“Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар” мавзусида ўқув – семинар ўтказилди.

Жорий йилнинг 22 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Республика Маънавият ва маърифат маркази мутахассислари томонидан ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги тасарруфидаги масжид имом-хатиб ва имом-ноибларига “Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар” мавзусида ўқув – семинар ўтказилди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Хоразм вилоят кенгаши мажлислар залида куннинг биринчи ярмида ўтказилди.

Маърузалар дин ишлари бўйича қўмита бўлим бошлиғи З.Султонов томонидан “Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сиссияси ва Ислом ҳамкорлик ташкилотининг фан ва технологиялар бўйича биринчи саммитида сўзлаган нутқининг мазмун моҳияти” мавзусида, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари И.Иномов томонидан “Имом-хатибларнинг ижтимоий-маънавий муҳимтни янада соғломлаштириш, муқаддас динимизнинг софлигини асрашда тутган ўрни ва вазифалари” мавзусида ва Республика Маънавият ва маърифат марказининг ҳудудий бўлими раҳбари Б. Абдиримов томонидан “Ёшларни жисмонан соғлом, маънан баркамол этиб тарбиялаш, уларнинг онги ва дунёқарашини “оммавий маданият” каби салбий таъсирлардан ҳимоялашнинг муҳим вазифалари” мавзуларида олиб борилди.

Шунингдек тадбирда “Ислом ҳамжиҳатлиги: Ўзбекистон ва Озарбайжон мисолида” мавзусидаги халқаро конференциясида Кавказ мусулмонлари диний идораси раҳбари Шайхул ислом Оллашукур Пошшозоданинг маърузаси бўйича тайёрланган видеолавҳа намойиш этилди.

Тадбир сўнгида мавзу юзасидан имом-хатиблар томонидан берилган саволларга жавоблар берилди. 

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *