Тавба ҳам ибодатдир

Оила мустаҳкамлиги жамият мустаҳкамлигининг гарови экан, бу борада оилавий ажримларга етакловчи омилларни таҳлил этишнинг ҳаётий аҳамияти бор. Оилавий ажримларнинг салбий оқибатларини кўпчилик яхши тушунади, шу боисдан ҳар бир инсоннинг суянчи саналувчи бу муқаддас даргоҳ дарз кетмасин дейилади. Минг афсуски ҳозир оила муаммоси давримизнинг бош муаммоларидан бирига айланди. Биз кўпинча маҳаллаларда ва оила марказларида кўрилаётган муҳим масала – оилани сақлаб қолишга қаратилган тадбирларда иштирок этамиз. Бугунги кунда ажримларнинг кўпайиб боришига сабаб эр-хотин ўз вазифаларини билмаслиги оилага енгилтаклик билан қараётганлари Аллоҳ неъмати бўлган фарзандлар тарбиясига эътиборсизлигида десак муболаға бўлмайди. Чунки ажримлар ёқасига бориб қолаётган оилаларнинг аксарияти катта ёшдаги инсонлар, яни қизини турмушга узатган ўғли уйланиш ёшига етиб қолган ёки камида 10 -15 йиллик оила аъзоларидан иборат.  Албатта бу ҳол ачинарли ҳолат, сабр тоқат, ор номус фарзанд олдидаги маъсулиятни билмасдан ажрашаман сабр ҳам тоқат ҳам қилолмайман деб туриб олишлари, инсонни қалбини оғритади.

Қанча куюб пишиб яраштиришга ҳаракат қилинсада ерга қараб уятдан кўзида ёш билан турган фарзандлари кўзига кўринмасдан ўз ҳаётини ўйлаб тинч ҳаловат яшайман деб турган аёлларни кўриб ўргимчак воқеаси эсимга тушади “-Ўргимчак 2 йил умр кўраркан болалари тухумдан чиққач  яна тухум қўяркан олдин чиққан болалари оч қолишса кейин қўйган тухумни еб қўяр экан яна оч қолишсалар-чи ? Она ўргимчак ўз танасини уларга улашар экан, яни болалари ўлиб қолмаслиги учун наслини давом эттириш учун ўзини болаларига қурбон қилар экан!  инсон зотичи? фарзанд учун  кеча -кундуз югуриб бир парча этни одам қилгунча не холга тушасан. Буюк мутафаккир Алишер Навоиий :

Тухум ерга кириб чечак бўлади

Қурт жондан кечиб ипак бўлади

Лола тухумича ғайратинг йўқми ?

Пилла қуртича ҳимматинг йўқми ? – деган эканлар

Ҳазрат Новоиий бу байтлар орқали лоланинг кичкинагина уруғи фидоиийлиги натижасида ерга кириб гўзал бетакрор лолага айланишини инсонларга ибрат қилиб кўрсатмоқда мукаммал ҳаёт кечириш учун нималардан кечиб нималарга эришиш кераклигини уқдирмоқда.

Боболаримиз-чи уруш пайтларида ватанни юртини оиласини тинчлигини сақлаш учун жон фидо қилган ҳар канча қийноқларга чидасада юртини сотмасдан қаҳрамонларча ўлиб кетган акахонлар эсимга келади. Йиғламасдан иложинг йук! шундай тинч замонда яшаб турганига шукур қилмасдан оила деб аталмиш улуғ даргоҳни сир синоатини ошкора қилиб бир бирларини шармандаларча ҳакорат қилаётган инсонларга қараб ҳайратдан ёқа ушлайсиз. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар “Агар бирор бандани бошқасига сажда қилишга буюрганлигимда эди шубҳасиз хотинни эрига сажда қилишга буюрган бўлар эдим” (Имом Термизий ривояти ) Ойша (розиоллоху анхо) айтадилар: Эй аёллар жамоаси агар эрларингизнинг сизлар устингиздаги ҳақларини билганингизда эди сизлардан ҳар бир аёл эрининг оёқларидаги чангини юзининг ёноқлари билан артар эди, “Абдуллоҳ ибн Амр (Разиоллоҳу анҳу) ривоят қиладилар : Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: -“Аллоҳ таборака ва таоло эрига ношукурлик қиладиган хотинга қарамайди, ҳолбуки у эридан бехожат эмас”

Қайси бир аёл эрининг юзига  хўмрайиб қараса эрига табассум қилиб кўнглини олмагунча Аллоҳ ундан рози бўлмайди агар осийлик қиладиган бўлса унга Аллоҳнинг фаришталарнинг лаънати ёғилади.

Аёл эрига итоат этишига розилигини қозонишга буюрилганидек, эр ҳам хотинига эҳсон қилишга, лутф марҳамат кўрсатишга унинг айрим камчиликларига сабр қилишга, яхши тинч тотув яшаб, едириб ичириш кийинтириш каби ҳақларини адо этишга буюрилган. Қайси эркак аёлининг ёмон хулқига сабр қилса, унга Айюб (алайҳиссалам) балолари эвазига берилган миқдорда ажр беради. Қайси аёл эрининг ёмон хулқига сабр қилса, Аллоҳ Фиръавиннинг хотини Осиё бинти Музоҳимга берилган миқдорда савоб беради

Азиз аёллар жамоаси Аллоҳга ва эрингизга астойдил итоат қилинг розилигини олишга ҳаракат қилинг зеро эр аёлнинг жаннати ёки дўзахидур. Чунки аёл қиёмат куни биринчи бўлиб номози ва эридан сўралар экан. Шундай экан келинг  сингилжонлар,  хуш- муомалали сабр тоқатли солиҳа бўлайлик, ўзимиздан гўзал ахлоқли сабр бардошли муниса қизлару мард ўктам юртимиз шанини орини ҳимоя қиладиган жасур ўғлонларни тарбия қилайлик ва бу синов дунёсидан Аллоҳ ҳузурига ажру мукофотлар ила юзимиз ёруғ бўлиб борайлик!

Янгича фикирлайдиган замон талаблари асосида ишлайдиган инсонларни тарбия қилайлик. Беғубор ёшларимизни ёт мафкуравий ғоялардан сақлайлик, тинчликни қадр қийматига етиб яшайлик!

Ф.Отобоева

Қўшкўпир тумани бош имом-хатибининг хотин — қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси 

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *