“ОММАВИЙ МАДАНИЯТ” — МАДАНИЯТИМИЗ КУШАНДАСИ

Ҳозирги даврда жаҳонда глобаллашув жараёнлари кундалик ҳаётимизга тез суръатлар билан ҳамма соҳаларда кириб келиши ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий тараққиётимизда давлатлар, минтақалараро боғланишимизда ижобий таъсир кўрсатаётган бўлсада, лекин иккинчи томондан бу жараён ҳозирги шароитда мафкуравий таъсир кўрсатишнинг ўткир қуролига айланиб бормоқда. Бу эса Ғарбдаги ҳар-ҳил сиёсий кучларнинг манфаатларига хизмат қилиб “оммавий маданият” ва “эркинлик ва демократия” деган ниқоблар остида аҳлоқий беҳаёлик, индивудиализм, эготсентризм ғояларини тарқатишни мақсад қилиб қўйиб бошқа халқларнинг шу жумладан, ўзбек халқининг ҳам кўп минг йиллик маънавий, маданий қадриятларига беписандлик қилиб, улардан воз кечишга ундамоқда.

Бундай ёвуз мақсадлар “эркинлик ва демократияни олға силжитиш” ниқоби остида амалга оширилмоқда. Бу каби ҳаракатлар халқимизнинг муқаддас маънавий фазилатлари бўлган ибо ва ҳаё, оила муқаддаслиги каби қадриятларимизга салбий таъсир қилиши шубҳасиздир. Ҳақиқатдан ҳам “оммавий маданият” деб аталмиш ғоялар турли йўллар билан мамлакатимизга, яъни кинолар, турли ҳил жинсий беҳаёликни акс эттирувчи кассеталар, радио, телевидение, китоблар ва ҳатто қўл телефонларида ёзиб бериш орқали ёшларимиз онгига таъсир қилмоқда. Масалан, буларнинг таъсирига берилиб, айрим ёш йигитлар “шортик” деб аталувчи киши авратини ёпмайдиган кийимлар кийишда ёки айрим қизлар ҳам ғарбона ғоялар таъсирида “калта юбка” ва баданини ярим яланғоч қилиб кўрсатувчи “кофта” ларни кийишда ҳам намоён бўлмоқда. Бизнинг аждодларимиз қадим-қадимдан комил инсон ҳақидаги шарқона аҳлоқий мезонларни ва комил шахснинг маънавий қирраларини ишлаб чиқиб ҳалқимиз онгу тафаккурида асрлар давомида сайқал топган ору-номус, уят ва андиша, шарму-ҳаё, ибо ва иффат, камтарлик, катта-кичикларга хурмат каби юксак маънавий хислатлар ҳаётимизда амал қилиб келмоқда.

Бундай халқимизга мос эзгу ва гўзал аҳлоқий фазилатлар муқаддас маънавий қадриятларимизнинг асл мазмунини ва моҳиятини ташкил этади. Бу каби ҳалқимизнинг гўзал миллий фазилатларимиз ўрнини ғарбона беҳаё, беибо аҳлоқий урф-одатлар эгаллашига асло йўл қўйиб бўлмайди. “Оммавий маданият” ниқоби остидаги мураккаб мафкуравий жараёнларни чуқур илмий ва амалий жиҳатдан тахлил қилиб, миллий маънавиятимиз маданиятимиз ва манфаатларимизга зид бўлган зарарли урф-одат ва мафкуравий хуружларнинг асл мақсад ва моҳиятини очиб бериш асосида, ёшларимизни ўзининг мустақил фикрига эга турли ибо ва ҳаёсиз маънавий хуружларга қарши собит тура олишга қодир бўлган, иродали, фидойи, ўзбек халқига хос ибо ҳаёли миллий ғурурли, ватанпарвар, ғоявий чиниққан инсонлар қилиб тарбиялаш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан бири эканлигини Юртбошимиз Ислом Каримов “Юксак маънавият-енгилмас куч” китобида белгилаб берди. Бундай вазифани бажаришга эришиш учун ҳамиша хушёр ва жонкуярлик ҳамда ақл-идрок билан маънавий-тарбиявий ишларни тинимсиз олиб бориш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиз бўлиб қолишини унутмаслигимиз лозим.

Дунёда ёши неча минг йилларни бўйлаган, шоир тили билан айтганда “тарих минг асрлар ичра пинҳон” қадриятларни ўзида гавҳар мисол авайлаб сақлаб келаётганлари саноқли. Жаннатмонанд Ўзбекистон ана шундай қадимий, нодир ва умрбоқий қадриятлар ўлкаси. Унинг тарихи, миллий ва маданий бойликлари Ватанимиз инсоният тамаддуни илк ўчоғларида бўлганлигини доимо эслатиб, қалбимизга ғурур бағишлаб келган.

Бугун миллий менталитетимизга ғарб “оммавий маданияти” нинг салбий таъсирлари бўлаётгани аён ҳақиқат. Ҳўш, унинг юқумли касалдек ёпирилиб келаётгани ҳақида кўп ва хўп гапиряпмизу унга қарши кураша оладиган ва қарши тура оладиган миллий ва умуминсоний қадриятларимизни ёппасига ёшларимизга “юқтириш” масаласида нега оқсаймиз? деган савол ўйлантиради. Бунинг сабабларини қаердан қидирган маъқул? Илғорликда орқада эканмиз, бу борада қандай тавсияларни хамкасбларимизга, ота-оналарга берган маъқул?

Бизнингча, ҳаммамиз ўзимиз сабабчи. Фақат айтамиз, холос. Амалий ишларга келганда эса. Тўғри, маънавий-маърифий ислоҳотлар доирасида кўплаб тадбирлар, танловлар ўтказиляпти. Истеъдодли ва талантли ёшларни барвақт аниқлаш, уларни қўллаб-қувватлаш бугуннинг муҳим вазифаларидан қилиб белгиланди. Гап бу ишларнинг бошида турган мураббийлару ташкилотчиларда қоляпти, холос.

         Ғарбда ХХ асрнинг ўрталаридан бошлаб ёшларга қаратилиб вужудга келтирилган маданиятнинг бир қатор йўналишларидан биттаси, бу “Оталар” жамияти қадриятларини инкор этиш, “Бизлар” ва “Улар”нинг қарама-қарши туриши, ижтимоий масъулият ва ҳаётий мақсадлардан воз кечиш содир бўлганидир. Худбинлик-еготсентризмнинг турли туман шакл ва моҳиятидаги кўринишлари бизнинг ёшларни ҳам ўз гирдобига тортиб кетмаслигига ким кафолат бера олади.

       Савол туғилади, нега ёшларнинг аксарияти миллий мумтоз куй-қўшиқларимизни тинглашга тоқат қилолмаяптилар? Баҳоналар эса турлича: мумтоз қўшиқлар матнини тушинмаслик, мумтоз қўшиқларнинг оҳангидаги ғамгинлик, мунгли нолалар ва ҳакозо.

         Ҳўш, унда ёшлар зўр бериб, баланд овозларда тинглаётган ажнабий қўшиқларнинг матнидаги қайси маъною моҳият, қайси оҳангу нолалар уларнинг шунчалик эътиборини тортяпти экан?

         Шу тахлит саволга ёшлар жавоби эса аниқ эмас, мавҳум, тушунарсиз, юзаки ҳукм ва хулосалардан иборат. Албатта, шу нуқталарда фикрлар ҳам жавоблар ҳам муштарак эмас. Мамлакатимизда ёшлар ахолининг энг кўп қисмини ташкил этиб турибди. Уларни “оммавий маданият” глобаллашуви даврида ғарбнинг ана шундай одатларига томон тоборо тойиб кетмайди, деб ҳеч ким кафолат бера олмайди. Негаки, айрим жузъий одатга ва урфга айланган ҳолатларнинг тез илдиз отаётганини томошабин бўлганимизча кузатиб ҳам турибмиз-ку, ахир. Олайлик оддийгина қадриятимиз-ёшларнинг маълум бир тоифаси гўзал одатимиз бўлган ўзбекона сўрашиш, саломлашиш одатининг “янги қирралари”ни аллақачон ўзлаштириб олишди-ку. Ёш-ёш йигитчаларнинг ҳар қадамда таъзия изхор этилгандаги одатни-бошни бошга тегизиб, ҳол-ахвол сўрашиш, хамдардлик билдиришни билмаганлариданми ёки эътиборсизликданми бундай сўрашиш холатини ўзларининг саломлашиш одатига айлантиришиб олишди. Яқин йилларда урфга айланиб қолиш эҳтимоли бўлган йигит-қизларнинг ўпишиб кўришишлари ҳозир бироз кўзга кам ташланиб қолди.

Бироқ кийиниш борасида кўр-кўрона андозалар олиш ҳали ҳамон давом этяпти. Давом этганда ҳам “ким ўзарга” давом этяпти. Ихчамлик соддалик яхши, бироқ унинг баҳонасида юзага келаётган “мода”лар ҳам кўпчиликни ўйлатаётганлиги сир эмас. И.А.Каримов “ Юксак маънавият-енгилмас куч” асарида миллий руҳимиз ва табиатимизга ёт ва бегона бўлган ана шундай оммавий маданият намуналарини фақат танқид ва инкор қилиш ёки уларни таъқиқлаш билан бирон натижага эришиб бўлмаслигини, бундай хатарлардан ҳаётимизни асраш учун эзгу инсоний ғояларни ташийдиган асарлар орқали халқимизнинг маданий савиясини юксалтириш зарурлигини қайд этганлар.

Имом Фахриддин ар-Розий ўрта махсус

ислом билим юрти

3-курс талабаси Қорабоев Фарход

 

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *