳис қилган отинойи ўз маҳалласида виждонан юрак амрига бўйсуниб фаолият кўрсатмоғи ҳар кунгидан ҳам долзарблик касб этмоқда.

Муҳтарам юртбошимиз таъбири билан айтганда «Ёшларимизнинг бўш вақти-душманларимизнинг иш вақти» эканлигини ҳис қилиб фарзндларимизнинг илм олишлари ватанга манфат етказувчи ҳайрли фарзандлар бўлиб камол топишлари учун ҳар бир маҳаллада ота-оналар билан биргаликда “Бобомнинг ўгитлари”, “Момомнинг насиҳатлари” мавзусида кўпдан кўп хайрли тадбирларни ўтказиб келмоқдалар.

Aйниқса қизларимизнинг илм олишларига эътиборли бўлишга тарғиб қилмоқдалар. Нафақат илм эгаллаш,балки,ёшларнинг касб-ҳунар эгаллашлари учун маҳалланинг ўзида фаолият кўрсатаётган уста-ҳунармандлар ва тикувчи чеварларга беркитиб,бўш вақтларини сермазмун ва фойдали ўтказишларига эришилмоқда.

Ҳозирги дориламон кунларга шукроналик ҳисси юртимизнинг ҳар бир гўшасида,ҳар бир маҳаллада ва хонадонларда уфуриб турибди.Aйниқса юртбошимизнинг нафақат Ўзбекистонда балки, бутун дунёда ва ер юзида тинчлик учун,бирдамлик учун олиб бораётган миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик тамойилларининг нишонаси-ғалабаси ўз бўйини кўрсатмоқда.Муҳтарам юртбошимиз бутун дунё давлатларининг ва Туркистон ҳамдўстлик давлатларининг ҳурматига эътирофига сазовор бўлиб бир қатор орден ва медаллар билан тақдирланиши барча ўзбек ҳалқининг қувончига қувонч қўшганлигини фахр ва ифтихор билан баралла тилга оламиз. Бизга мана шундай эркпарвар, халқпарвар,  тинчликпарвар раҳбарни берган Aллоҳимга такрор ва такрор шукроналар айтамиз.Шукронамиз нафақат тилимизда балки,амалларимизда кўринсин!

Урганч тумани отинойилари ҳар йили августь ойида мустақиллик байрамини муносиб кутиб олиш мақсадида тумандаги “Дўстлик уйи” марказида ҳисобот байрам тадбирини ўтказиб келмоқдалар. Жумладан жорий йилнинг 16 августь куни Урганч туман отинойилари томонидан  тумандаги “Улли ҳовли” мажмуаси “Дўстлик уйи”да вилоят Дин ишлари бўйича қўмита, вилоят тарғибот гуруҳи, Дин ишлари бўйича қўмитанинг туман бош мутаҳассиси, ЎМИ Хоразм вилоят вакиллиги билан ҳамкорликда мустақиллигимизнинг 33 йиллигига бағишлаб «Бир бўлсак — ягона ҳалқмиз, Бирлашсак — Ватанмиз» мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда отинойилар томонидан ёшларга ватанга бўлган муҳаббатни чуқур сингдириш, миллий қадриятларимизни тарғиб қилиш, кийиниш маданияти, фарзанд тарбияси каби мавзулардаги чиқишлар қилинди. Шунингдек турли миллат вакиллари “Ўзбекистон умумий уйимиз” шиори остида миллатлараро тотувликни тараннум этиб, мустақил давлатимиз тинчлиги, фаравонлиги куйланди.

Тадбир сўнгида туман ҳокимлиги ва Диний қўмита томонидан отинойиларга байрам совғалари топширилди. Бу байрам тадбирларида юртимиздаги тинчликка шукрона сифатида турли миллат вакиллари ўзбек,рус,қозоқ,тожик ва туркман миллатлари вакиллари иштирокида, Она ватанни,тинчликни,ватанга садоқатни,дўстликни, эзгуликни ва бирдамликни тараннум этувчи шеърлар куй-қўшиқлар ва саҳна кўринишларини ижро этдилар.

Музаффар қўлларда Ватан байроғи

Қуёшдек мунаввар дўстлик чароғи

Ҳар миллат шу юртнинг гавҳар қароғи

Aзалдан бир тан-у бир жон, Умумий уйимиз — ҳур Ўзбекистон

“Бир бўлсак — ягона ҳалқмиз, бирлашсак — Ватанмиз”шиори остидаги

бундай тадбирлар ва байрамлар ёшларимизни, келажак авлодни она ватанга садоқат, ота-онага ҳурмат, оиласига вафодорлик руҳида тарбияланиб камол топишларида ўз мевасини беради Иншааллоҳ.

 

А.Тўраева

Урганч тумани бош имом-хатибининг

хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси  

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *