Ҳуқуқий Давлатдан Ҳуқуқий Жамият сари

Мустақил Ўзбекистон тарихидаги яна бир қутлуғ сана-Конститутсиямиз қабул қилинганлигинин 25 йиллик айёмини кенг нишонлаш арафасида турибмиз. Ўтган давр мобайнида Бош Қомусимизда мустаҳкамлаб қўйилган халқимизнинг орзу умидлари, бугунги ва келажак манфаатларига жавоб берадиган устувор тамойилларнинг нақадар тўғри эканлиги амалда ўз исботини топди. Тўла ишонч билан айтиш жоизки, инсон ҳуқуқлари олий қадрият, деб белгиланган Қомусимизда давлат ҳам, жамият ҳам, аввало инсон манфаатларига хизмат қилиши, унинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя этиши устувор тамойил сифатида аниқ белгилаб қўйилган.

Муҳтарам биринчи Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек: “Конститутсиямизнинг ҳеч нарса билан ўлчаб, бахолаб бўлмайдиган беқиёс аҳамияти ва тарихий рўлини биринчи навбатда биз учун мутлақо янги бўлган миллий давлатчилик ва унинг ижтимоий-сиёсий тизимини яратиш, демократик тамойиллар асосига қурилган сиёсий ва иқтисодий тизимни шакллантириш учун зарур бўлган ҳуқуқий пойдеворини айнан Асосий Қонунимиз белгилаб берганида кўрамиз”.

Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикасининг Конститутсиясида халқимиз руҳига мос келадиган имон-эътиқод, адлу инсоф, диёнат, меҳр-оқибат, ор-номус, иффат ва ҳаё каби энг эзгу фазилатлар акс этган. Шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида яшовчи ҳар бир фуқоронинг манфаатлар, ҳуқуқ ва бурчлари қонун асосида белгилаб қўйилган.

Юртдошларимиз ҳуқуқ ва эркинлиги ифодаси бўлган ўзбекистон Конститутсияси мамлакатда ижтимоий-сиёсий барқарорликни таъминлаш, ҳуқуқий давлат барпо этишнинг қонуний замини ва инсон ҳуқуқларини таъминлашнинг кафолати сифатида муҳим ўрин тутади.

Шуни алоҳида такидлаш лозимки, ҳаётимиз қомусида белгилаб қўйилган ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг барчаси халқимиз азалдан эътиқод қилиб келган Ислом дини, Ўзбекистоннинг ўзлигини англатиб турувчи урф-одат ва анъаналар билан ҳамоҳангдир.

Шоирнинг “Болам дея яшайди Ўзбек”, деган мисралари айни ҳақиқат. Динимизнинг фарзандларга меҳр кўрсатишга тарғиб қилувчи кўрсатмалари: “Фарзандларингизга чиройли одоб беринглар” деган ҳадиси шариф, болани бирор касб эгаси қилиб тарбиялаш, уни вояга етказиб, уйли-жойли қилиш каби азалий удумлар Конститутсиямизда ўз ифодаси топган: “Ота-она ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар” (Ўзбекистон Республикаси Конститутсия, 61-модда)

Жамият хаётида муҳум ўрин тутган оила ва никоҳ борасида ҳам ҳудди шу фикрни айтиш мумкун. Динимизда оила қуришдаги никоҳ шартлари белгилаб қўйилган. Абу Ҳурайра (р.а) дан ривоят қилинади: Набий (с.а.в): Жувон аёлдан маслаҳат сўрамай туриб никоҳланмас. Қиз боладан изн олинмай туриб никоҳланмас, дедилар. – Эй Аллоҳнинг расули, изн қандоқ бўлур? – дейишди . – Сукут сақламоғи, дедилар (Имом Бухорий ва имом муслим ривояти)

Шахс ҳуқуқлари ҳар томонлама ҳимояланган Конститутсиямизда бу ҳолат қуйидагича изоҳланади: “Никоҳ томонларнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлигига асосланади” (Ўзбекистон Республикаси Конститутсияси, 63-модда).

Расулуллоҳ (с.а.в): Мўмин кишига мўмин кишининг уч нарсаси ҳаром: моли, қони ва обрўси”, деб марҳамат қилганлар. Динимиз ҳаётдаги ҳар бир воқеликда яна шунга амал қилишга буюради. Қонунчилигимизда ҳам бунинг алоҳида ифодаси бор: “Ҳар ким ўз шаъни ва обрўсига қилинган тажовузлардан, шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш ва турар жой дахлсизлиги ҳуқуқига эга” (Ўзбекистон Республикаси Конститутсияси, 27-модда).

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:….Бирор жонни ўлдирмаган ёки Ерда (бузғунчилик ва қароқчилик каби) фасод ишларни қилмаган инсонни ўлдирган одам худди ҳамма одамларни ўлдирган одам кабидир. Унга ҳаёт бахш этган (ўлимдан қутқариб қолган) одам эса барча одамларни тирилтирган кабидир….” (Моида, 32). Ўзбекистон Канститутсиясида бундай дейилган: “Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқидир. Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноят” (24-модда).

Қуръони каримда: Динда зўрлаш йўқ. Батаҳқиқ, ҳақ ботилдан ажради…” (Бақара, 256) дейилади. Яъни инсон хоҳлаган динига эътиқод қилишига ҳақлидир. Қонунчилигимизда эса: “Ҳамма учун виждон эрлинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динига этиқот қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эгадир. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди”- дейилган. (31-модда).

Ислоҳот ислоҳот учун эмас ислоҳот инсон учун” тамойили илгари сурилган жамиятда яшаяпмиз. Динимизнинг кўрсатмаларига амал қила туриб, ўз ҳуқуқларимиздан фойдаланамиз, бурч ва мажбуриятларимизни тўла адо этамиз.

Имом Фахриддин ар-Розий

ўрта махсус ислом билим юрти мударрис

У.Рахимов

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *