Оила – жамиятининг асосий бўғини

Оила – инсоният жамиятининг асосий бўғини бўлиб келаётган муқаддас даргоҳ ҳисобланади. Аллоҳ таоло Ўзининг пайғамбарлари орқали оила масаласига алоҳида аҳамият бериб, унинг мустаҳкам бўлиши учун низом ва қонунлар жорий этган. Аллоҳ таоло Қуръони каримда оила қуриш пайғамбарларнинг суннати эканлигини таъкидлаб бундай дейди:

«Дарҳақиқат, Сиздан илгари ҳам (кўп) пайғамбарлар юборганмиз ва уларга хотинлар ва зурриёдлар берганмиз» (Раъд сураси, 38-оят).

Динимизда оила фаровонлиги, саодати учун оила аъзолари ўзларини қандай тутишлари лозимлиги, эр-хотиннинг бурч ва вазифалари, оила бузилишини олдини олиш борасида кўплаб тавсиялар берилган. «Сизлар эслатма олишларингиз учун Биз ҳар бир нарсани жуфт-жуфт қилиб яратдик («Зориёт» сураси, 49-оят).

Жамиятда пайдо бўлган ҳар-бир холатнинг ўзига яраша сабаб ва омиллари бўлади. Оила бузилиши барча жамиятларни қаттиқ ташвишга солган ва солиб келмоқда. Бу муаммони ҳал этиш учун ҳар-бир жамият турли чоралар кўришган ва кўриб келмоқда. Хар бир ўзини ва  динини   яхши   билган   мусулмон   киши   Ислом   дини,   оила   муқаддаслигини  мустахкамлигини ўзига шиор қилиб олганини яхши билади. Зеро динимизда  оила мустахкамлиги учун барча чоралар кўрилган.

Эрнинг  зиммасидаги  аёлнинг хаққи, аёлнинг зиммасидаги эрнинг хаққи, ота-она хаққи фарзанд хаққи. Бу тўғрисида канчадан-канча оятлар нозил қилинган, хадислар зикр этилган, китоблар нашр  қилинган ва хамон нашр қилиниб келмоқда. Минг афсуслар бўлсинким ўз динимизни  яхши билмаганимиз ва унинг таълимотларига амал қилмаганимиз учун оилавий хаётимизда қатор муаммолар хусусан оила бузилиши ва у билан боғлик ишлар кўпайиб бормоқда. Бу нокулай холат «талоқ» масаласида ўзини яна хам очиқ  намоиш этмоқда.

 Ҳаттоки бу бало тўйларидан ун беш ёки йигирма кун ўтган келин  куёвлар орасида ҳам учраб туриши хеч кимга сир эмас. Баъзи куёвлар талоқ билан келинни ўзига бўйсиндириш пайида бўлади. Келинлар ўзларининг талоғингни бер дейишлари билан қўрқмасликларини намоён қилмоқчи бўладилар. Баъзилар бу нарсани билмаслигини бахона қилса, бошқалари ёшлик қилибмиз дейдилар. Натижада  оила таназзулга кетади. Аммо ҳеч бирлари ораларига талоқ тушиб бўлгандан кейин муродимга етдим деб тинчиб қолмайди. Балки талоқ тушган куннинг эртасигаёк талоққа йўл ахтара бошлайди. Куёвдан талоқ сабабини сўрасангиз арзимаган нарса ёки можарони  сабаб  қилиб  кўрсатади. Келин эса ораларидаги болалари  кўзларига  кўриниб, уларни тирик етим қилиш ёмонлигини  эслаб қолади.

Шу машмашалар ўрнига эp-хотин ўзлари ораларидаги муаммолари, талоқни ўртага қўймай хал қилса бўлмайдими?  Ахир талоқ туфайли Аллохнинг арши ларзага келади. Аллохнинг  ғазаби келадику!  Нима учун бу нарсалар ўйлаб  кўрилмайди.  Баъзи куёвлар келинни баъзи бир хулқини ёктирмаслигини бахона қилади лекин бу  ҳам арзимаган талоқ учун арзирли  сабаб эмас. Зеро Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам мўъмин (эр) одам мўъмина (хотинига ) ғазаб қилмасин. Агар унинг хулқларидан бири ёқмаса  бошқаси хурсанд  қилади  дейдилар. Ҳар қандай холатда ҳам сабр қилинса, аёлига яхши муомалада бўлса,  аёллар ҳам ўз зиммасидаги эрини хақларига риоя қилса, эрига итоат қилса, бундай нохуш холатларнинг олди олинган бўлар эди. Юқорида назарда тутилган салбий ҳолатларни келиб чиқишини олдини олиш мақсадида хотин-қизлар қўмиталари, фуқаролари йиғинлари вакиллари, соғлиқни сақлаш ходимлари ва мутасадди ташкилотлар билан жойларда никоҳланувчиларнинг ота-оналари ва қариндош уруғлари томонидан ортиқча сарф харажатларга йўл қўймаслик мақсадида, тиббий кўрик натижаасидан сўнг тўй кунини белгилаш (мазкур холатда келин куёвни даволаш чоралари белгиланган бўлса, даволаниш жараёни муддатига қараб никоҳни қайд этиш ва тўй маъросимини белгилаш) мақсадга мувофиқдир.

Х.Кенжаев

Урганч шаҳар бош имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован.