НОГИРОНЛАР КЎНГЛИНИ ШОД АЙЛАБ

 

Ўзбекистоннинг дунё ҳамжамиятидаги мавқеи янада юксалиб бораётганлиги, аввало, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осоишталик неъматининг маҳсулидир.  Бу азиз неъматни асраб авайлаш каби улуғвор туйғуларни янада мустаҳкамлаш, кўнгли ўксик ногиронларни ижтимоий қўллаб қувватлаш ва мурувват кўрсатиш биз учун шарафли ва устувор вазифалардандир.

Шу муносабат билан “Ногиронлар”нинг ҳолидан хабар олиш, уларни маънавий ва моддий қўллаб қувватлаш мақсадида 2017 йилнинг 3декабрь“Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги тасарруфида фаолият юритаётган масжид имом-хатиблари томонидан  бир қанча хайрия тадбирлари амалга оширилди.

Жумладан: Хоразм вилоятида истиқомат қилувчи ногиронлардан ЎМИ вилоят вакиллиги томонидан 1 нафарига ва Янгиариқ тумани “Шайх Мухтор Вали” масжиди томониданикки нафарига “Ногиронлар аравачаси”, Гурлан тумани “Қора Аълам бобо” масжиди томонидан 5 нафар ногиронларга кийим-кечак ва озиқ-овқат маҳсулотлари, Шовот тумани “Юсуф Ҳамадоний” масжиди томонидан Тўрткўл “Ногиронлар жамияти” нинг ҳисоб рақамига пул маблағлари, Ҳазорасп тумани “Шоҳпир” масжиди томонидан Ҳазорасп туманида истиқомат қилувчи ногиронларга 2 та эшитиш мосламаси ва 6 жуфт қўлтиқ таёқ ҳассалари, шунингдек Афғон уруши иштирокчиси фахрий Ортиқов Исмоилга 1 та ногиронлар аравачаси, Урганч туманидаги имом-хатиблар томониданозиқ-овқат маҳсулотлари шунингдек, шу туманда жойлашган “13-сон” ўрта мактабда таълим олаётган 5 нафар ногирон ўқувчиларга ўқув қуроллари ҳомийларни жалб қилган холатда хайрия қилинди.

 Шу каби Урганч шаҳри ва Боғот, Хива, Хонқа, Янгибозор, Қўшкўпир     туманлари имом-хатиблари томонидан ногиронларнинг ҳолларидан хабар олинди ва моддий ёрдамлар кўрсатилди.

 

 

УМИ  Хоразм вилояти вакиллиги

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *