Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Хоразм вилоятида фаолият юритаётган имом-хатиблар ва имом ноиблари ўртасида “Заковат” интеллектуал беллашуви юқори савияда ташкил этилди.
Тадбир аввалида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хоразм вилояти вакили Хайрулла домла Абдуллаев сўзга чиқиб, юртимизда мустақиллик йилларида диний-маърифий соҳада амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар, маънавиятни юксалтириш йўлида имом-хатиблар зиммасига юкланган масъулият ҳамда интеллектуал салоҳиятни оширишнинг аҳамияти ҳақида атрофлича фикр юритди.
Тадбирда Дин ишлари бўйича қўмитанинг Хоразм вилояти бошқармаси масъул ходимлари ҳам иштирок этдилар.
Беллашувда вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидан ташриф буюрган жамоалар билим, тафаккур, тезкор фикрлаш ва жамоавий ҳамжиҳатлик борасида ўзаро куч синашдилар.
Беллашув натижалари:1-ўрин — Урганч шаҳри жамоаси
2-ўрин — Боғот, Тупроққалъа ва Гурлан туманлари жамоалари
3-ўрин — Янгиариқ ва Шовот туманлари жамоалари
Ғолиб жамоалар диплом, эсдалик совғалари ҳамда қимматбаҳо туҳфалар билан тақдирланди. Шунингдек, барча иштирокчиларнинг фаол иштироки муносиб эътироф этилиб, рағбатлантирилди.
Мазкур интеллектуал беллашув имом-хатиб ва имом-ноиблари ўртасида билим ва тажриба алмашиш, жамоавий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, маънавий-маърифий фаолият самарадорлигини янада ошириш ҳамда юрт тинчлиги ва халқ фаровонлиги йўлида хизмат қилаётган диний соҳа вакилларининг интеллектуал салоҳиятини юксалтиришга хизмат қилди.