Гиёҳвандлик инсониятни жисмоний ва руҳий жиҳатдан тубанликка элтувчи, ақл-идрокдан маҳрум этиб, икки дунё хорлигига етакловчи офатдир. Гиёҳванд моддалар инсонни айни куч-қувватга тўлган даврида алкоголга нисбатан 4-6 баробар тезроқ ҳалокатга учратади.
Афсуски, гиёҳвандлик касалига мубтало бўлганлар сони йилдан йилга ошмоқда. Бу эса жуда ачинарли ва инсон хаёти ва соғлигига ёмон таъсир қилиб, охир-оқибат уни ўлдирадиган захардир. Гиёҳвандликнинг тиббий асоратлари одамнинг онги хиралашади, ҳис-туйғулари кескин равишда ўзгаради, фикрлари чалкашиб кетади, кўз қорачиғи кенгаяди, шиллиқ пардалари қуруқшайди, юрак тез уради, мускул тонуси ортади ва қон босими кўтарилади;
Аллох таоло барча махлуқотлари ичида инсонни энг азиз ва мукаррам қилиб яратди. Унга ердаги жуда кўп нарсаларни бўйсиндириб қўйган ва саноғига етиб бўлмас неьматларни ато қилди. Бунинг эвазига инсонларни илохий амрларини сўзсиз бажаришга, қайтарганларидан қайтишликка ва Ўзи буюрганидай турмуш кечиришга амр этган. Аллох таоло ўзининг каломи Қурьони каримда инсон зотига ато этилган бехисоб неьматлар хақида шундай мархамат қилади. “Дархақиқат (биз) одам фарзандларини азиз ва мукаррам қилдик ва уларни қуруқлик ва денгизга от- улов ва кемаларга миндириб қўйдик хамда уларга пок нарсалардан ризқ бердик ва уларни ўзимиз яратган кўп жонзотлардан афзал қилиб қўйдик” (Исро сураси 70-оят). Инсониятни барча ёмонликлардан сақланишга илохий амрларни адо этишга, жамият ва дин манфаати йўлида яхши амалларни қилишга, виждонли мустахкам иродали, жисмонан соғлом, гўзал хулқли, дин ва жамиятга наф келтиришга ва фақат покиза нарсаларни истеьмол қилишга чорлайди. Лекин минг афсуски бугунги кунда айрим инсонлар ўз нафслари домига тушиб ўткинчи хойу-хавасларни деб гиёхвандлик йўлини тутмоқдалар.
Хозирги вақтда гиёхвандлик балоси инсоният хаётига жиддий хавф солаётган машьум иллатлардан бири бўлиб турибди. Бежизга у “Аср вабоси” деб ном олмаган. Ўз жонингизга ўзингиз қасд қилмангиз, яьни хаёт қийинчиликларига бардош бера олмай ёки бирор нарсанинг аламига чидай олмай ўзини-ўзи ўлдириш таьқиқланмоқда ёки шарьан рухсат этилмаган шариатимизда барча маст қилувчи одам ақли, хушуни карахт қилувчи нарсалар шу жумладан, гиёхвандлик харом қилинган. Зеро булар инсони хорликка, ёмонликларга етакловчи иллатлардир. Ўз навбатида гиёхвандликнинг оилага хам етказадиган зарарлари талайгина.
Оила эса жамиятнинг асосий бўғинидир у соғлом бўлса жамият хам соғлом бўлади. Гиёхвандлик моддаларини истеьмол қилишда бир қанча диний ва дунёвий зарарлар мавжуд: у инсон тафаккурини ўтмаслаштиради, тананинг турли касалликларга чидамлилигини йўқотади, хотирани сусайтиради, бош, юрак, сил касалликларини юзага келтиради. Бундан ташқари бу зарарли иллат инсонни ялқов, кам ғайрат, оилага бепарво, жинсий заиф қилиб қўяди, кўзни хиралаштиради (гиёҳвандлик моддаларини) истеъмол қилиш ва уни сотиш, унинг тижоратидан келган фойда ҳам харом хисобланади. Давлатимизнинг оқилона сиёсати фуқаролар жамиятининг хар томонлама комил, соғлом олийжаноб фазилатлари юксак тафаккури маънавияти ижтимоий фаоллиги билан ажралиб турадиган намунали жамият бўлишишга қаратилган.
Мана шу халқчил сиёсатга асосланган хукуматимиз барча турдаги гиёҳвандликка қарши изчил кураш олиб бормоқда. Оммавий ахборот воситалари орқали дунёда “Аср вабоси” деб ном олган гиёҳвандликнинг инсон соғлигига зарари ва аянчли оқибатлари хақида баралла айтилмоқда. Гиёҳвандликка сарф этиладиган харажатлар шахсга хам жамиятга хам иқтисодий зарар келтириши билан бениҳоят исрофгарчилик хисобланади. Гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари фақат шахс ва жамиятгагина эмас балки бор-бора бутун бир мамалакат соғлигига ва барқарорлигига зарар етказиши мумкин.
«Пайғамбар (с.а.в.) ҳар қандай маст қилувчи, баданни бўшаштирувчи ва сусайтирувчи нарсаларни истеъмол қилишдан қайтардилар», дейилади ҳадиси шарифда (Аҳмад ва Абу Довуд ривояти). Мазкур ҳадиси шариф ҳар қандай турдаги гиёҳвандлик ҳаром эканига далолат қилади.
Аллома ибн Ҳажар ал-Маккийнинг «Фатовои Кабир»ида шундай дейилади: «Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилишда бир қанча диний ва дунёвий зарарлар мавжуд: у инсон тафаккурини ўтмаслаштиради, тананинг турли касалликларга чидамлилигини йўқотади, хотирани сусайтиради, бош, юрак, сил, истисқо хасталикларини юзага келтиради, ибодатдан тўсади, шарму ҳаёни кетказади, инсоний муносабатлар ва мурувватга зарар етказади».
Яна фатволарда келишича, «Гиёҳванд моддаларини истеъмол қилиш ва унинг тижоратидан келган фойда ҳам ҳаром саналади».
Имом Саноний шундай дейди: «Гиёҳвандлик нима нарсадан бўлишидан қатъи назар маст қилдими ёки афюн каби нарса бўлиб истеъмол қилинишида кайф бердими – у мутлақ ҳаромдир».
Имом Аъзам (раҳмутулоҳи алайҳ) мазҳабларидаги охирги мужтаҳид уламолардан Ибн Обидин ҳазратлари Ибн Ҳажардан нақл этиб шундай дейди: «Банг-афюн истеъмол этишда 120 хил диний ва дунёвий зарар, офатлар бўлади». Инсоннинг икки дунёсини хароб қиладиган ушбу офатдан узоқда бўлиш барчамизга насиб этсин!
Х.Матяқубов
Шовот тумани “Юсуф Хамадоний” масжиди имом-хатиби