Динни ниқоб қилган бузғунчилар

Ҳар бир соғлом фикирли инсон бугун дунёда бўлаётган воқеъа ва ҳодисаларга бефарқ бўлмайди. Чунки бугун дунё саҳнасида “Ислом” динини ниқоб қилиб олган манфур, пасткаш кимсалар, мазкур, дин ниқоби остида ўз ғаразли мақсадларини амалга ошириш учун ҳар қандай йўл ва услублардан фойдаланмоқдалар. Уларнинг асл мақсадлари ананавий ислом ривожига ҳисса қўшиш эмас балки инсонларга исломни ёмон кўрсатиш билан бир қаторда ананавий бўлаган ислом аҳкомларига ўзларининг бузуқ ақидаларини тиқиштириб ҳақиқий ислом таълимотидан узоқлаштиришдир. Шунингдек мазкур бузуқ ақидалари билан инсонлар орасида турли фитна фасодлар тарқатиб давлат бошқарувини қўлга олиш каби ақидаларни илгари сурадилар. Чунки улар тамонидан амалга оширилаётган ишларга бир назар ташлаган инсон уларнинг ишлари умуман исломга ёт эканлигини фаҳмламай қўймайди. Албатта улар қилаётган ишларини исломга нисбат бериб амалга оширишади қиляётган ишларини оқлаш мақсадида қуръондан ёки ҳадиси шариф ва суннати Набавиядан ўзларича далиллар келтиришади. Бу далилларни ҳали исломдан тўлиқ ҳабари бўлмаган ёки кенгроқ тушунчага эга бўлмаган кимсалар тўғри эканлигига шак шубҳа ҳам қилмайдилар! Аслида улар келтираётган оят ва ҳадисларнинг сабаби нузули — (яъни пайғамбар аълайҳиссаломга бирор бир оят ваҳий қилинганда (туширилганда) тушиш сабаби бўлган) улар эса асл мақсад ва сабабларни четга суриб ўзларининг фикирларини келтиришади. Натижа, ҳали ғўр исломдан яҳши ҳабари бўлмаган (кўпинча) ёшлар бундай адашган-адаштирувчи оқимлар таъсирига тушиб, ўзи ва ўзгаларни адаштириб нотўғри йўлдан кетиб қоладилар. Шу билан иш тугамайди, тинчгина яшаб турган она заминига ҳоин ( ҳиёнат қилувчи) ва манқурт кимсаларга айланиб, қоладилар. Бузуқ ақидаларга тарғиб қилаётган кимсаларнинг асл мақсадлари шу бўлиб энди улар бундайин манқурт робитлаштирилган кимсаларга ҳар қандай буйруқлар бериб уларни осонгина бошқаришлари мумкин бўлади. Бу дегани улар дунёнинг ҳоҳлаган бурчагида ғаразли мақсадларини амалга ошириш учун тайёргарлик кўрди дегани. Бугун дунёда бўлаётган қонли тўқнашувларнинг асосий сабабчилари қандай ном билан чиқмасин, ИШИД каби бузуқ ақидаларга суянган кимсаларнинг ишидир. Демак, сизу биз, ниҳоятда сергак бўлишимиз, фарзандларимизни таълим тарбиясига алоҳида эътибор қаратиб, уларга аҳли сунна вал жамоъа эътиқодидан бошқа, ҳар қандай ақидалар, бузғунчи ғоялар эканлигини тушунтириб, динимиз ананавийлигини йўқотмаслигимиз лозим бўлади.

Имом Фахриддин ар-Розий ўрта махсус

ислом билим юрти

4-курс талабаси Султонов Муҳаммад

 

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *