Маълумки тарихда кўпгина адашган фирқалар ва оқимлар бўлган.Анашулардан бири Мўътазилийлардир.Улар ўз вақтида Ислом ва мусулмонларга айниқса уламоларга жуда катта зарар келтирган адашган фирқалардан бири эди.
Бу фирқа ҳозирда йўқ бўлиб кетган бўлсада,бугунги кунимизда унинг ақидавий ҳояларига кўр кўона эргашиб юрганлар ҳам бор.Ҳизбут-тахрир ҳудди анашундай баъзи масалаларда бузуқ ақидани кўтариб юрган ташкилотдир.Улар ўзларини сиёсий ташкилотмиз десаларда ақидавий баъзи масалаларда мўътазилийларнинг эътиқоди билан бир ҳил эътиқодда эканлигини кўришимиз мумкин.Биламизки ақида масаласида битта масалада бўлса ҳам адашишлик залолат ҳисобланади.
Ҳизбут-тахрирнинг асосчиси Тақиюддин Набҳоний “Исломий шахсият” номли асарида ёзади:
«Бу феълларнинг (яъни инсоннинг қилаётган ҳатти-ҳаракатлари, амаллари, ишлари ва ҳоказо) Аллоҳнинг қазо ва қадарига алоқаси йўқ. Чунки инсон барча амалларини ўз ихтиёри ва хоҳиши билан яратади. Шунга кўра, ихтиёрий феълларимиз Аллоҳнинг қазоси ичига кирмайди».
Худди ўша китобнинг яна бир саҳифасида:
«Савоб ва иқобни ҳидоят ва залолатга боғлашлик шуни англатадики, ҳидоят ва залолат аслида инсоннинг ўзига боғлиқ ўз феълидир. Аллоҳдан эмас».
Тақиюддин Набҳоний бу билан нима демоқчи? Инсоният феълини ўзи яратади, Аллоҳ яратмайди демоқчи! Восил ибн Ато асос солган мўътазилийларга тегишли бўлиб, у Китоб, Суннат ва соғлом мантиққа ҳам очиқча тескаридир!
Бунга қуйидаги оятлар ўқиб унинг бу борада адашганини тушиниб олишимиз мумкин.
Аллоҳ таоло айтади:
«У….ҳар бир нарсани ўлчов ила ўлчаб яратган Зотдир». (Фурқон сураси, 2-оят).
Яна Қуръонда шундай дейилади:
«Аллоҳ таоло сизларни ҳам, қиладиган амалларингизни ҳам яратган». (Ас-соффат сураси, 96-оят).
Яъни: Аллоҳ таоло жамики коинотдаги нарсаларни, уларнинг ўзини ҳам қиладиган ишларини ҳам, феъл-амалларини ҳам аниқ ўлчов — тақдирга мос тарзда яратган. Оятларда келган “شيء” (нарса) сўзи коинотда мавжуд бўлган жамики жонзотлар, жисмлар ва уларнинг ҳаракат ва суканатларини, ихтиёрий бўлсин ё изтиробий бўлсин, фарқи йўқ ҳамма амалларини қамраб олади. Шундай экан, Фурқон сурасидаги “شيء” (нарса) сўзи амал ва ҳаракатларимизга ҳам тегишли бўлади.
Демак, маълум бўладики, Набаҳонийнинг инсон феъл ва амаллари борасида илгари сурган фикри китоб ва суннатга, аҳли суннат ва жамоат ғояларига очиқча тескаридир.
Шунингдек, Аллоҳ таоло ҳидоят ва залолат масаласида шундай дейди:
Аллоҳ залолатга солган кимсани ким ҳам ҳидоятга сола оларди?!». (Рум сураси, 29-оят).
Ва яна:
«Албатта, сиз ўзингиз севган кишини ҳидоят қила олмассиз. Лекин Аллоҳ кимни хоҳласа, ўшани ҳидоят қилур». (Қосос сураси, 56-оят).
Бу ояти карималарда очиқ баён қилинмоқдаки, ҳидоят ва залолат банданинг ўз ихтиёри билан амалга ошадиган нарсалар эмас. Аксинча Аллоҳ хоҳлаган кимсаси қалбида залолат, ҳохлаган кимсаси қалбида ҳидоят феълини яратади.
Ҳизбийлар бошлиғининг бу масаладаги фикри қуйидаги оятга ҳам мухолиф:
«Ва қалблари ва кўзларини буриб қўярмиз…». (Анъом сураси, 110-оят).
Бу ояти карима шуни англатадики, инсоннинг қалбий феъллари ва ташқи аъзолари билан содир этган ишлари ҳаммаси аслида Аллоҳ таоло тарафдан яратилади.
Ҳулоса қиладиган бўлсак бугун ўзини ҳизбий эканлигини ва уларнинг фикрига қўшилмаганларни куфрда айблаётган кишлар аввал ўзларинг ақидаларини тўғирлаб олсинлар.
Ёлар эса буларнинг қуруқ даъволарига учмасинлар.Уларга эргашмасинлар.Ҳизбийларнинг баландпарвоз гаплари ишонмасинлар чунки кўрдикки иймоннинг устини бўлган ақийдавий масалаларда уларнинг адашуви бор экан. Аллоҳ таъоло ҳаммамизни тўғри йўлда,ҳидоятида бардавом қилсин.
Қ.Искандаров
Боғот тумани “Абдол бобо” масжиди имом-хатиби