Ислом-гўзал ҳулқлар манбаи…

(ИМОМ МОТУРИДИЙ ҲИКМАТИ)

          Азиз юртдошлар, бизнинг Туркистон элимизда кўплаб азиз авлиёлар, қанчадан-қанча пиру муршидлар, улуғ инсонлар етишиб чиққан. Ўзининг илм-маърифати билан шарқ мамлакатларини дунёга танитган буюк алломалар юрти бу.

       Фикримнинг асоси сифатида минг йил олдин ёзиб қолдирилган Имом Мотуридий асарларида Ислом олами, бутун инсониятни ўзаро ҳамжиҳат яшашга чорлайдиган, гўзал хулқлар манбаи бўлган хикматлари мужассамдир.

  «Ислом-гўзал хулқлар манбаи. Ислом-Аллоҳ таолонинг амрларига бўйсунишдир. Одамлар унинг тили, қўли ва озорларидан омонда бўлган киши хақиқий мўминдир».   Аллоҳ таоло Қуръони каримда: «Либосингни покла!» деб марҳамат қилган. Демак, инсон хақиқий либоси – ҳулқи, амали ва гап-сўзларини поклаш керак.

   «Фарзандларингиз балоғатга етгунларига қадар уларга чиройли одоб- аҳлоқ беринг!»

       Туманимизнинг кўплаб жойларида, хусусан илм масканларида, катта- кичик ёшдаги элдошларимиз билан утказилган сухбатларда, туй- хашам, марака ва маросимларда фукароларимизнинг узаро самимий муносабати, кариндошлар орасидаги силаи рахм, мурувват, мехр-окибат каби инсоний фазилат эгаларини куриб, кунглинг таскин топади .Яна калблари хайр- эхсон, эзгуликка тула булган юртдошларимизнинг «Сардоба» сув омборининг упирилиши сасабли талофат курган, ёрдамга мухтож оилаларга килган саховатлари бу одамийликнинг гузал намунасидир. Хозирги карантин чекловлари сабаб айрим оилаларга моддий ва маънавий кумак бераётган туманимиз тадбиркорлари химмати, халол мехнат килиб, халк дастурхонига ризк улашаётган богбонларимиз саховатлари мактовга лойик.

        Афсуски, баъзан ён-атрофимизда силаи рахмни унутиб қўйган қариндошлар, турмушдаги арзимас икир-чикирлар сабаб юзага келган оилавий низолар, кайнона- келин муносабатларидаги чигалликлар, оилада сабр- токатли булишга урганмаган айрим ёшларнинг хаётдан нарозилик холатлари, узгаларнинг хато- камчиликларини кидириб, ёмонлашни, танбех беришни яхши курадиган одамларни кузатиб, Аллохнинг инсонларга берган буюк неъмати, хаётнинг, яшашнинг кадрига етмасликлари ачинарли хол. Жамиятда инсонлар бир-бирлари билан хамжихат булишлари учун кечиримлилик хислати нихоятда мухим. Барча яхши хулк ва сифатларни узларида мужассам килган Зот-Пайгамбаримиз саллаллоху алайхи ва саллам кечиримли булиш фазилатида хам энг гузал намуна эдилар.  Оиша розияллоху анхо онамиздан Пайғамбаримизнинг хулқлари хақида сўралганда шундай жавоб берганлар: яъни «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам фахш ишларни қилувчи, фахш сўзларни сўзловчи ва бозорларда бақир-чақир қилиб юрувчи инсон эмасдилар. Ёмонликка ёмонлик билан жавоб қайтармас эдилар, балки афв этиб кечириб юборар эдилар». (Имом Термизий ва Имом Ахмад ривоятлари).

      Абу Хурайра(р.а) дан ривоят килинади:  Расулуллох салаллоху алайхи ва саллам: «Албатта, мен карамли аҳлоқларини мукаммал қилиш учун юборилдим» дедилар.

        Зероки, Аллох таоло марҳамат қилади: «Ва албатта, сен улкан хулқдасан» (Қалам сураси, 4 –оят)    Демак, кечиримли бўлиш ва ғазабини ютишда барчамиз Пайгамбаримиз (с.а.в) дан ўрнак олишимиз керак бўлади.

         Ота-боболаримиз, буюк аждодларимиз юксак фазилатларга эга комил инсонни тарбиялашда дин, хусусан ислом дини, унинг муқаддас манбалари Қуръони карим ва Пайғамбаримиз Муҳаммад алайхиссаломнинг ҳадисларидан кенг кўламда фойдаланганлар.

         Муродимиз шуки, хар бир оилада ота-оналар фарзандларини ёмонликлардан қайтариш мақсадида муқаддас китоблардан сабоқ олсалар, суҳбатлар қурсалар, ибрат олсалар, натижада гўзал хулқи инсонлар кўпаяверса, Аллоҳнинг ризосига эришиб, иншааллоҳ, Унинг неъматлари тугал ёғилаверади.

 

Х.Адамбоев

Янгибозор тумани бош имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован.