БАҒРИКЕНГЛИК — ТОТУВЛИК ГАРОВИ

Истиқлол йилларида эришган энг катта бойлигимиз-халқимизнинг тинч ва осуда ҳаётидир. Жамиятимиздаги ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва бағрикенглик каби олийжаноб фазилатлар, миллий ва умумбашарий қадриятларга уйғун бўлиб аҳил ва иноқ бўлиб яшашни таъминлайди. Юртимизда истиқомат қилаётган барча миллат ва элат вакиллари, жаҳон ҳамжамияти томонидан кенг эътироф этилмоқда. Мамлакатимизда бир юз ўттиздан ортиқ миллат ва элат вакиллари ягона оила фарзандларидек аҳил яшайди. Ана шундай кўп сонли миллат ва элат вакилларининг биргаликда, ҳамкор ва ҳамжиҳат бўлиб умр кечириши ўзаро ҳурмат натижасидир. Шунингдек мамлакатимиздаги тинчлик осайишталик ва тотувликни таъминловчи яна бир асосий омиллардан бири бу дин омилидир. Дунёдаги динларнинг барчаси эзгулик ғояларига асосланади, у ҳалоллик, тинчлик, яхшилик ва дўстлик каби бир қанча эзгу фазилатларга таянади. Инсонларни ҳалоллик ва поклик, меҳр-оқибат, инсонпарварлик ва бағрикенгликка даъват этади.

Ҳозирги глобаллашув жараёнида диний бағрикенглик муаммоси жаҳон ҳамжамияти давлатлари учун ғоят долзарб масалалардан бири ҳисобланади. 1995 йил 16 ноябрда БМТнинг фан, таълим ва маданият бўйича ихтисослашган ташкилоти ЮНЕСКО томонидан Бағрикенглик принциплари декларациясининг қабул қилиниши бунинг ёрқин далилидир. Ушбу декларацияда эътиқод ва виждон эркинлигига ҳам эътибор қаратилган. Унинг 1-моддасида, бағрикенглик ўзимиз яшаб турган дунё маданиятининг бой ва хилма-хиллиги, инсон индивидуаллигининг намоён бўлиш шакллари ва усулларини ҳурмат қилиш, уни қабул қилиш ва тўғри тушуниш ҳамда виждон ва эътиқод эркинлиги сифатида изоҳланган. Бош қомусимизда мамлакатимизда яшаётган барча миллат вакиллари миллати, тили, эътиқоди, ижтимоий холатидан қатъий назар Ўзбекистон ҳалқини ташкил қилиши ва уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари, шунингдек эътиқод эркинлиги мустаҳкамланган.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 18-моддасига кўра, “Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъий назар, қонун олдида тенгдирлар”. Асосий қонунимизда ушбу ҳуқуқнинг акс эттирилиши мамлакатимизда инсонларнинг виждон ва эътиқод эркинлиги таъминланишининг ҳамда тотувликнинг асоси бўлиб хизмат қилмоқда.Шунингдек,уларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш, таълим олиши, ўз қизиқиши ва лаёқати бўйича касб-ҳунар эгаллаши, меҳнат қилиши учун барча шарт-шароитлар яратилган. Айни пайтда турли миллат ва элатларнинг миллий анъана ва қадриятларини асраб-авайлаш, уларни янада ривожлантириш, бойитиш масаласи давлатимизнинг доимий эътиборида бўлиб келмоқда. Бу ҳам, юртимизда миллатлараро ва давлатлараро тотувликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Марҳум юртбошимиз эътироф этганидек, “Ўзбекистоннинг бойликлари кўп, лекин бизнинг энг катта бойлигимиз, энг юксак қадриятимиз–жамиятимизда ҳукм сураётган тинчлик, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликдир”, деган эдилар.

Албатта тинчлик ва осайишталик бу инсониятга берилган энг олий неъмат бўлиб инсон уни қадрига етмоғи ва шу тинчлик осайишталикни асраб авйлаш мақсадида доимо саъйу ҳаракатта бўлмоғи керак. Ҳар қандай кўп миллатли мамлакатнинг муваффақиятли ривожланиши ижтимоий барқарорлик, иқтисодий-сиёсий асослар ҳамда ахлоқий (ўзаро ҳурмат) каби мезонлар билан бир қаторда кўп жиҳатдан мамлакатдаги этник бирликлар ва диний конфессиялар ўртасида тотувлик ҳамда мустаҳкам тинчликка боғлиқ. Кўп миллатли давлатдаги миллий хавфсизликни шаклланишида миллатлараро толерантлик (бағрикенглик) ва ўзаро ҳурматда бўлиш муҳим омиллардан бири бўлиб хизмат қилади. Ҳулоса қилиб шуни айтиш мумкинки жамиятни тинчлик осайишталиги униинг тараққий этиб ривожланишида фуқароларнинг жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъий назар, уларнинг ўзаро бир- бирларига ҳурматли бўлишларининг ўрни беқиёсдир.

Имом Фаҳриддин ар-Розий ўрта ислом билим юрти 4-курс талабаси Ашуров Махмудхон

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *