Намознинг Исломда иймондан кейинги фарз, энг улуғ ибодат эканини ҳар мусулмон яхши билади. Мусулмон киши намозни Аллоҳ таолонинг амри бўлгани учун ўқийди. Роббимизнинг ҳар бир амрида эса бениҳоят ҳикмат ва фойдалар, ҳар бир тақиқида эса кўплаб зарар-у зиёнлар бор. Ушбу фойда ва зарарларнинг аксарият қисми бугунги кунда тиббиёт мутахассислари томонидан тастиқланиб келмоқда.
Ислом дини саломатликка энг юксак аҳамият берган диндир. Шу боис бўлса керак, динимиз ибодатларининг энг устуни бўмиш намозни умримиз сўнгига қадар ў-қишимизни буюрган. Намоз ўқиган одам бу гўзал ибодат учун охиратда оладигон ажр-мукофотларига қўшимча равишда дунё ҳаётинг ўзида ҳам саломатликка оид манфаатларига ҳам, албатта, эришади. Намознинг инсон саломатлигига келтирадиган фойдаларидан базиларини санаб ўтайлик:
- Намозда бажариладигон ҳаракатлар енгил, осон бўлгани учун юракка зўр келмайди (толиқтирмайди) ва куннинг маълум бир вақтида бажарилгани учун инсонни доимо тетик тутади.
- Бир кунда бошини саксон мартда ерга қўйган инсоннинг миясига мунтазам равишда кўп миқдорда қон оқиб келади. Мия ҳужайраларининг қон билан яхши тўйиниши туфайли намоз ўқийдиган одамларда хотира сустлиги ва склероз камроқ учрайди. Бундай кишиларнинг турмуш тарзи соғлом бўлади
- Намоз ўқийдиган одамнинг боши мунтазам эгилиб-кўтарилиб турганлиги сабабли унинг кўзларида қон айланиши яхшиланади. Шунинг учун кўзнинг ички босими ошмайди, шоҳпарда (кўз мугузи)доим мўтадил намланиб туради. Бу эса катаракта касаллигининг олдини олувчи муҳим омилдир.
- Намоздаги изотермик ҳаракатлар ошқозондаги озуқанинг яхшилаб аралашишига ва яхши ҳазм бўлишига ёрдам беради, сафронинг (ўт суюқлигининг) ўт пуфагида тўпланиб қолмай, бир меёрда ажралиб чиқишига, ошқозон ости безининг равон ишлашига имкон бериб, қабзиятнинг (ич қотишининг) олдини олади. Намоздагу кундалик мунтазам ҳаркатлар натижасида буйрак, пешоб йўллари, қувуқ ва тўғри ичакнинг доимий чайқалуши, ҳолатнинг ўзгариб туриши натижасида бўшанишнинг бир меёрда бўлиши таъминланади ва бу аъзоларда тош ҳосил бўлишинжнг олди олинади.
- Бир кеча-кундузда камида беш маҳал бажариладиган бир меёрдаги тана ҳаракатлари бўғимлар, мушаклар ва томирларни жонлантириб, артроз (артрит), остеохондроз каби касалликларнинг, хусусан бўғимларда туз тўпланишининг олдини олади, жисмоний меҳнат билан шуғулланмайдиган одамларда томирларда тиқин пайдо бўлишига тўсиқлик қилади.
- Вужуднинг саломатлиги тананинг тозалигига боғлиқдир. Намоз учун шарт бўлган таҳорат ва ғусул покликнинг айни ўзидир. Бинобарин намоз ҳам моддий, ҳам маънавий покликдир. Баданни ҳам, руҳни ҳам покламай туриб намоз ўқиб бўлмайди. Натижада намозни барча шартларини адо этган киши руҳан пок, ҳам жисмонан тетик бўлади.
- Профилактик тиббиётда жисмоний ҳаракатларникуннинг муайян пайтида бажариш, овқатланиш, уйқу ва дам олишни ҳам аниқ режим асосида йўлга қўйиш ўта муҳимдир. Намоз вақтлари организимда қон айланиш ва нафас олишни жонлантириш учун энг қулай ва мақбул пайтлардир.
- Намоз уйқуни тартибга солишнинг энг мукаммал нозомидир. Мутахассислар ўтказган татқиқотларнинг натожасига кўра, намоз ёрдамида танада тўпланиб қоладиган сататик электр заряддан ҳам ҳолос бўлиш мумкин экан. Танамиздаги бундай заряд сажда пайтида ерга ёки таҳорат пайтида пайтида сувга ёхуд таяммум пайтида тупроққа текканимизда ерга узатилар экан . Намоздан сўнг тетиклашиб ўзимизни бардам сезишимизнинг сабаби қисман мана шу ҳикматга ҳам боғлиқ экан. Намознинг бундай манфаатларидан тўлиқ фойдаланиш учун уни вақтида адо этиш билан бирга покликка, тўғри ва меёрда овқатланишга, парҳезга ейдигон озуқамизнинг покиза ва ҳалол бўлишига ҳам ғоятда эътиборли бўлишимиз лозим.
Мусулмон кишининг иймони озиқлантириб, куч бериб, янгилаб турадиган нарса намоздир, ибодатдир. Уларсиз иймон қалбнинг бир четида қаровсиз қолиб сўнади, маъносиз, сохта тақлидий бир нарсага айланади. Ана шундай “иймони” га ишониб “қалбим пок» дея намозни тарк этганлар қуриб қолган чўпни гул деб кўтариб юрган кимсага ўхшаб қоладилар. Иймонимизни ибодат билан безаб, фоний дунёдаги умримизни Аллоҳга қулликда, итоатда, ибодатда ўтказиш фурсати аллақачон етган. Шундай бўлгач, Аллоҳдан тавфиқ сўраб,барчаларингизни энг улуғ ибодат бўлмиш намоз ўқишни ўрганишга, уни мукаммал адо этиш учун интилишга чорлаймиз…
А.Сапоев
Урганч тумани “Ғоиб ота” масжиди имом ноиби