Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар, Пайғамбаримиз ҳазрати Муҳаммад Мустофа Соллоллоҳу алайҳи ва салламга, аҳли байтлари ва саҳобаларига чексиз солавату саломлар бўлсин.
Мен ҳам отинойилар қаторида “Она сути фазилатлари» ҳақида мақола ёзар эканман, авваламбор Аллоҳимга менинг етти мучалимни соғ-саломат яратганига, Оналик бахтига муяссар қилганлигига, солиҳ ва солиҳа фарзандлар берганига беадад шукроналар айтаман.
Она деган зот, аёл деган мўътабар инсон фарзанд учун дунёда бошқача инсон сифатида намоён бўлади.
Фарзанд беришлик, оналик бахтига муяссар бўлишлик бу — олий неъмат саналади.
“Она” бу жаннат. Мисол тариқасида айтаман, бозорга бориб бир сават нарса харид қилсангиз, неча марта ерда қўйиб нафасни ростлаб олиб кўтариб келасиз. Она эса фарзандини ҳеч ерга қўймасдан, тўққиз ой қорнида кўтариб юрганлик ҳолати намоён бўлиб, биринчи маротаба онангга дейилган, иккинчи марта онангга дейилишига сабаб фарзандини дунёга келтираётган вақтда аёлнинг жони бўғизига келган пайтида ҳам ҳеч фарзандига норизо бўлмасдан “Эй Аллоҳим икки жонимизни бир бериб, омон-эсон қутулиб олишни сўрайдиган” ҳолатини кўз олдига келтириб иккинчи маротаба онангга дейилган. Учинчи маротаба онангга дейилишига сабаб, ширингина ухлаб ётган пайтида, чақалоқ йиғлаганида она дарҳол кўкрак сутини бериб уйқуси бузилмасин деб эркалаб ухлатаётгани кўз олдиларига келиб учинчи маротаба онанга дейилган.
Энди Аллоҳимнинг қилган ишларидай ишни ҳеч бир инсон қила олмайди.
Она қорнида бир томчи суюқликдан етти мучали соғ бир чақалоқ дунёг келади. Бу мўъжиза бўлмай нима бу.
Оналик бахтига муяссар бўлган аёлга юрагидан, қалбидан, меҳри тиловатидан жўш уриб оппоқ сут келади. Бу мўъжиза бўлмай нима бу.
Бу сутнинг таъми дунёда ҳеч бир нарсага тенг келмайдиган чақалоқ учун ноёб озуқа манбаидир. Она қорнида ҳам киндиги орқали озуқа олиб, соппа-соғ, саломат бу ёруғ дунёга келади. Бу Аллоҳимнинг инояти, марҳамати, оналик бахти, бу мўъжиза бўлмай нима бу.
Она сутининг тенгсиз мўъжиза экани қадимдан маълум. Авлод соғломлиги учун курашишнинг муҳим омили ҳам гўдакни онасиинг кўкрак сути билан боқишидир. Кўкрак сутида бола ҳаёти учун ниҳоятда зарур бўлган озуқа моддалар ва витаминлар мавжуд. Улар гўдак вужудига осон сингади ва тўлиқ ҳазм бўлади. Она сутини эмиб катта бўлган болалар ўз тенгдошлари орасида жисмонан ва ақлан ажралиб туради.
Онанинг кўкрак сути бола учун малҳам, айниқса кўзи ёригандан кейинги дастлабки уч кунлик она сути янада шифобахш. Она сутини эмиб улғайган бола касалликка кам чалинади, иммунитети мустаҳкам бўлади, рахит касалига кам чалинади.
Она сутини эмган бола камқон бўлмайди.
Туғилган пайтида онанинг кўкраги устига қўйишлик онанинг бахти, чунки муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев айтганларидек,бу дунёга келган чақалоқ, ота-онасига, юрти-ватанига меҳрли, садоқатли фарзанд бўлиб етишсин деб икки соат она юраги устига қўйилиши бежизга эмас. Икки йил мобайнида она бор меҳри, бор куч-қуввати, бор шижоати билан фарзандининг қўлига тикан киришини раво кўрмасдан тарбиялайди.
Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам ҳадиси шарифларида “Жаннат оналар оёқ остидадир” дейилган.
Аллоҳим ҳамма аёлларга фарзанд беришликни, оналик бахтига муяссар қилишликни насиб қилсин.
Ф.Отажанова
ЎМИ Хоразм вилояти бош имом-хатиби хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари