Барчангиз хабардорсиз, бундан беш йил олдин мухтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан ҳаракатлар стратегиясини қабул қилинган эди. Ўтган давр мобайнида ушбу Стратегия асосида мамлакатимизда ҳамма соҳада кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Биргина диний соҳанинг ўзида бир қанча ислоҳатлар амалга оширилди. Жумладан Қуръон мусобақалари ўтказилди. Қуръони каримни нашр қилиш амалга оширилди Ҳадис, Ақида, Фиқҳ мактаблари, Ўзбекистон халқаро Ислом академияси. Ислом цивилизацияси ташкил қилинди. Янгидан масжидлар очилди. Бир қанча эски масжидлар қайта таъмирланди. Ҳаж ва Умрага борувчилар сони кўпайтирилди. Йигирма мингга яқин қора рўйхатда турган фуқораларимиз рўйхатдан чиқарилди.
Шу ўринда айтиш жоизки, Юртбошимиз ташаббуслари билан охирги 5 йил ичида байрам ва ҳайитлар арафасида турли хил жиноятларни қилиб, чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига ўтган минглаб шахслар авф этилмоқдалар. Улар ўз оилалари бағрига қайтиб, қалбларида Ватанга муҳаббат, келажакка ишонч туйғулари пайдо бўлмоқда. Шу билан биргаликда авф этилганларни реабилитация қилиш, уларни жамиятга қўшиш ва иш билан таъминлаш ишлари ҳам олиб борилмоқда.
Яна юртбошимиз ташаббуслари “Меҳр-1”, “Меҳр-2”, “Меҳр-3”, “Меҳр-4” ва “Меҳр-5” инсонпарварлик тадбирлари муваффақиятли амалга оширилди. Ана шу тадбирлар доирасида Яқин Шарқдаги қуролли можаролар майдонидан ва Афғонистондан 500 нафардан зиёд фуқаро, асосан аёллар ва болалар юртимизга қайтариб олиб келинди.
Таъкидлаш керакки, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси миллий ривожланишимизнинг янги босқичини бошлаб берди.
Янги муддатга лавозимга киришаётган мухтарам Президентимиз жонажон Ватанимизнинг бугунги куни ва келажаги учун бутун масъулият ва жавобгарликни чуқур ҳис этган ҳолда:
Халқимиз билан бошлаган демократик ислоҳотлар йўлини янада қатъий давом эттиришни ва бу йўлдан ҳеч қачон ортга қайтмасликни таъкидладилар.
Асосий қомусимиз кафили сифатида Конституция ва қонунларимиз талабларини сўзсиз бажариш, «Инсон қадри учун» деган устувор тамойилни тўла рўёбга чиқариш бундан буён ҳам фаолиятимнинг бош мезони бўлиб қолади дедилар.
Албатта, инсон қадри баландпарвоз тушунча эмас. Инсон қадри деганда, биз, аввало, ҳар бир фуқаронинг тинч ва хавфсиз ҳаёт кечиришини тушунишимиз керак.
Мухтарам Президентимиз нутқларида ислоҳотларимизнинг узвийлиги ва давомийлигини таъминлаш мақсадида «Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари» деган тамойил асосий ғоя ва бош мезонимиз бўлишини таъкидладилар.
Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси етти йўналишдан иборат этиб белгиланди. Биринчи, эркин фуқаролик жамиятини ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш, инсон қадри-қиммати ва унинг қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларни янги поғонага кўтариш.
Иккинчи, адолат ва қонун устуворлиги – халқчил давлат қуриш, инсон қадр-қимматини таъминлаш.
Учинчи, миллий иқтисодиётни, унинг ўсиш суръатларини замон талаблари даражасида ривожлантириш.
Тўртинчи, адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантиришнинг энг муҳим омили ҳисобланган сифатли таълим-тарбия масаласи бундан буён ҳам доимий эътиборимиз марказида бўлиш.
Бешинчи, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий омиллар билан бирга, маънавий ва маърифий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳам ғоят муҳим аҳамиятга эгалиги.
Олтинчи, бугунги кунда инсоният кўплаб умумбашарий муаммоларга дуч келмоқда ва уларга ечим топиш.
Еттинчи, мамлакатимизда тинчлик ва хавфсизликни таъминлашнинг ишончли кафолати бўлган Қуролли Кучларимиз қудратини янада ошириш.
Биз – дунёга, дунё – бизга очиқ бўлиши керак. Бугунги ҳаёт, бугунги тараққиётнинг талаби ҳам аслида шу. Биз ана шу ҳал қилувчи тамойилни албатта ҳаётимиз қоидасига айлантиришимиз керак деб таъкидладилар.
Х.Аҳмедов
Шовот туман бош имоми