Ватан ҳақида сўз борар экан, ҳар бир мўмин-мусулмон инсон, аввало, бу борада Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Ватанга бўлган муносабатларини билиши лозим. Шу эътибордан бугун Ислом умматининг Ватанга муносабати қандай бўлиши кераклигини у Зот алайҳиссаломнинг намуналарида ўрганишга ҳаракат қиламиз.
Алҳамдулиллаҳ, юртимизда истиқлол шамоли эса бошлагандан буён чорак аср давомида ҳаётимизнинг ҳар бир жабҳаси босқичма-босқич ривож топиб бормоқда. Хусусан, ижтимоий соҳада, дину диёнат, илм-маърифат борасида ҳам жуда кўп хайрли ишлар амалга ошмоқда. Жамоатга тўлиб-тошаётган хонақоҳларимиз, янги-янги қурилаётган ва таъмирланаётган муҳташам масжидларимиз бунга ёрқин мисолдир. Аллоҳ таоло бу дориломон кунларда яшашимизга нимани сабаб қилди? Аввало юртимизга ато этилган тинчлик-хотиржамликни, барқарорликни сабаб қилиб берди. Бу тинчлик, барқарорлик эса Ватан сарҳадларини қўриқлаб турган, тинчлигимизни таъминлаб турган, тоат-ибодатларимизни эмин-эркин адо этишимизни кафолатлаб турган қуролли кучларимизнинг, тинчлик посбонларимизнинг кечани кеча, кундузни кундуз демай, сергаклик билан, ҳушёрлик билан қилаётган хизматларининг самарасидир. Аммо ёшларимиз бундай фидокорона хизмат қилиши учун, Ватанга содиқ бўлиши учун биз – мўмин-мусулмонлар, юрт фуқаролари нима қилишимиз керак? Бизнинг вазифамиз – ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг қалбига Ватанга муҳаббат ҳиссини, шу жаннатмакон юртда туғилиб-ўсганидан фахрланиш туйғусини сингдириш бўлиши керак. Шунинг учун бугунги суҳбатимизда динимизда Ватанга муносабат қандай бўлиши лозимлиги ҳақида сўз юритмоқдамиз.
Мавзумиздагидек бугунги кунда Ўзбекистон барча хорижий ҳамкорлар билан ўзаро фойдали муносабатларни ривожлантиришдан манфаатдор бўлиб, асосий ташқи сиёсий ҳаракатларини 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган энг муҳим соҳаларга қаратган. Мамлакат ҳозирги ташқи сиёсий фаолиятининг устувор йўналишлари Ҳаракатлар стратегиясида кўрсатилган вазифалар доирасида бўлиб, халқаро майдонда алоқаларни кенгайтиришга янги ёндашувларни ишлаб чиқиш бўйича амалий қадамларда ўз аксини топмоқда.
Шу муносабат билан Туркия, Ҳиндистон, Хитой, Япония, Германия, Франция, Афғонистон, Қозоғистон, Туркманистон каби дунё мамлакатлари билан кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантиришга доир бир қатор тегишли дастурий ҳужжатлар ишлаб чиқилган ва қабул қилинган, «йўл хариталари» тасдиқланган.
Олий ва юқори даражалардаги ташрифлар давомида мамлакатнинг миллий манфаатларига жавоб берадиган ҳамда яқин ва узоқ хорижий давлатлар билан алоқаларни кенгайтиришга қаратилган фаол, очиқ, прагматик ва чуқур ўйланган ташқи сиёсий йўналишни ривожлантириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистоннинг амалга оширилаётган янги ташқи сиёсати халқаро ҳамжамият томонидан муносиб баҳоланмоқда. Хусусан, АҚШдаги Гудзон институти Ҳарбий-сиёсий тадқиқотлар маркази директори Ричард Вайс фикрича, Ўзбекистоннинг ташқи сиёсий ташаббуслари бутун Марказий Осиё учун янги имкониятларни очмоқда. Республика мавжуд муаммоларни биргаликда ҳал қилиш ғоясидан иборат кун тартибини илгари сурмоқда.
Мамлакатимиз халқаро молия институтлари ва савдо ташкилотлари — Жаҳон банки, Халқаро валюта фонди, Осиё тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки, Жаҳон савдо ташкилоти ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликни сифатли кенгайтириш ва такомиллаштиришга эътибор қаратган. Европа қайта тиклаш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликнинг тикланганлиги муҳим воқеа бўлиб, бунинг натижасида ушбу институт томонидан Ўзбекистон ҳудудларида ижтимоий аҳамиятли лойиҳаларнинг маблағ билан таъминланиши тикланди.
Ўзбекистоннинг халқаро молия муассасалари билан ҳамкорлиги кун тартибида инвестициявий ва амалий муҳитни яхшилаш, мамлакатнинг кредит рейтингини ошириш, валюта-кредит сиёсатини такомиллаштириш, банк-молия соҳасида миллий мутахассислар малакаларини ошириш турибди.
Якуний мақсад — миллий иқтисодиётнинг модернизация қилинишини жадаллаштириш ва унинг рақобатбардошлигини кучайтириш учун жалб қилинадиган хорижий инвестициялар ва молия маблағлари ҳажмини ошириш, мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш ва инфратузилмани такомиллаштириш, турмуш даражасини ошириш ва аҳолининг фаровонлигини таъминлашдан иборат. Айнан мазкур йўналишларда нималар қилинганини ўрганиш бўйича ёритиш ҳам мумкин. Ана шунда масала янада ойдинлашади. Яъни бу борада қўлга киритилган ютуқларни аниқлаш амалда бундан буён қилиниши зарур бўлган ишларни белгилаб беришга ҳам хизмат қилади.
Имом Муҳаммад Ғаззолий алайҳирроҳма шундай деган эканлар: «Ватаннинг ҳам ҳақлари бўлади. Уларнинг биринчиси шу Ватанда яшаганда тинч-хотиржам, шукрона қилиб яшаш ҳаққидир. Шунингдек, Ватандан кетганда уни соғиниш, Ватан камситилганда ғазабланиш, Ватанга ҳужум қилинганда уни ҳимоя қилиш ҳам Ватаннинг шу юртда туғилиб-ўсганлар зиммасидаги ҳаққидир. Шу жаннатмакон Ватанда яшаяпмизми, унда тинч-тотувлик билан яшайлик, бунга шукрона қилайлик, илм излабми, тижорат мақсадидами, Ватандан сафар қилдикми, уни соғинайлик. Маълумки, юртимизда ҳар соҳада янгиликлар, халқ фаровонлиги йўлида кўплаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Шахсан муҳтарам Президентимизнинг ўзлари ҳар соҳанинг ичига бевосита кириб бориб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш йўл-йўриқларини ҳам оқилона тарзда кўрсатиб бермоқдалар. Жумладан, аҳолини уй-жой билан таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган ишлар қаторида кам таъминланган ва ногиронлиги бўлган кишиларни ҳам алоҳида имтиёз асосида уй-жойлар билан таъминлаб берилаётгани таҳсинга сазовордир.
Ха азизлар Алҳамдулиллаҳ, истиқлол шарофати туфайли халқимиз озод бўлди, Ватан озод бўлди. Фарзандларимиз, юртимизнинг шавкатли ўғил-қизлари яна Ватаннинг шаънини, юртимизнинг байроғини баланд кўтармоқдалар, илм-фандами, спортдами, бошқа соҳалардами, халқаро миқёсда юртимизнинг довруғини бутун дунёга таратмоқдалар.
Юртимиздан чиққан бир олим илмий мусобақада ғолиб келганини, юртимиздан чиққан бир қори Қуръон мусобақасида соврин олганини, бир спортчимиз биринчи ўринни олганини эшитганда, ҳакамнинг оғзидан Ўзбекистон деган номни эшитганда, Ватан байроғи баланд кўтарилганда кўзимизга келган қувонч ёшлари, қалбимизга тўлган ифтихор туйғуси – Ватанга бўлган муҳаббат ҳиссидир.
Аммо билиб қўяйликки, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бизга ана шундай озод, обод Ватан насиб этибдими, буни буюк бир неъмат ўлароқ қабул қилишимиз керак, унга шукр қилишимиз керак, унга содиқ бўлишимиз керак. Содиқ бўлиш эса Ватанга вафо қилиш, унинг моддий ва маънавий мулкига хиёнат қилмасликдир. Аллоҳ таоло юртимизни жамики ёмонликлардан ўзи асрасин, ватан учун ҳақиқий мард ва жасур ўғлонларни тарбиялашимизда яратганни ўзи мададкор бўлсин!
Х.Матяқубов
Хонқа тумани бош имом-хатиби