Қуръон ва суннатдан ҳукм олиш аввалги ҳидоят билан кафолатланган кишилар хос бўлганлиги асарларда баён қилинган. Кейинги йилларда ёшлар орасида тўғридан тўғри Қуръон ва суннатдан ўзларича билар билмас ҳукм олиш ҳолатлари авжига чиқмоқда. Ваҳоланки, ҳадиси шарифда ким Қуръонни ўз раъйи билан тафсир қилса, жойини жаҳаннамдан тайёрлайверсин, деганлар.
Қуръон ва ҳадислар гўёки дорихонадаги дориларга ўхшаб, ҳаммаси шифо ҳисобланади, лекин ўша дорилардан истеъмол қилиш учун аввало докторларга мурожаат қилганимиздек, диний масалаларга амал қилишда мужтаҳидларни китобларига мурожаат қилишимиз лозим бўлади.
Ҳозирги замондаги уламоларни зиммасидаги вазифа ҳам айнан шу ҳисобланади, яъни мужтаҳид олимларни асарларидаги ҳукмларни халққа етказиб бериш улкан ва долзарб вазифа бўлиб қолмоқда.
Шу билан бирга нотўғри йўлдаги бемазҳаб ёшларни тўғри йўлга солиш ва бошқа ёшларни уларни домига тушиб қолишидан асраш ҳам бугунги кунни энг муҳим ва ечилиши лозим бўлган муаммосидир.
Олимлар пайдо бўлиши мумкин ва яқин бўлган ихтилофларни олдиндан пайқайдиган кишилар ҳисобланади ва ўз вақтида ўша ихтилофга илмий раддиялар беришлари ва кенг тарқалишини олдини олишлари вожиб бўлади.
Шунинг учун ҳам олимларни Пайғамбарларнинг меросхўрларидир, дейилади. Пайғамбарлар дин ғамини еганлар. Сўфи Оллоёр бобомиз ҳам айтадилар, ғами дин хурки, ғам ғами дин аст, ғами дунё махурки, беҳуд аст. Яъни дин ғамини егинки, ҳақиқий ғам диннинг ғамидир. Дунёни ғамини емагинки, бефойдадир.
Аллоҳ ёшларимизни мазҳабга эргашиб келган аждодларимиз изидан оғишмай боришларини осон қилсин ва Уламоларимизни эса мужтаҳид олимларни асарларидаги ҳукмларни халқимизга етказиб беришларида Аллоҳ куч-қувват берсин.
Қ.Машарипов
Урганч шаҳар «Мискин бобо» масжиди имом-хатиби