ИСЛОМ ДИНИ — БАҒРИКЕНГЛИК ДИНИ

Тарихда миллатчилик, ирқчилик балоси катта урушларга сабаб бўлиб халқларнинг бошларига оғир кулфатларни солганлигига кўплаб мисоллар мавжуд. Миллатчилик бир халқнинг хақ хуқуқларини поймол булиб унинг эркини йўқолишига олиб келади. Шуларни эътиборга олганда мустақиллик шарофати билан халқимизнинг асрий орзулари ушалди. Жумладан мустақил Ўзбекистонимизда яшаётган хар битта миллатларнинг хақ хуқуқлари тикланиб хамма миллатларнинг тенглиги конституция билан белгилаб қўйилди. Хар битта миллатнинг миллий урф одатлари тиллари, маросимлари тўла тукис бажаришга имкон яратилди. Мамлакатимизда яшаётган миллатларнинг миллий марказлари фаолият олиб бориб уларнинг ўзбек миллати билан бап баробар тенг хуқуқли яшаб мехнат қилиш имконияти яратиб берилди. Юртимизда яшаётган оз сонли миллатларнинг хам ўз она тилларида китоблари чоп қилиниб уларнинг тилларида мактаблар фаолият олиб бормоқда. Мустақил ватанимизда барча халқларнинг эмин эркин бахтиёр дўстона хаёт кечириши Ўзбекистонлик хар бир инсон учун фахрланса арзийди. Бу нарса халқимизнинг ўзаро дўст биродар тинч тотув яшашлигига асосий гаров бўлиб хизмат қилмоқда. Бу нарса юртбошимиз томонларидан олиб борилаётган оқилона сиёсатнинг нихоятда тўғри эканини ўтган вақт исботлаб берди.

Шунингдек конституциямизда ягона мафкурадан воз кечилиб умум эътироф этилган нормалар ва миллий кадриятларимиз асосига яратилган. Конституциямизда виждон эркинлиги кафолатлаб қўйилди. Унинг эътиқоди туфайли камситиш, хуқуқларини поймол қилишга йўл қўйилмаслиги қонунан белгилаб берилди. Бунинг натижасида юртимизда барча динлар вакиллари тўй байрамларида бир бирлари билан борди келди қилишлари мустақил ўзбекистонимизда яшаётган хар бир фуқаронинг дўстона, хамжихат, бахтиёр хаёт кечиришига асос бўлмоқда.

Муқаддас Ислом динмизнинг эзгу ғоялари хам шуни тақозо этади. Динимиз азалдан инсониятга асл мурувватни, диндошларига, ҳатто бошқа дин вакилларига эҳтиром ҳамда бағрикенглик билан муносабатда бўлишни ўргатиб келган ва келмоқда. Маълумки, Ислом ўзидан аввалги самовий динларни (яҳудийлик, насронийлик) шунчаки ҳурмат қилиш билан чекланмай, ўша дин аҳлларига чексиз мурувватлар кўрсатган. Уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини қонун билан мустаҳкамлаб қўйган. Маданият ва анъаналарига эҳтиром билан қараган. Асрлар давомида бу қоидаларга амал қилиб яшаган мусулмонлар бир-бирларига ва ҳатто ораларида яшайдиган ажнабийларга, аҳли зимма (бошқа дин вакиллари) га ҳам мурувватнинг мислсиз намуналарини кўрсатиб, бутун инсониятга ибрат бўлишди.

Мурувват, диний бағрикенглик Исломнинг тамал тоши эди, эътиқод ва динлар тарихидаги бир янгилик эди. Ислом илк давриданоқ собиқ динларга ҳеч қандай тазйиқ ўтказмади, турфа мазҳаб ва мафкураларга қарши таассуб этмади. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом бу борада Ислом умматигагина эмас, бутун инсониятга ибрат-намуна бўлдилар. У зот Мадинага ҳижрат қилганларида давлат ишларидаги биринчи амаллари ўша ерлик яҳудийлар билан уларнинг ақидаларини ҳурмат қилишга асосланган аҳднома тузиш бўлди. Жаноб Расулуллоҳ аҳли китобдан бўлган қўшнилари билан яхши муносабатда бўлар, ҳадя бериб, улардан ҳам қабул қилардилар.

Ислом номидан ўзларига динни ниқоб қилиб олиб бошқаларни куфрда айблаб уларни ўлдиришга,талашга, террор амалиётларини амалга оширишга фатво бериб хунрезликлар қилаётганларни, обод жойларни вайронага айлантираётганрларни иддаолари қай даражада динимизга ёт эканини юқоридаги мисоллардан билса бўлади.

Яратган парвардигор юртимизни ёмон кўзлардан ўзи асраб, тинчлигимизни янада барқарор, халқимизни мехр оқибатли, дастурхонларимизни тўкин сочин айласин.

Хива тумани

Шайх Мавлон бобо” масжиди

Имом-хатиби

Атажанов Шодлик

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *