Шукр қилиш-неьматнинг зиёдасининг гаровидир

Шукр хақида хар ким хар тушинчага эга экан,аввало уни маьно ва мазмунига эьтибор берсак фойдадан холи бўлмайди.

Шукр арабча шакара феьлининг узаки хисобланиб,неьмат берувчининг неьматига ўз миннатдорчилигини билдирмоқ, мақтамоқ маьноларини билдиради. Демак, инсон ўзига етган яхшиликни эгасидан миннатдор бўлиши,рози бўлиши ва уни улкан деб хисоблашини- шукр қилиш деб айтилади.

Аллох таьолонинг хам  Шакур ва Шокир каби сифатлар бор бўлиб, унинг маьноси Ибн Аббос ва бошқаларнинг сўзиларича:бандасини қилган озгина  яхши амалига кўп ажр-савоб берувчи ва  гунохларини кечириши деган маьнони англатади.

Шукр қилишнинг фазилати исломда жуда улуғ бўлиб, у муҳим амаллардан бири ҳисобланади. Қуръон ва ҳадисларда шукр қилувчиларнинг мақоми, уларга бериладиган савоб ва бу амалнинг инсонни руҳий ҳамда дунёвий  фойдалари ҳақида кўплаб далиллар келтирилган.  Хусусан:  Иброҳим     сураси 7-оятида Аллох таьоло:ولان شكرتم لازيدنكم ولان كفرتم ان عذابى لشديد

“Агар шукр қилсангиз, сизга янада зиёда қиламан. Агар неьматим- ни инкор қилсангиз, албатта жазойим хам қаттиқдир.”

 Бу оятда Аллоҳга шукр қилиш унинг неъматларини кўпайтиришига сабаб бўлишини ва ношукурликнинг оқибати оғирлигини баён қилмоқда.

 Шукр қилган инсон қалбан тинч ва руҳан соғлом бўлади. Ҳар бир ҳолатда шукр қилиш — инсонни  норозиликдан, ваҳимадан халос этади. У ҳаётга гузал нигоҳ билан қарайди ва ўзидаги барча неъматларни қадрлайди.

Шукр қилиш неъматни сақлаб қолишга ва уни янада кўпайишига сабаб бўлади. Агар инсон доимий равишда ўзининг бор неъматларига шукр қилса, Аллоҳ ўзининг неъматларини бардавом  ва зиёда қилади.

Шукр — фақат тил билан эмас балки неьматни қалб билан ҳис этиш, амалда эса неъматни  яхши йўлда ишлатишни тақозо этади.

  Аллох Луқмон сураси 14- оятида

ان اشكر لى  و لوالديك “Менга шукур қилинг ва ота-онангизга шукур қилинг”деб мархамат қилади. Демак инсонга етадиган кўпчилик неьмат ва яхшиликлар бевосита Аллохдан етса,баьзи яхшиликлар билвосита инсонлар орқали етар экан, инсонга етадиган яхшиликларга воситачи бўлган кишиларни аввали  эса бизни ота-онамиз хисобланади.  Биз энг кўп яхшиликларга ота-онамиз орқали етишамиз, буни хеч ким инкор қила олмайди.  Шунинг учун хам Расулуллоҳ ﷺ айтадилар:“Аллохни розилиги ота-онани розилиги- да ва Аллохни ғазаби ота-онани ғазабида” Ва яна «Ким оз нарсага шукур қилмаса, кўпига хам шукр қилмайди.Ким инсонларга  шукр қилмаса, Аллоҳга ҳам шукр қилмас, Аллохни берганини тилга олиш хам шукур ва эсдан чиқариш эса куфрдир.»дедилар.Бу ҳадисларда инсонларга хусусан ота-онага  шукр қилиш орқали Аллоҳни берган неьматларига шукур қилувчи кишилардан бўлишимиз мумкинлиги баён қилинмоқда.

Улуғларнинг насихатларидан;

Ҳаётингизни уч нарса билан чиройли қилинг: Сабр, шукр ва дуо.

Сабр йўл кўрсатади.  Шукр нeъматларни зиёда қилади.

Хулоса қилиб айтганда, шукр қилиш — мўминнинг сифатидир. У Аллоҳга яқинлаштиради, неъматларни бардавом қилади, қалбга хотиржамлик беради ва охиратда буюк мукофотларга олиб боради.

Шукрни фойдаси инсоннинг ўзига қайтади, Аллоҳга эмас.

Аллоҳ барчамизни ушбу гўзал сифатлар билан зийнатласин!

Раббимиз барчамизни ҳамиша шукр қилувчи бандаларидан қилсин!

 

Қ Машарипов

Урганч шаҳар «Мискин бобо» масжиди имом-хатиби 

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *