Конституция – тараққиётимиз пойдевори

2017 йил 6-декабрь куни Урганч шаҳар Имом Фахирддин ар-Розий ўрта махсус ислом билим юртида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги муносабати билан “Конституция – тараққиётимиз пойдевори” мавзусида тадбир ташкил қилинди.

Тадбирда билим юрти мударрис ва талабалари билан биргаликда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хоразм вилоят вакили Х.Абдуллаев, Вилоят Адлия бошқармаси бўлим бошлиғи С.Собиров, Вилоят ҳокимлиги котибият мудири С.Полвоновлар иштирок этишди.

Тадбирда Қуръони карим тиловати билан бошланиб, билим юрти маънавий ишлар бўйича мудир муовини О.Адилов томонидан очиб берилди. Тадбирда сўзга чиққан маърузачилар асосий қомусимиз бўлмиш Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг вужудга келиш тарихи, бу масъулиятли ишда жонбозлик кўрсатган етакчи олимлар, жумладан биринчи Президентимиз Ислом Каримов, бу борада олиб борилган кенг қамровли ишларлар, бу жараёнда халқмизнинг бевосита иштироки ҳақида гапириб ўтилди. Шу билан бирга, асосий қомусимизда инсон манфаатларининг ҳар нарсадан устун қўйлиши, барчанинг қонун олдидаги тенглиги, қонуннинг миллий урф-одатларимиз ҳамда муқаддас қадриятларимиз билан ҳамоҳанг эканлиги, оила муносабатларига ҳар томонлама эътибор қаратилганлиги кенг мисоллар билан ёритиб берилди.

Юртимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳатлар, эришилаётган ютуқлар, айниқса, сўнгги йилларда диний соҳа ривожи йўлида амалга оширилган ишлар ҳақида гапирилиб, ушбу ислоҳат ва ютуқларнинг ҳуқуқий асоси бош қомусимиз эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Тадбир давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишиб, кўплаб фойдали маълумотларга эга бўлишди.

Имом Фахриддин ар-Розий

ўрта махсус ислом билим юрти

мудир муовини О.Адилов

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *