Она сутининг фазилати

Аллоҳ таолога чексиз ҳамду саноларимиз Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламга муккамал  саловоту саломларимиз бўлсин.

Она буюк зот. Она билан бирга Аллоҳ ўзининг мўжизаси. Она сутини ҳадя қилди. Ислом динида аёлларга эҳтиром олий қадрият даражасига кўтарилган, Аллоҳ таоло инсониятга кўп нематлар берган уларнинг саноғига етиш қийин. Айтиш жоизки аёл  киши энг аввало она сифатида қадрланади. Аллоҳ таоло аёл зотига яна бир буюк мўьжиза берган. Бу мўьжизаси “Она сути” – буюк нематлардан бири. Ислом динида фарзанд дунёга келгач ўз фарзандини чексиз меҳр, мухаббат шафқат, куч-ғайрат ва маблағларини дариғ тутмай тарбия қилиб ўстиради. Бунда онанинг меҳр билан берган оқ сути, она сутининг улуғлигидир. Она сути таркибида Аллоҳ таоло иньом қилган буюук элементлар ва фойдали жиҳатлари буюукдир. Кўкрак сути орқали оналар ўз фарзандларига иммунитет улашади. Бу эса болаларни шахсий  иммунитет шакиллангунига қадар ҳавф-ҳатарлардан химоя қилади. Дастлабки 6-ой давомида “Она сути” билан боқилган болалар билан умуман эмизилмаган ёки 6-ойга тўлмасдан олдин Она сутидан чиқарилган болаларнинг саломатлигининг кўрсаткичлари солиштирилса 1-гурухдаги болалар 2-гурухдагиларга нисбатан юқумли касалликларга камроқ чалиниши айтиб ўтилган. Она сути билан фарзандини озиқлантириши бу табиат иньомидир. Келинлар ҳар бир туғилаётган гўдак хаётини илк кунларини меҳр мухаббатга тўла бўлиши учун оналарга “Она сутининг” фойдаларини тушунтириб берайлик.

Аллоҳ таоло кўкрак сути билан фарзандини эмизган онага ажр ва савобларни бисёр қилур. Она сутининг фойдали хусусияти ҳеч бир жонзот сутини қолориясига тенглаштирилмайди. Аёл қалбида меҳр товланса кўкрагидан меҳр булоғи чашма каби отилиб чиқади. Илмий тадқиқодлар хам шуни кўрсатадики янги туғилган боланинг соғлом улғайиши учун она сутидан фойдалироқ озуқа йўқ.

Она сутини эмган болада ватанга, ота-онасига, қариндош уруғларига меҳр бўлакча бўлади. Ақлий ривожланиши, жисмоний ривожланиши “Она сутини” эммаган болаларга нисбатан анча кучли бўлади. Ҳар бир туғилган фарзанд ўзини онасини сутини тўйиб эмиш ҳаққига эгадир

Аллоҳ таоло барчамизга ўзи буюрганидек яхшилик ва эзгу ишларда ҳамкорлик қилишни ва Пайғамбаримиз алайҳиссалом таькидлаганларидек инсонларга файдоси кўпроқ бўлган яхши инсонлардан бўлишимизни насиб этсин. Туғилган ҳар бир фарзандимиз “Она сути”-фазилатидан ақл заковатли ғайрат шижоатли етук илм, мукаммал касб эгалари бўлиб етишсин.

Г.Бердиева

Хива туман “Гандимён” маҳалла отинойиси

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *