Террорнинг исломофобияга қилган хизматлари

Инсоният тарихи жараёнида террорчиларнинг на диний ва на хаётий хақиқатга мос бўлмаган сохта “ғоялари” ва бу йўлдаги қонли фожияларга сабаб бўлаётган фаолият усуллари юз минглаб бегунох инсонлар умрига зомин бўлмоқда.

Хозирда бу кучлар ўзларининг жангарилиги ва юқори даражада ижтимоий хавфлилиги билан тавсифланмоқда. Эътиборли жихати шуки, улар тамонидан мақсадга эришиш борасидаги фаолиятлари турлича бўлсада, тутаётган йўл ёки қилаётган ишлари бир хил; одамларнинг тинч турмуш тарзини издан чиқариш ва уларни қўрқувда яшашга мажбурлаш кузатилмоқда.

XXI аср инсоният учун оғир синовлар билан бошланди. Айниқса, баъзи шахс ва гурухлар тамонидан ўзларининг гео сиёсий мақсадларини ислом шиорларига бурканган ҳолда ташкил қилишга уриниши қатор ихтилоф ва кўнгилсизликларни келтириб чиқармоқда. Хусусан, улар тамонидан кўтариб чиқилаётган сохта даъволар мусулмонлар оммаси ўртасида эътибор топмаётгани ҳамда ўз ҳаракатларини оммавий шакилда ташкил этолмаётгани жиҳатидан аҳолининг маълум қатламлари номидан кураш таассуротини уйғотиш мақсадида террор йўли танланмоқда.

Ислом” ва “террор” сўзларини бирикма-ибора шаклида ифода этиш уларнинг мазмун-моҳиятига зиддир. Сабаби нафақат ислом, балки бирор-бир самовий дин ўз таълимотида зўравонлик, зулум ва қон тўкишни оқламаган ва оқламайди ҳам. Хусусан, ислом дини зулум ва зўравонликнинг ҳар қандай кўринишини қатъий қоралаган. Қуръони каримнинг “Наҳл” сураси 91- оятида Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Албатта, Аллоҳ адолатга, эзгу ишларга ва қариндошга яхшилик қилишга буюради ҳамда бузуқчилик, ёвуз ишлар ва зулумдан қайтаради”.

Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом айтадилар: “Қиёмат куни биринчи савол ноҳақ тўкилган қонлар тўғрисида бўлур”. Бугунги оммавий ахборот воситаларида тез-тез учраб турган “ислом терроризми” ҳақидаги даъволар “яҳудий терроризми” ёки христиан терроризми” тушунчалари каби пуч ва асоссиздир.Зеро, исломда ҳам бошқа савовий динлар каби террор ёки одамлар устидан бошқа шакилдаги зўравонликка ўрин йўқ. Ҳозирда “террор” деб атаётган ҳаракатлар аллақачон исломда “улкан гуноҳ”, деб белгилаб қўйилган.

Террор ўз олдига шафқатсизлик, қотиллик ва тинч аҳоли устига кўплаб кулфатларни солишни мақсад қилиб олган . ушбу мақсадларни ислом мақсадларига тескари ҳолда эканини билган ҳар қандай киши террорчилик ҳаракатлари ислом ва имон тақозосидан узоқ ҳаракат эканини кўради.

Қуръони каримда бу борада;Ерни (Аллоҳ ҳайрли ишларга) яроқли қилиб қўйгандан кейин (унда ) бузғунчилик қилмангиз! Унга (Аллоҳга ) ҳам қўрқинч ва ҳам умид билан дуо қилингиз! Аллоҳнинг раҳмати эзгу иш қилувчиларга яқиндир”, дейилган (Аъроф, 56).

Демак , ҳар бир мусулмон киши ер юзида тинчлик, осойишталик ва адолат ўрнатиш учун Аллоҳ олдида масъулдир. Динимизда барча халқларнинг осойишталиги ва хавфсизлигига раҳна соладиган ўзбошимчалик хатти- ҳаракатлари ҳамда террорнинг барча кўринишлари бузғунчилик ва фасот амал саналади. Бу амаллар эса Қуръони каримда мунофиқларнинг амали сифатида баҳоланади: “( Олдингиздан) кетганида ерда фитнафасод, экин ва наслни ҳалок қилиш ишлари билан юради. Аллоҳ эса, фасодни ( бузғунчилик) ёқтирмайди” (Бақара,205).

Парвардигорни иродасига қарши бориб, бегунох одамларни ўлдирган ва хўрлаган кимсалар дунё ҳаётида ютуққа эришамиз, деб ўйласалар ҳато қилган бўладилар. Зеро, Қуръони карим “Аллоҳ бузғунчи кимсаларнинг ишини ўнгламайди”,- дея очиқ маълум қилган (Юнус 81).

Террорчилик ҳаракатларига фатво топиб бераётганларнинг фикрига кўра, мусулмонман деганларнинг ҳаммаси кофир бўлса, мусулмон деб кимни айтиш мумкин?! Уларнинг йўлидан юрганларними? Усома ибн Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу бир жангда имон калимасини айтган одамни ўлимдан қўрққанидан қутилиб қолиш учун айтяпти, деган ўй билан ўлдирганида Пайғамбаримиз жуда ҳам қаттиқ хафа бўлиб, унинг ҳаракатига қатъий эътироз билдирган эканлар.Сабаби унинг гумон билан қилган давоси мутлақо асоссиз бўлган. Чунки қалбнинг эгаси фақат ва фақат Аллоҳ бўлиб, исломда кишиларни айтган сўзларига эътибор қилинишини белгиланган.

Абу Зарр разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисиқудсийда Пайғабаримиз алайҳиссалом ноҳақ қон тўкиб зулм қилган шахслар тўғрисида шундай дейдилар: “Аллоҳ таоло: “Бандаларим, мен ўзим учун зулмни ҳаром қилдим, сизлар ўртангизда ҳам уни ҳаром қилдим. Бас, бир-бирингизга зулм қилмангиз!”

Муқаддас динимиз таълимотини ўрганар эканмиз, у кўз ўнгимизда доимо эзгулик, ватанпарварлик, тинчликсеварлик каби юксак фазилатларга чақирувчи, айни пайтда адоват, зулм, зўравонлик, бузғунчилик, Ватанга хиёнат каби қабиҳ ишлардан доимо узоқда бўлишга буюрувчи таълимот сифатида намоён бўлади.

Имом Фахриддин ар-Розий ўрта махсус

ислом билим юрти

4-курс талабаси Рўзметов Мустафо

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *