СОХТА МАДАНИЯТ ХУРУЖИ

Маълумки ўтган асрнинг ярмидан бошлаб инсоният хаётига «оммавий маданият» тушунчаси кириб кела бошлади.

Одамларни манқуртга айлантириш ва охир оқибат қул қилишга олиб борувчи бу «маданият»бошқа миллат ва давлатларнинг минг йиллар давомида шакилланган маданяти ва тамаддунини емириш ва йўқ қилиш орқали бўлишини ҳамма ҳам билавермаса керак.

Аввалига рок қўшиқлар ва татировкалар орқали ёшлар онгига кириб кела бошлаган бу «маданият» кейинчалик беҳаё кийинишлар, жинсий озодлик деб аталмиш оммовий шармандаликларни олиб келди. Натижада бу разолатнинг домига тушган баъзи миллат ва уларнинг маданятлари йўқликка юз тутди.

Бугунги кунда баъзи ривожланган давлатларнинг ҳам келажагини сўроқ остида қолдираётган сабаблардан бири ҳам айни шу оммовий маданятсизликнинг ривож топганидир.

Яхшилаб ўйлаб фикр юритадиган бўлсак агар бир жамиятда фақат моддий манфаатдорликни ўйлайдиган, ота она, миллат ва ватан олдида хеч қандай масъулятни хис қилмайдиган, унинг учун хеч қандай муқаддас нарсанинг ўзи йўқ кишилар кўпайса, бу жамият таназзулга юз тутмайдими?

Кишиларда айнан ёшларда ана шундай кайфият уйғотувчи нарса албатта бу «оммавий маданият» ниқоби ортидаги сохта маданятдир.

Бугун юқорида такидлаганимиздай бу оммовий тартибсизлик ва беҳаёлик таъсирига тушуб қолган баъзи бир ғарб давлатлари, ўзларининг чўкаётганини билиб турибди лекин ўзгаларнинг ўзи билан чўкишини ҳоҳлаётирлар. Бу нарсани уларнинг ўзларидан бошқаларга экспорт қилаётган мултфилмлари, кинолари ва серялларидаги баччавозлик ва ахлоқсизликка ундовчи маълумотларидан ҳам билиб олиш мумкин.

Ҳар бир давлатнинг ва жамиятнинг асоси унунг диний ва миллий қадрятлари эканлигини жуда яхши биламиз. Шу маънода бизнинг жамиятимиз ва давлатимиз келажаги бўлган ёш авлод қалбида ўзимизнинг ота боболаримиз тамонидан минг йиллардан бери амал қилиниб ва қадирланиб келаётган миллий ва диний қадрятларимиз руҳини сингдиришимиз ва шу асосида тарбиялашимиз лозим.

Пайғамбаримиз алйҳи салом айтганларки: Ким бир қавмга ўзини ўхшатса у ўша қавмдандир.

Биз бир қавм ва миллатга ўхшамоқчи эмасмиз балки биз миллий ва диний ўзлигимизни сақлаган холда, ўз жамиятимизни қурмоқчилигимизни

ҳамма тушуниб етса, ҳамма жипслашиб мухтарам юртбошимизнинг ёнида қанот бўлсак, худо хохласа хеч қандай сохта маданият ва маънавий тахдидлар бизга ғов бўла олмайди.

Искандаров Қаҳрамон

Боғот тумани“Абдол бобо” масжиди имом хатиби.

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *