Мавлид ойи муборак бўлсин

Мавлид ўқиш масаласи Ислом уламолари орасида баҳс қилинган мавзулардан бири. Бу ерда “Мавлид” деганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилган кунларини эслаш, у зотнинг ҳаётлари, ахлоқлари, фазилатлари ҳақида тиловат ва зикр қилиш, дуо ва салавот айтиш назарда тутилади.

 Жоизлиги ҳақида уламоларнинг гаплари: Жумла уламолар (имом Суютий, Ибн Ҳажар Асқалоний, Қасталоний ва бошқалар) айтганларки, агар Мавлид ўқишда бидъат-хурофотлар ихтиро қилинмаса, балки фақат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат ифода этиш, зикр қилиш, салавот айтиш ва Қуръон тиловат қилиш билан ўтса – жоиз ва савобли бўлади.

 Имом Суютии раҳимаҳуллоҳ айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилган кунларини ёд этиш, одамларни йиғиб, Қуръон тиловат қилиш, Расулуллоҳнинг таваллудларига боғлиқ воқеаларни ўқиб эшиттириш, меҳмонларга таом улашиш – бу яхши ишдир. Чунки бунда Набий алайҳиссаломга эҳтиром ва муҳаббат бор.”

Ибн Ҳажар Асқалоний раҳимаҳуллоҳ айтадилар:“Мавлид маросимларида Расулуллоҳ алайҳиссаломга муҳаббат ва у зотни улуғлаш ифодаланса, бу иш муборак бўлади.”Мавлид маросимини мустахаб амаллардан бири сифатида қаралиши лозим. Унда хар хил ҳаром ишлар ( най,раққосалар, эркак-аёллар аралашуви, бидъат ва хурофот) бўлмаслиги шарт.

Қуръон тиловат, салавот, дуо, Расулуллоҳнинг ҳаёти ва сийратидан баҳраманд бўлиш асосий мақсад бўлиши керак.

Мавлид ўқишнинг жоизлиги ҳақидаги уламоларнинг сўзларини арабча матн билан келтирамиз: Имом Жалолиддин ас-Суютий (рахимаҳуллоҳ): “Хусн ал-мақосид фи амал ал-маулуд” асарида айтадилар:

فقدوقعالسؤالعنعملالمولدالنبويالشريففيشهرربيعالأولماحكمهمنحيثالشرع؟وهلهومحمودأومذموم؟وهليثابفاعلهأولا؟والجوابعندي: أنأصلعملالمولد – الذيهواجتماعالناسوقراءةماتيسرمنالقرآن،وروايةالأخبارالواردةفيمبدأأمرالنبيصلىاللهعليهوسلموماوقعفيمولدهمنالآيات،ثميُمدلهمسماطيأكلونه،وينصرفونمنغيرزيادةعلىذلك – هومنالبدعالحسنةالتييثابعليهاصاحبها،لمافيهمنتعظيمقدرالنبيصلىاللهعليهوسلموإظهارالفرحوالاستبشاربمولدهالشريف.

“Робийьул аввал ойида Мавлид маросимини ўтказиш ҳақида савол берилса, жавоб: агар Мавлид йиғилишида Қуръон тиловат қилиш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллудлари ва у билан боғлиқ мўъжизаларни эслаш, сўнгра таом улашиш ва ҳаром ишларни тарқалишисиз бўлса – бу яхши бидъатдир ва уни қилган киши савоб олади. Чунки унда Расулуллоҳни улуғлаш ва у зотнинг таваллудларидан хурсандчилик билдириш бор.”

 Имом Ибн Ҳажар ал-Асқалоний (рахимаҳуллоҳ):Уломолардан бири унданМавлид ҳақида сўраганда, у зот айтдилар:

أصلعملالمولدبدعةلمتنقلعنأحدمنالسلفالصالحمنالقرونالثلاثة،ولكنهمعذلكمشتملعلىمحاسنوضدها،فمنتحرىالمحاسنوتجنبضدهاكانبدعةحسنة،وإلافلا.

“Мавлид ўқиш аслида аввалги уч авлодда (салаф солиҳларда) қилинмаган бидъатдир. Лекин унда ҳам яхши жиҳатлар, ҳам ёмон жиҳатлар бор. Ким ундаги яхши жиҳатларни (Қуръон тиловат, салавот, сийратни эслаш) ихтиёр қилса ва ёмонларидан сақланса, у ҳолда яхши бидьат ҳисобланади. Агар унга ҳаром ишлар аралашса – унда жоиз эмас.”

Уломоларимизни сўзларидан кўриниб турибдики: Мавлид  ўтказишда шариятимиз кўрсатмаларини бузмасдан,Пайғамбаримизга бўлган маьрифатимиз ва мухаббатимизни ошириш мақсад қилинса,нихоятда савоблик амаллар қаторига киради.

 Агар Мавлид ўқиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат ва эҳтиром руҳида, шариатга зид ишларсиз, дуо ва салавот, Қуръон тиловати ва сийратдан баҳраманд бўлиш мақсадида қилинса – жоиз ва савобли амал ҳисобланади.

Шундай экан,Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллуд ойлари билан табриклаш шаръан жоиздир. Чунки табриклаш одатда бирор қувонарли ҳолатни ифодалаш саналади. Сарвари олам Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг таваллудлари – ҳидоят манбаининг дунёга келиши саналади. Ушбу муборак ойда ўзаро хурсандчиликни ифода этиш – марғуб амалларнинг энг афзали ҳисобланади. Зеро, Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

قُلْبِفَضْلِاللَّهِوَبِرَحْمَتِهِفَبِذَلِكَفَلْيَفْرَحُواهُوَخَيْرٌمِمَّايَجْمَعُونَ

“Айтинг: Аллоҳнинг фазли ва раҳмати билан, бас, (албатта), шулар сабабли (мўминлар) шодлансинлар! У тўплаган нарса (бойлик)ларидан яхшироқдир” (Юнус сураси, 58-оят).Росул акрам алайҳиссалом мусулмон умматига Аллоҳ таолонинг энг буюк фазли ва раҳмати ҳисобланадилар. Ушбу улуғ неъматдан хурсанд бўлиш ва ушбу хурсандчиликни табрик ила ўзаро изҳор этиш ушбу оятга амал қилиш саналади. Бошқа ояти каримада Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

وَذَكِّرْهُمْبِأَيَّامِاللَّهِ

“…ва уларга Аллоҳнинг кунларини (ўтмиш воқеаларини ёки неъматларини) эслатгин!” (Иброҳим сураси, 5-оят).Ушбу  оят бугунги кун мусулмонлар ҳаётида катта аҳамиятга эга бўлган кунларни эслаб қолишнинг мустаҳаб амал эканини қўллаб-қувватлайди. Зеро, Сарвари оламнинг таваллуд кунлари нишонлаш ва мусулмонлар бир-бирларини ўзаро табриклашга лойиқ кунлардан биридир.

Имом  Жазарий раҳимаҳуллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлидлари билан хурсандчилик қилишга Имом Бухорий ва бошқа муҳаддислар Урва ибн Зубайрдан ривоят қилган қуйидаги ҳадисни далил қилиб келтирадилар:

» وثُوَيْبَةُمَوْلَاةٌلِأَبِيلَهَبٍ،كَانَأَبُولَهَبٍأَعْتَقَهَافَأَرْضَعَتْالنَّبِيَّصَلَّىاللَّهُعَلَيْهِوَسَلَّمَ، َلَمَّامَاتَأَبُولَهَبٍأُرِيَهُبَعْضُأَهْلِهِبِشَرِّحِيبَةٍ – أيبسوءحال -،قَالَلَهُ : مَاذَالَقِيتَ؟قَالَأَبُولَهَبٍ : لَمْأَلْقَبَعْدَكُمْغَيْرَأَنِّيسُقِيتُفِيهَذِهِبِعَتَاقَتِيثُوَيْبَةَ «(رواهالامامالبخاري)

“ Сувайба Абу Лаҳабнинг озод қилган чўриси эди. Абу Лаҳаб уни озод қилганида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни эмизган. Абу Лаҳабнинг оиласидан бир киши – бошқа ривоятда Аббос розияллоҳу анҳу экани айтилади – тушида ёмон ҳолатда кўрди. Унга: “Нималарга дучор бўлдинг?” деб сўради. Шунда: “Сизлардан ажрагандан кейин (яхшилик кўрмадим), лекин мана булар билан Сувайбани озод қилганим сабабли суғориламан” деди” (Имом Бухорий ривояти). Суҳайлийнинг ривоятида, азоб ҳар душанба куни енгиллатилиши айтилади. Шу ривоятдан маълум бўладики, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг таваллудларидан хурсандчилигини изҳор қилиб, чўрисини озод қилгани сабабли ҳатто кофирга азоб енгил бўлса, мусулмон киши ушбу кун сабабидан хурсанд бўлса ва уни бошқаларга изҳор этса, савобга эришишга янада ҳақли бўлади.

Шу билан бирга ушбу муборак ойда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавотларни кўпайтириш, у зотнинг хаётларини чуқурроқ ўрганиб, суннатларига янада кўпроқ амал қилиш мақсадга мувофиқдир.

Хозирда баьзи эьтиқоди бузуқ кишилар бу инкор қилсаларда, бутун дунё мусулмонлари ушбу ойни катта хурсандчилик билан кутиб оладилар. Зеро Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам Рабиул аввал ойининг 12 куни Маккаи Мукаррамада Қурайш қабиласида таваллуд топганлар. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам барча пайғамбарларнинг  охиргиси ва энг афзалидирлар. Ҳавзи кавсар соҳиби, умматлари жаннат аҳлининг учдан бир қисмини ташкил қиладиган Зотдирлар. У Зот инсониятнинг саййидидирлар, Аллох таолонинг ҳабиби, Сарвари коинот, Буюк муаллим, Юксак хулқлар ва камтарлик тимсоли, Аллоҳ таолонинг Ўзи “Буюк хулқ узрадирсиз!” деб мақтаган Зот ва оламларга раҳмат қилиб юборилган суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллуд  ойлари барчамизга муборак бўлсин!

 

Қ.Машарипов

Урганч ша=ар “Мискин бобо” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *