Ёш имом ноиблар билан очиқ мулоқот

2024–2025 ўқув йилида диний таълим муассасаларини муваффақиятли тамомлаб, вилоятимиз масжидларида хизмат вазифасига тайинланган соҳа ходимлари билан учрашув бўлиб ўтди. Мазкур тадбир ёш имомлар ва имом-ноибларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларга маънавий-маърифий йўналишда зарур тавсиялар бериш мақсадида ташкил этилди.

Учрашувда вилоят бош имом-хатиби Хайрулла домла Абдуллаев ҳамда вилоят вакиллиги ходимлари иштирок этдилар. Суҳбат давомида масжидларда фаолият юритаётган ёш имом-ноибларнинг иш бошлаганларидан буён амалга оширган фаолияти, жамоа билан ишлаш тажрибаси ҳамда муоммолари тингланди.

 

Тадбирда имомлик юксак маънавий масъулият ва шарафли хизмат экани таъкидланди. Имом-хатиблар ва имом-ноиблар жамиятда ҳар томонлама ибрат бўлиши, ўз одоби, сўзи ва амали билан инсонларни эзгуликка чорлаши лозимлиги қайд этилди. Айниқса, ёшлар билан ишлаш, оилалар мустаҳкамлиги, диний-маърифий тарғибот ишларини замон талаблари асосида олиб бориш муҳим вазифалардан экани уқтирилди.

Учрашув якунида ёш соҳа ходимларига келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилаб, доимий изланиш, билим ва малакасини ошириб бориш зарурлиги таъкидланди. Бундай учрашувлар ёш ходимларнинг касбий ўсиши, масъулияти ва жамият олдидаги бурчини янада чуқур англаб етишига хизмат қилиши қайд этилди.

 

Хоразм вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *