“Эр-хотиннинг уруши-дока рўмол қуриши” деган мақолни кўпчилик билади. Эр- хотин ўртасида низо чиқса тез муддатда бартараф бўлади деган маънодаги бу мақол айрим ҳолларда ҳақиқатга айланмай қоляпди. Ёш оилалардаги жанжал, ғиди-бидилар ажрим ва талоқ билан якунланяпди.
Оилани мўжазгина бир жамиятча деб фараз қилсак бутун инсоният жамиятнинг дахилсизлиги айнан шу “жамиятча” нинг жипислигига боғлиқ . Демак, қайсики жамиятдаги оилалар мустахкам эмас экан, ундаги бойлик ҳам паровонлик ҳам ҳалокатга маҳкумдир. Ўз уйида оиласида бахтли бўлган киши чинакам бахтлидир.
Ҳар бир инсоннинг оиласи олдида, ҳар бир оиланинг жамият олдида маъсулияти бор. Анашу маъсулиятни кейинги пайитларда унутиб қўйиш оқибатида оилаларда турли низо, жанжаллар келишмовчиликлар натижасида ажримлар сони ортиб бормоқда. Шарият ҳукмича, эр аввало оилани барча молиявий ва маънавий тарафларига жавобгар, уни четдан бўладиган ҳар қандай хуружлардан ҳимоя қиладиган шахсдир шу сабабли у оиланинг бошлиғи саналади. Яхши хотин эса диёнатли, эрнинг уйини обод қиладиган ва унга бир умр садоқатли бўлган аёлдир.
Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи вассаллам: “Дунёнинг ҳаммаси матоъдир ва дунёнинг энг яхши матоъи солиҳа аёлдир” , Шунинг учун умр йўлдош танлаганда ўз холига, даражасига қараб ҳар жиҳатдан ўзига мос бўлган оиланинг қизига уйлангани маъқул. Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи вассаллам “Мусулмоннинг уйи жаннат боғидан бир боғчадир” деганлар, бундан ибрат шуки “жаннатда ўсган” қизга уйланган эрнинг бошига бахт қуши қўнибди, аммо бахт қуши қўниши учун унинг ўзи ҳам жаннатда ўсган бўлиши керак.
Эр оилада ўзинг маъсулиятини хис қилса, аёл оилада ўз маъсулиятини хис қилса итоаткор бўлса ҳар бир ишни маслахатлашиб қилса фарзандлар тарбиясига бир ҳил маъсул бўлсалар оилада катталар дуоларини олиб, уларга бўлган ҳурмат меҳр оқибатларини фарзандлар кўз олдида намоён қилиб оилани муқаддас даргоҳ эканлигини оиланинг сирини ташқарига чиқармасликни ўргатсалар ва ўзлари бунда намуна бўлсалар албатта бу оила тинч паравон бўлиб “Жамиятнинг дурру гавҳари” бўлади.
Г.Шерниязова
Хазорасп тумани “Боғдор” маҳалла отинойиси