Сохта воизлар ўзларининг эътиқодига қарши бўлган барча дин уламоларини ёмон кўриши ва уларни хар қандай йўл билан бўлса хам камситишга харакат қилишини айтган гапларидан англаш қийин эмас.
Илк даврлардан маълумки, ислом олимларига нисбатан хурмат билан бир каторда уларга асоссиз равшда таъна — дашномлар тоши отилган ва турли тухматлар килинган. Табиийки, бу ишларни, асосан, дин душманлари ва бидъатчилар амалга оширганлар.
Ушбу тахқирлашларнинг бошида турган шахсларга назар ташланса, улар бидъатчи ёки мубтадиъ оқим ва гурухларнинг рахномалари экани аён бўлади. Бу айбловларнинг негизида етарли илмга эга булмаган мусулмонлар орасида ушбу таникли олимларнинг иззат ва билимларини пастлатиб, «такфир», «жиход», «мусулмон рахбарига карши чикиш», (хуруж) ва бошка исломнинг нозик хамда мухим масалаларида уларга мурожаат килмаслик каби гаразли максадлар ётибди.
Ахли илмни хатога йўл қўйган нарсалари борасида хақорат қилиш, омма наздида шариатни ташувчилар ва шариатни нақл қилувчиларни тахқирлашга киради. Бунинг оқибатида инсонларда шариатга бўлган мухаббат заифлашади. Гуё аҳли илм инсонлар баланд мақом ва юксак даражада бўлмай қоладилар. Шундай бўлса, улар динни нақл этилаётган ва шариатни мухофаза қилаётган нарса борасида шубхага тушадилар. Бу холатда ишлар васваса ва турли фикрларга айланиб қолади. Одамларга тушунарсиз бўлган фикрларни аҳли илмга қайтариш йўқолади. Оқибатда имон арконлари узилиб кетади. Шунинг учун олимларни тахқирлаш, сахобаларни ёмонлик билан зикр қилишга тенг бўлади.
Нима учун бундай фитначилар юртимизни ва олимларимизни ёмон кўрадилар? Чунки юртимиз уламолари уларнинг бемазхаблик ва салафийлик, мусулмонни кофирга чиқариш каби қилмишларига қарши кураш олиб бормоқдалар.
Бу айбловлар ва тахкирлашларни амалга ошираётган шахсларга бахо бериш учун хадисларга мурожаат қилайлик. Убода ибн Сомитдан келган ривоятга кўра, Пайғамбар Мухаммад (с.а.в): «Орамиздаги кексаларимизни хурмат қилмаган, кичикларимизга рахмли бўлмаган ва илм эгаларимиз хақларини билмаганлар бизлардан эмас» (Имом Ахмад ва Имом Хоким) деганлар. Шунингдек Ибн Аббос (р.а): «Ким бир факихга озор берса, Расулуллохга озор берибди ва ким Расулуллохга озор берса, Аллох азза ва жаллага озор берибди», деган фикрни айтади.
Абдуллох ибн Муборак (р.а): «Ким дин олимларини масхара килса, охирати куяди. Ким подшо ва амирларни масхара қилса, дунёси барбод бўлади. Ким ўз биродарларини масхара қилса, мурувват ва хайбати йўқолади», деган.
Имом Ахмад ибн Ханбал (р.а): «Олимларнинг гўшти захарлидир. Уни хидлаган, яъни ёмонлик қилишга уринган одам касал бўлади. Уни еган, яъни ғийбатини қилган одам захарланиб ўлади», деган.
Абу Рамла Синдий (р.а) айтади: «Йигирма йилдан бери бир олимни ғийбат қилганимнинг азобини тортаман».
Р.Отажонов
Янгиариқ тумани бош имом-хатиби