Иғво ва фитна

Иғвогар мисоли кўмир, куйдирмаса ҳам кишини қора қилади. Иғвони ўзига касб қилган одам бамисоли одам танасида юриб фақат яра бор жойда тўхтайдиган пашшага ўхшайди.

Қуръони каримнинг “Шуаро” сурасида шайтон алайҳилаъна иғвосига учиб, йўлдан озганларга дўзахнинг кўндаланг қилиб қўйилгани ҳақида огоҳлантириши бор. Одам ато яралганидан бери шайтон иғво ва фитна билан банд. Унинг мақсади аниқ бандани ҳидоятдан четлатиш ва дўзах сари етаклаш, иғво ва фитна шайтоннинг касби экан, одам боласининг бу касбга меҳр қўйиши аввало ўзи учун, қолаверса жамият учун фожиадир. Мени бу борада кўп нарса ўйлантиради: шайтон кибри учун Аллоҳ таолонинг ғазабига учради. Шу туфайли Одам ато ва унинг авлодига душман бўлди. Душманлиги боисидан иғво-фитнани бас қилмайди. Бизларни орамизда яшаб биз билан бир ховодан нафас олиб бир булоқдан сув ичувчи кимса бир касбда хизмат қилса хизмати одамларга яхшиликни, савоб-гуноҳни ўргатиш, амру маъриф,наҳий мункар қилиш бўлса нима учун ўзини иғво ва фитнадан тиймайди. Бу иллатларни гуноҳ эканини, кимгадир қилган иғвоси ёки фитнаси орқали нимага эришади? Ҳеч  нимага! Ёмон кўрган одами унинг иғвоси туфайли ишдан ҳайдалар, оиласи бузулар ёки бошига бошқа бир мусибат тушар, ҳўш иғвогарни мақсади шуми? Кўнгли  бироз роҳатланар лекин “кўнгил роҳатини” тарозининг бир палласига, дўзах азобини иккинчи паллага хаёлан қўйиб кўрсинчи? Иғвогар ҳамиша ўзининг асл башарасини ниқоблаб юради. Кўпинча у ўзини, куюнчак, меҳрибон дўст, адолатли инсон, ҳақиқатпавар, ўта мулойим, қўлидан ҳеч ёмонлик келмайдиган қиёфада кўрсатади. Агар шундай ниқоби бўлмаганда эди, дунёда кўп ёвузликлар бўлмас эди.

Иғвогарни ҳаётда уялиб қолишини кўп кузатганмиз, агар иғвогарлиги исботланса қамоқ жазоси борлигини ҳам биламиз, лекин унгача бир нечта одамни шўрини қуритади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам  “Ким мусулмон биродарини иғво қилса, Аллоҳ қиёмат куни унинг юзини орқасига ўгриб қўяди” дейилиши ҳар бир киши учун ибратдир. Иғво ва фитнани касб қилган шайтонга жаннат ҳаром, саодат ҳаром бўлганидек, иғвогар одам ҳам сира бахтли бўла олмайди.

Фитна дастлаб ҳақ-рост қиёфасига ўраниб бошланади. Шу даражадаки, баъзилар уни ҳақ деб билади. Фақат ўртадан кўтарилгандан кейингина унинг фитна эканини тушуниб етади, фитнани инсонларни ўлдирувчи маънавий қуролга қиёсласак ҳам бўлади. Бизда “Ким бировга чоҳ қазиса ўзи йиқилади” деган мақол бор.

Фитначи иғвогар одам ҳамиша ҳафсираб яшайди, Аллоҳдан эмас ўзининг қабих ишларидан. Шунинг учун ҳамиша ёвузлик йўлида бир инсоннинг ҳаётини бузиш ҳам унинг учун арзимаган нарса, атрофига беш-ўн шерикларини йиғиб ёмон гумон билан яшайди. Ҳар нарсадан ёмонлик аҳтаради, инсонлар орасини бузади, на каттани иззат қилади, на кичикка насиҳат, ҳеч кимни ютуғини кўра олмайди, бировнинг юзидаги кулгу ҳам унинг ғазабини қўзғайди.

Туҳматдан дилларга бергувчи озор,

Ёвуз қилмишини қўймаса зинҳор,

Сждага қанчалик бошин қўйса ҳам,

Яратган эгамнинг қаҳрига дучор.

Ё Аллоҳ! Сендан ўзга буюк ва карамли йўқ, дунё ҳам охират ҳам сенинг мулкингдир, бизларни солиҳ бандаларингга ҳос фазилатлар билан неъматлантир, иллатларга булғаниб, ҳору зор бўлишдан “фитна”, “иғво” қурбони бўлишдан сендан паноҳ тилаймиз.

Г.Шерниязова

Хазорасп тумани «Боғдор» маҳалласи отинойиси 

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *