АСОССИЗ ФАТВОЛАР ДЎЗАХГА ҲУЖЖАТ

Ҳозирги асримизда тинчлик неъмати кӯплаб мамлакатлар учун ҳамон орзу бӯлиб қолмоқда. Яқин шарқ давлатларида рӯй берган ва ҳозирги кунда ҳам давом этаётган қонли урушлар, оммавий  тартибсизликлар, хунрезликлар, бегуноҳ инсонларнинг ёстиғини қуритаётганларнинг кӯпчилиги динни ниқоб қилиб олган кучлар экани, улар экстремистик оқим ва террористик гуруҳлардан фойдаланаётгани ҳеч кимга бугунги кунда сир эмас. Айниқса бундай ҳолат дунёга таҳдид солаётган «Ироқ ва Шом ислом давлати»(«ИШИД») мисолида яққол намоён бӯлмоқда. «ИШИД» — жиҳодчи-салафий, такфирчи, террористик қуролли гуруҳ бӯлиб, ислом динига ҳеч қандай алоқаси йӯқ. Чунки Ислом  динининг асл моҳияти бу тинчликдир.

2013 йил 9 апрелдан бошлаб ИШИД «ал-Қоида»нинг Сурия ҳудудида фаолият олиб бораётган «Жабҳа ан -Нусра» гуруҳи билан бирлашиши натижасида «Ироқ ва Шом ислом давлати» (ИШИД) вужудга келди. Бу террористик ташкилотнинг асосий ғоя ва бош мақсади – Ироқ, Шом, Ливан, Исроил, Фаластин, Туркия, Мисрда, яқин келажакда Марказий Осиё, Кавказда ва охир-оқибат бутун дунёда халифаликни ӯрнатишдан иборат. Саҳоба Сафина (р.а.)дан Имом Аҳмад, Имом Термизий ва Имом Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи ва саллам: «Халифалик мендан сӯнг ӯттиз йилдир, кейин подшоҳлик бӯлади»-деганлар. Демак Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ӯзларидан кейин бӯладиган халифалик муддатини белгилаб бердилар. Наҳотки  ӯзини «Мусулмонлар халифаси» деб эълон қилган  киши бу машҳур ҳадисдан бехабар бӯлса?! 

ИШИД томонидан ноқонуний бошқарув ӯрнатилган ҳудудларда гуёки шариат қонунлари жорий этилганлиги эълон қилинган бӯлсада, аслида улар исломий ва умуминсоний томойилларга умуман тӯғри келмайди.       Мисол: 21-асрда яшаб, ӯз ҳудудларида қулчилик  тизимини жорий этганлари. 2014 йилда ИШИД пешволаридан Абу Туроб ал-Муқаддасий «Аллоҳнинг хоҳиши ва Шайхимиз Боғдодий раҳбарликлари остида, Каъбани яксон қиламиз ва Маккадаги тошга сиғинаётганларни ӯлдирамиз. Одамлар Маккага Аллоҳ учун эмас, тошни тавоф қилиш учун бормоқдалар» -деган баёнотлар берган. Мазкур баёнотлар асосан илм ва маърифатдан йироқ, соф диний тушунчаларнинг асл мазмунини билмаган кишиларнинг сохта талқинларидан бошқа нарса эмас. Бу гапларни хақиқий  мусулмон ҳеч ҳам ҳазм қила олмайди. Расулулоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам «Кимда-ким илмсиз фатво берса, унга Аллоҳ таоло, фаришталар, осмону ердаги барча мавжудотларнинг лаънати бӯлсин»-деб марҳамат қилганлар. (Ибн Асокир) Асоссиз фатво-дӯзахга ҳужжатдир.

Яна буларнинг талқинига кӯра мусулмон олимларидан куфрга хизмат қиладиганларини дин аҳли деб ҳисобламасликларини айтадилар. Бу ҳам ҳар қандай уларга қарши раддия берган олимни куфр ва шайтон аҳли деб атаб, сӯнг уларни қатл этиш ҳалол деб сохта фатволар чиқарадилар. Бу эса Пайғамбар алайҳис саломнинг: «Мусулмон киши ҳаром қонга тегмагуни-ча (яъни бирор кишининг қонини нохақ тӯкма гунига) қадар ӯз динида бӯлур»-деб айтган ҳадисларига зиддир. (Бухорий ривояти) Ушбу сохта иддаолар барчаси  ислом  динининг хақиқатини билмасликдан. Аллоҳнинг каломи ва пайғамбармизнинг ҳадисларини зоҳиран, юзаки тушуниш, мазмун-моҳиятини чуқур англамасдан ҳукм чиқариш ва ӯз йӯналишларига  мослаб шарҳлашга асослангандир.

 Ҳозирги кунда бузғунчи оқимлар ӯз мақсадларини амалга  оширишда  замонавий  ахборот воситаларидан кенг фойдаланиш, интернет ва ижтимоий тармоқ саҳифалари орқали кенг тарғибот-ташвиқот олиб бориш ва пухта ишланган  стратегия  асосида  виртуал ташвиқот олиб боришни ӯзининг асосий вазифаларидан бири деб билади. Айниқса, ёшлар орасида мутаассибликка йӯғирилган форумларнинг тобора оммалашуви ҳамда уларда турли кӯринишдаги бузғунчи «фатво» ларнинг бериб борилиши муаммонинг нақадар жиддий эканини маълум қилади. Умуман олганда, Қуръон оятлари ва ҳадисларни ғаразли мақсадларда талқин қилиш ислом таълимотига бутунлай зид эканини ҳамма яхши билади. Қуръони  карим оятида:»Одамлар орасида Аллоҳ ҳақида мунозара қилади, лекин ӯзи илмсиз, ҳидоят топмаган, бирор нурафшон Китоби йӯқ, (тӯғри йӯлдан) бӯйин товлаб, (ӯзгаларни ҳам) Аллоҳ йӯлидан оздириш мақсадида юрадиган (кимса) ҳам бордир. Унинг учун бу дунёда расволик бӯлур, қиёмат кунида эса, унга ӯт (дӯзах) азобини тотдирурмиз» (Ҳаж,8-9). Ушбу оят яна бир бор ИШИД нинг барча кирду-кори фақат фитнадан иборат ва инсонларни тӯғри йӯлдан оздириш асосий мақсади эканлигига далилдир.

Ислом дини ҳеч қачон мусулмонларни бундай ишларга буюрмаган. Расулуллоҳ (с.а.в.)дан мусулмон қандай киши деб сўралганда, “Унинг қўлидан ва тилидан бошқалар омонда бўлган кишидир”, деб жавоб берганлар.

Бутун дунё уламолари кенгаши ўз баёнотида тўдани энг ваҳший террорчи ташкилот, унинг исломга умуман алоқаси йўқ, ҳатто бу тўда аъзолари инсон зотидан эмас, деб таъкидлади. Шунингдек, террорчи ташкилот эълон қилган халифаликни шаръан ботил, деб фатво берди. Жумладан, мазкур кенгаш раиси аллома Юсуф Қарзовий “Ҳозир тўда таркибида алданган ёшлар жуда кўп, улар кофирларга қарши жиҳод қилаяпмиз,    орзуимиз жаннат дейишаяпти, аммо уларнинг истакларига қарши ҳаммани қатл этиб оғир гуноҳга ботишаяпти. Биз бундай нобакорларнинг олдини олишимиз керак”, деди.

Бундан ташқари, тўда аъзолари ҳеч бир илмга эга бўлмасдан турли манбалардан олинган маълумотларни ўз қинғир йўлларига мос тарзда шарҳлашмоқда. Масалан, одамларни қатл этиш, ёшларни қул қилиш, аёлларни мажбуран эрга бериш ва ўз тўдабошиларини халифа деб атаб, босқин билан эгалланган ҳудудларни эса “Ислом давлати” дейиш ва бошқа шу каби қабиҳ ишларни ёқлаб, ҳеч бир асоссиз фатволар беришаяпти. Ваҳоланки, ислом қоидаларига биноан, фатво бериш ҳуқуқи Қуръон ва ҳадис илмини тафсирлари ва турли шарҳлари билан тўлиқ ёд билувчи, қолаверса, муфтий мартабасига эга бўлган муайян шахсларгагина берилиши маълум.

Бу каби кимсалар муқаддас динимиз номи билан иш олиб бораётган бўлса-да, аслида улар дин душманларидир. Бу ҳақда Қуръони карим “Раъд” сурасининг 25-оятида шундай дейилади: “Аллоҳ билан аҳд боғлаганларидан кейин уни бузадиган, Аллоҳ боғланишига буюрган нарсаларни узадиган ва Ер юзида бузғунчилик қилиб юрадиган кимсалар ҳам борки, улар учун (Аллоҳдан) лаънат бўлур ва улар учун нохуш диёр (жаҳаннам) бордир”.

Ёшларнинг ҳаёти ва тарбиясига катта хавф солаётган бундай ғаламисларнинг қилмишларини барча қоралайди. Динимиз ҳам бу каби разил ишдан қайтаради. Мамлакатимиз раҳбари таъкидлаганидек, тобора кучайиб бораётган бундай хатарларга қарши доимо сергак, огоҳ ва ҳушёр бўлиб яшашимиз зарур. Уларга ҳар томонлама чуқур ўйланган, пухта илмий асосланган, мунтазам ва узлуксиз равишда олиб бориладиган маънавий тарбия билан жавоб беришимиз керак.

Атажонов Э

Боғот тумани Хўжа бобо масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *