Гиёҳвандлик умр заволи

Ислом дини инсониятга берилган улуғ неъмат бу умрини авайлаб тўғри ўтказмоқлиги Қуръони Каримда ва муборак ҳадисларида бешта нарсани асраб авайлаб сақламоғимиз буюрилган:  Инсоннинг диний эътиқоди, жони, моли, ақли ва наслини сақлаш буюрилган. Афсуски, ҳозирги кунда бутун ер юзи бўйлаб гиёҳвадлик балоси “Аср вабоси” сифатида кенг тарқалиб бормоқдаки, бу иллат санаб ўтилган беш нарсага зарар етказади:

  • Гиёҳвандлик шариат асосларига хилоф бўлгани сабабли инсоннинг имони ва динига путур етказади. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда Расулуллоҳ Соллаллоҳу алайҳи васалламни сифатлаб шундай марҳамат қилади: “У (Пайғамбар) уларни яхшиликка буюради, ёмонликдан қайтаради ва уларга пок нарсаларни ҳалол қилиб, нопок нарсаларни ҳаром қилди. (Аъроф сураси, 157-оят)
  • Гиёҳвандлик инсоннинг жонига зарардир, ҳолбуки ҳар бир одам ўз вужудини, ҳаётини, соғлигини барча зарарли нарсалардансақлашга буюрилгандир. Маст қилувчи ичимликлар ва гиёҳванд моддалар нақадар зарарли эканлиги ҳеч кимга сир эмас, булар инсонни ҳалокатга олиб борувчи заҳардир.
  • Гиёҳвандлик инсоннинг мол-дунёсига ҳам зарардир, Аллоҳ берган мол-дунёсини ноўирн ерларга ишлатишдан ва беҳуда зое бўлишидан сақлаш ҳар бирмизнинг вазифамиздир. Қуръони Каримда: “Пок нарсани нопок нарсага алмаштирмангиз” (Нисо сураси 2-оят). Одам ўзи меҳнат қилиб пешона тери билан топилган ҳалол пулини ҳаром ичимлик ва гиёҳванд моддаларни сотиб олишга сарфласа, ушбу оятдаги буйруққаҳилоф иш тутган бўлади. Энг ачинарлиси шундаки, бу иллатга гирифтор бўлган кишилар, ўша заҳарни топиш учун ҳеч нарсани аямайди, бор мол-дунёсини, машинасини, уйини, ҳатто кийимини ҳам сотиб юборишлик даражасига етади.
  • Гиёҳвандлик инсоннинг ақлига зарар етказади. Аллоҳ таоло томонидан инсонга ато этилган энг улуғ неъматлардан бири ақлдир. У билан одамзод бошқа мавжудотлардан улуғ бўлади. Агарда ақли бўлмаса, ҳайвонотдан фарқи қолмайди, шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло барча ҳукмларни ақлга ҳавола қилади. Инсон тўғри йўлда юриши учун у ўз ақлини муҳофаза қилишга мажбурдир, шу сабабдан ислом дини ақлнинг фаолиятига салбий таъсир этувчи ва уни тўсувчи ҳар қандай нарсани маън қилган. Ҳазрати Умар Розияллоҳу анху ҳалифалик даврида Расулуллоҳ Соллаллоҳу алайҳи васалламнинг минбарда туриб: “Ақлни тўсувчи нарса ҳамрдир” деб унинг ҳудудини белгилаб қўйганлар.

Азизлар, маст қилувчи ичимликлар ақлни тўсгани учун ҳаром қилинган бўлса, гиёҳвандликнинг ҳаромлиги ундан оғирроқдир, яъни: “Уларда қалблар бор, (лекин) улар буни англамайдилар, уларда кўзлар бор (лекин) улар билан кўрма        йдилар, уларда қулоқлар бор (лекин) улар билан эшитмайдилар, улар ҳайвон кабилардир, балки улар улар (янада) адашгандирлар, ана ўшалар ғофилдирлар.” (Аъроф сураси 179-оят)

  • Гиёҳвандлик ва шунга ўхшаш нарсалар инсоннинг наслига катта зарар етказади. Инсон ўз наслининг давомчилари бўлган авлодларига яхши сифатларни мерос қилиб қолдиришлари лозим. Гиёҳвандлар эса, ўз зурриётларини майиб-мажруҳ, ногирон, ақлан заиф, аҳлоқи бузуқ ҳолда дунёга келтиришларига сабабчи бўладилар.

Аллоҳ таоло барчаларимиз бу каби иллатлардан омонда сақласин.

С.Сапаев

Хива тумани бош имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован.