ОГОҲЛИК ДАВР ТАЛАБИ

Ислом эзгулик ва маърифатпарварлик динидир. Аллоҳ таолога шукрлар айтамизки, юртимиз мусулмонлари уламоларимизнинг ўгитлари, амри маъруф (яхшиликка буюриш), наҳий мункар (ёмонликдан қайтариш)лари ҳамда диний-маърифий асарлари оркали кундан-кунга ўз имон-ихлосларини зиёда этиб бормокдалар. Аммо бугунги кунда турли гаразли максадларини кўзлаб, муқаддас динимизга янги, бегона тушунчаларни киритиш орқали одамларни тўғри йўлдан адаштиришга уринаётган жамоаларнинг фаолияти ҳам афсуски кузатилмокда. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.a.в.) ҳаётлик вактларида воке бўлмаган, аммо келажак асрларда вужудга келиши мумкин бўлган, миллатлар бирлиги хамда осойишталигига тахдид солувчи фитна-фасод, бузғунчиликлар хакида хабар бериб, огох этган эдилар, жумладан:
“Умматимдан кайси бири умматимга карши чикса, унинг яхши ва ёмонини фаркига бормаса ,муминига зиён тегишидан узини тиймаса, берган ваьдасига вафо килмаса, у менинг умматим эмас!”, дедилар.
Бугунги кунда фаолияти кузатилаётган ИШИД норасмий диний жамоаси ана шундай акидадан адашган ва Аллохга вафосиз гурухлардан бири ҳисобланади. У “халифалик куриш” шиори остида ҳокимятни кўлга киритишни максад килиб, зўравонлик ва зулм ўтказиш каби мальун ишларни килмокда. “Биз Ислом учун жанг киляпмиз, биз жиҳодчилармиз’’, дея даьво килаётган бу жангарилар ҳар куни минглаб бегуноҳ мусулмонларни, болаларни, аёлларни ва карияларни ҳам ўлдиряптилар. Ўзларини мусулмон ҳисоблаб юрган бу ИШИД жангариларининг хеч бир амалини оклаб хам, аклга сиғдириб ҳам бўлмайди. Аллоҳ таоло Курьони каримда: “Аллохнинг ризкидан еб-ичингиз, ер юзида бузгунчилик килмангиз’’ (Бакара 60) -деган. Пайгамбаримиз (а.с.в) бир хадиси шарифда: “Халифалик мендан кейин уттиз йил, сунгра подшохлик ва амирлик булади”, деганлар. (Ибн Хиббон ривояти) Шундок экан, ИШИДчиларнинг халифалик даьвоси мутлақо мумкин эмас, чунки Ислом манбаларида, Хусусан, Курьони каримда халифаликни барпо килиш бўйича ҳеч бир далил ҳам, қатьий кўрсатма хам мавжуд эмас.
Бутун дунё мусулмон уламолар кенгаши раиси аллома Юсуф Карзовий: “Биз уламолар бузгунчиларга карши курашмогимиз зарур. Ҳозир ИШИД таркибида алданган ёшлар жуда кўп. Улар: “кофирларга карши жиход киляпмиз, орзуимиз жаннат”, дейишяпти, аммо мусулмонларни катл этиб, огир гунохга ботишяпти. Биз бундай нобакорликнинг олдини олишимиз керак”, деди. Шундан хулоса чикариб, умматнинг чироғи саналмиш Абу Ханифа Имом Аьзамдек зотнинг мазҳабида бўлганимиз учун Ҳақ субханаху ва таолога шукроналар айтишимиз ва шундай ҳидоят йўлини кўрсатиб берадиган тўғри йўлимиз турганда турли залолат холида гумрохликка олиб борадиган гурух, ботил оким ва тоифаларнинг тузоғига тушиб колмаслигимиз, айникса, бу борада фарзандларимизни доимо огоҳлантириб боришимиз лозим бўлади!

К.Исмоилов
Хива тумани Космаобод масжид имом хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *