ОТИНОЙИЛАР ЙИҒИЛИШИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хоразм вилояти вакилининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Р.Қадирова Шовот туман бош имом-хатиби Х.Ахмедов билан биргаликда маҳаллаларда тўй, марака ва маросимларни тартибли равишда ўтказиш, отинойиларни билим ва кўникмаларини ошириш, соғлом диний эътиқодга тўғри келмайдиган барча бидъат, хурофот иллатлар, муаммоларни олдини олиш ҳамда айрим аёл-қизлар онгига ўрнашиб қолган ирим-сиримларни йўқотиш, эрта турмуш ва ажримларни олдини олиш мақсадида Шовот туман отинойилари билан режага мувофиқ йиғилиш ўтказди. Ушбу йиғилишда вилоятнинг барча туманларидаги етакчи отинойилари иштирок қилиб тажриба олмашдилар.

Йиғилиш 2017 йил 23 ноябрь куни Шовот туман “Шоҳ обод” масжидида бўлиб ўтди.

ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *