КОНФЕССИЯЛАР ВА МИЛЛАТЛАРАРО ҲАМЖИҲАТЛИК ҲАМДА ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК ТАМОЙИЛЛАРИНИНГ ИЖТИМОИЙ – МАЪНАВИЙ АҲАМИЯТИ

  Истиқлол шарофати билан серқуёш юртимизда диний ва миллий қадриятларимиз қайта тикланди. Диёримиз мусулмонларининг асрий орзу-умидлари рўёбга чиқа бошлади. Асосий қонунимизда эътиқод эркинлиги кафолатланди. “Виждон эркинлиги тўғрисида” ги Қонунда эътиқод қилувчиларнинг  ҳақ ва ҳуқуқлари белгилаб берилди. Диний ташкилотлар фуқаролик жамиятининг ажралмас таркибий қисми эканлиги эътироф этилди. Муборак ҳаж ва умра сафарини ихтиёр этганлар учун кенг имкониятлар яратилди. Масжид ва мадрасалар сони эҳтиёжга яраша кўпайтирилди. Диний адабиётлар нашри йўлга қўйилди. Маънавиятимизни бойитиш учун бугунги кунда ҳам барча шарт-шароитлар таъминланмоқда.        Конфессия – лотинча сўз бўлиб “ Жамоа ” деган маънони билдиради. Конфессиялар – Ўзбекистон Республикаси Канституциясининг 31- моддаси асосида ва Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва Диний ташкилотлар тўғрисида” ги қонунга мувофиқ фаолият юритувчи диний жамоалардир. Ўзбекистон Республикасида 16 та диний конфессиялар бор. Давлат ва дин ўртасидаги муносабатларни ёки динларнинг ўзаро муносабатларини Ўзбекистон Республикаси канституцияси ва Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва Диний ташкилотлар тўғрисида” ги қонунлар  ва бошқа норматив қонунлар билан тартибга солиниб турилади. Бу соҳадаги барча ҳаракатлар ва мақсадлар мамлакатимизнинг бошқа соҳалари каби Халқ фаровонлиги ва давлат манфаатларига қаратилган.

Юқорида айтилган қонунларнинг нечоғли адолатли эканини юртимиз мустақилликка эришган санадан бери гувоҳи бўлиб келмоқдамиз. Миллатлараро ҳамжиҳатлик ғояси ҳам нақадар юксак ғоя эканлигини  Мамлакатимизда 130 дан ортиқ миллат вакиллари тинч ва фаровон истиқомат қилиб келаётганлигидан яққол билишимиз мумкин. Мамлакатимиз қонунларида ҳар бир фуқаро миллати, ирқи, дини ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар қонун олдида тенглиги, сиёсий-иқтисодий, ижтимоий- маънавий ва ҳаттоки диний соҳаларда ҳам ҳуқуқ ва мажбуриятлари бир хил эканлиги таъминланган. Ўзбекистон Республикасида 7 хил тилда таълим берилиши, Республикамизда Миллий маданий марказлар 100 дан ортиқлиги, 1992 йилдан   Республика “Байналминал” маданият маркази фаолият юрита бошлагани, барча миллат ва элат вакиллари ўзларининг миллий байрам ва анъаналарини шоду-хуррамлик билан нишонлаб келаётгани ва бошқа кўплаб ютуқлар мамлакатимизда миллатлараро ҳамжиҳатлик мустаҳкам йўлга қўйилгани нишонасидир. 1996 йил Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг “Миллатлараро тотувлик йўлида” номли китоби чоп этилди. Миллий маданий марказлар миллатларнинг ҳур ва эркин тараққий этишларига норматив қонунлар асосида имкониятлар яратиб беради. Ҳар бир миллатнинг миллий урф одатларини ўзида мужассам қилган адабиётлари, газета журналлари чоп қилинади.

Диний бағрикенглик ҳам жамият тараққиётига тасири беқиёсдир. Мамлакатимизда 16 та диний конфессиялар тинч ва фаровон фаолият юритиб келмоқда. Ватанимиз тинчлиги ва осойишталиги йўлида дини, ирқи, миллати, ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар барча фуқаролар баҳамжиҳат бўлиб хизмат қилишмоқда. Қайси дин ёки миллат вакили бўлишига қарамай ўзаро ижтимоий алоқалар мустаҳкам бўлиб келмоқда. Масалан жамоат транспортларидан фойдаланиш, савдо-сотиқ алоқалари, меҳнат қилиш, бир маҳаллада истиқомат қилиш борингки ҳаётимизнинг барча соҳаларида ҳеч қандай миллатчиликка ёки диний айирмачиликка йўл қўйилмайди. Ҳеч бир фуқарони бирор бир динга мажбурлаш ёки бирор бир диндан қайтаришга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Ва бу ҳаётимиз жараёнида айни ҳақиқат эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Мана шу ютуқларимиз барчаси мамалакатимизда одилона сиёсат олиб борилишидан даракдир. Аллоҳ таолодан ватанимиз тинч ҳаётимиз фаровон, халқимиз баҳамжиҳат бўлиб келажак фарзандларимиз бизданда бахтли ва саодатли бўлишларини сўраб дуолар қилиб қоламиз.

 

Мадаминов  Умирбек 

Боғот туман   “Назар ота” масжиди   имом  хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *