Тарихга назар солинса ҳар кандай яхши ният, орзу ва максадни руёбга чикиши, аввало яратган Аллох таолонинг фазли инояти хамда жамиятдаги тинчлик ва хотиржамликка боғлик. Бу барча замонларда ўз исботини ва ифодасини топган хақиқатдир. Зеро, тинчлик бўлган жойда тараққиётга эришиш, мукаммалликка ва барқарор ҳаётга эришиш имкониятлари кўп бўлади.
«Ватан муккаддас. Ватан бирла она бирдир», деган улуғларимиз. Шунинг учун Ватанни қадрлаш, унинг тинчлигини асраш ҳар биримиз учун муқаддас, энг шарафли, бурч саналади.
Бу борада ўтган аждодларимизнинг ҳаёт йўллари ҳам ёш авлодга ибратдир. Мисол тариқасида Шайх Нажмиддин Кубро, Хўжа Исмат Бухорий, Маҳмуд Таробий, Жалолиддин Мангу Берди сингари улуҳ зотларни эътироф этиш мумкин. Хўжа Исмат Бухорий ўлими олдидан ўзлари яшаган жойда дафн этишини васият этганлар. Боиси сўралганда: «Мени шу жойга дафн этинглар, бу жой Бухоронинг жанубий қисми, инша Аллоҳ Бухорога душман жанубдан келмайди, келса мени устухонимни босиб ўтсин», деган эканлар.
Дарҳақиқат, ҳазрат авлиёнинг башоратлари ҳак бўлган ёв ҳеч қачон Бухорога жанубдан келмаган. Ўтган улуғлар Ватанига, эл-юрти, дини-диёнатига шунчалик садоқатли бўлганки, дунёдан ўтганларида ҳам Ватан, юрт тинчлиги ғамини чекканлар.
Истиқлолнинг илк кунлари эсингиздадир. Ўша дамларни кўз олдимизга келтирганда, ҳануз ҳайратланамиз. Негаки, ёш мамлакатнинг иқтисодиётини тиклаш, аҳолининг арзига қулоқ тутиш, йиллар давомида йиғилган ташвишу муаммоларни бартараф этиш айтишгагина осон. Ана шундай оғир вазиятдан чиқиб кетиш, жар ёқасига келиб қолган иқтисодиётнинг қаддини кўтариш, Ўзбекистоннинг манаман деган мамлакатлар қаторига қўшилиши – буларнинг барчаси Биринчи Президентимизнинг чинакам жасорати туфайлидир.
Юртимизнинг бугунгидек салоҳиятга эга бўлишида яна бир муҳим жиҳат борки, у ҳам бўлса, Ислом Каримовнинг мустақилликнинг биринчи кунлариданоқ халқимиз тарихи, бой маданий мероси, урф-одат ва анъаналарини асраб-авайлаб ва ривожлантириб, бугунга келиб эса мухтарам юртбошимиз Шавкат Мризиеёв хам ананлари давом эттириб Имом Бухорий, Имом Термизий, Баҳоуддин Нақшбанд ва бошқа ўнлаб азиз-авлиёларимиз, Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди сингари улуғ аждодларимиз хотирасига нисбатан тарихий адолатни тиклашга киришганидир. Буларнинг барчаси келажаги буюк давлатни барпо этишдек улуғвор мақсад олдидан буюк бобокалонларимиз руҳини шод айлашга қаратилган ибратли амаллар, дастлабки дадил қадамлар эди.
Истиқлолдан олдин ноёб истеъдоди, заковати билан дунёда довруғ қозонган алломаларимизнинг номини ҳатто айтолмасдик. Бухорий, Беруний, Ибн Сино, Амир Темур меросидан кўра тилимизга, дунёқарашимизга ёт ғояларни «ўрганишга» маҳкум эдик. Не бахтки, у кунлар ортда қолди. Дарҳақиқат, юртимизнинг ҳар бир гўшасида азиз-авлиёлар қадамжоси бор. Ўтган давр мобайнида кўплаб алломаларнинг таваллуд саналари нишонланди, ҳоки поклари мангу қўним топган гўшалар обод этилиб, зиёратгоҳларга айлантирилди.
Маьлумки динимиз инсонларни бир-бирига яхшилик қилишга буйиради, жумладан кексаларга этиборлироқ булишликка ундайди. Кексалик инсон умрининг сокин давридир, чунки инсон кексайганида ката хаётий тажрибага, теран акилга эга булади. Шундай пайтда, уларнинг кўмаги ва маслахатига ёшлар доимо эхтиёж сезадилар. Агар ёшларимиз халол мехнатсевар, диёнатли, Эл юрти учун манфаати тегадиган инсон булиб етишмоқчи булсалар, ёши улуғларнинг хаётий тажрибаларидан фойдаланишлари керак бўлади. Пайгамбаримиз с.а.в. нинг хадиси шарифларида: «Сизларга келадиган барака ёшу улуғлар билин биргадир». Луқмони Хакимдан сурашди: «Нега уғлингизга хадеб насихат киливерасиз?. Кексаларнинг насихати ёшлар учун боғбон нихолни тарбия килган кабидир», деб жавоб бердилар. Яна хадиси шарифда «Отага итоат этиш Аллохга итоат этишдир. Унга гунохкор бўлиш Аллохга гунохкор бўлиш билан баробардир». Жаннат макон диёримиз истиклолга эришган илк давриданок ёши улуғ отахон ва онахонларга, ногирон ва мухтожларга катта ғамхўрлик ва беминнат ёрдам кўрсатилиб келмокда. Буларнинг барчаси юртимиз дуогўйларига билдирилаётган ката хурмат ва эхтиром рамзидир. Пайгамбаримиз с.а.в. мархамат килганлар: «Агар орангизда мункиллаган кариялар, ўтлаб юрган жонзотлар ва эмизикли чакалоклар бўлмаганда эди, бошингизга балолар ёмғирдек ёғулур эди». Демак барча ёши улуғ отажон ва онахонларимизни панду-насихатларига қулоқ солмоғимиз, улар эса ёрдамга мухтож булганларида кумак бериб дуоларини олмоғимиз зарур экан. Лекин минг афсуслар булсинки, қариялар ва кекса ота-оналар баъзилар назарида дардисардек ортикча туйилади. Бирор даврага кирсалар ёшлар уф тортадиларда, қариганда уйда ўтирса бўлмасмикан деб, барча ишларни ўзлари чиройли бажара олишлигини ўйлайдилар. Зероки хадиси шарифда: «Ота – оналарингизга қандай муомила қилсангиз, фарзандларингиз хам сизга шундай муомила киладилар». Адолат тарозиси уларнинг бу ғамхўрлик хизматларини муносиб тақдирлашни тақоза этади. Ха хаётнинг ўзига хос аччик ва ширин тамонлари бор. Айникса кексаларга эътибор, мехр – мурувватга, шавқатга жуда мухтож бўладилар. Оилани оёққа турғазган, ўғил-кизларни ақилли-зукко килиб ўстирган, едириб – ичирган, оила, фарзандлар камоли деб елиб югирганлар хам шулар. Унитмайлик имон – этикодли ёши улиғларимиз бўлмаган жойда яхши тарбияли ёшлар хам бўлмайди. Аллох таоло улуғ ёшдаги ота-оналаримизни узининг хифзу химоясида саклаб, халқ тинчлиги ва фаровонлигини тилаб қилаётган дуоларини мустажоб айласин, фарзандларимизга инсоф ва тавфик бериб, ота – оналарини эъзозлайдиган, уларга хурмат эътибор курсатадиган солих инсонлардан килсин!.
Х Матяқубов
Хонқа туман бош имом-хатиби