“Йил имоми” кўрик танлови ўтказилди

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг имом-хатиблари ўртасида “Йил имоми” кўрик танловини ўтказиш тўғрисидаги низомига асосан Хоразм вилоятида 25 сентябр куни танловнинг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Иштирокчилар ЎМИ Хоразм вилояти вакили Хайрулла домла Абдуллаев, Урганч шаҳар бош имом-хатиби Хасанбой домла Кенжаев ва “Имом Фахриддин ар-Розий” ўрта махсус ислом билим юрти мудири Давронбек домла Абдуқадиров, мударрислар Қ.Машарипов ва С.Қадамовдан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан танлов низомига мувофиқ, уларнинг илмий савияси, дунёқараши, бугунги кунда олиб бораётган фаолиятлари муносиб баҳоланди.

Танлов юқори савияда ўтказилди ва якуний натижалар қуйидагича бўлди:

Боғот туманидаги “Мирхошим бобо” жоме масжиди имом-хатиби Оллаберган домла Ғойипов биринчи ўринни қўлга киритиб, танловнинг Республика босқичига йўлланма олди.

Ҳазорасп туманидаги “Исмоил Эшон бобо” жоме масжиди имом-хатиби Қахрамон домла Машарипов фахрли иккинчи ўринни эгаллади.

Учинчи ўринга Хива шаҳар “Қосмаобод” жоме масжиди имом-хатиби Давронбек домла Абдуллаев муносиб деб топилди.

ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *