ЖАХОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ БИЛАН КУРАШАЙЛИК

Илм-маърифат нурга, жаҳолат эса, зулматга киёсланади. Каердаки нур бўлса, у жойдан зулмат чекинади. Шунинг учун ҳам мукаддас динимизда илмга катта эътибор берилган ва олимларнинг мартабалари юқори экани таъкидланган. Пайгамбаримиз (соллалоху алайхи ва саллам) “Олимлар Пайгамбарларнинг меросхўрларидир”, деб мархамат қилганлар.

Маънавиятли, маърифатли инсонлар хар доим одамларни тўғри йўлга бошлаганлар. Мархум биринчи Президентимизнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида маънавият тушунчасига жуда теран ва батафсил таъриф берилган: “Маънавият – инсонни рухан покланиш, қалбан улғайишга чорлайдиган, одамнинг ички дунёси, иродасини бақувват, иймон-эътиқодини бутун қиладиган, виждонини уйғотадиган беқиёс куч, унинг барча қарашларининг мезонидир”.

Бугун терроризм ва экстремизм бутун инсоният хаётига катта хавф солмоқда. Ахборот асри, глобаллашув замонида ёшларнинг қалби ва онгини эгаллаш учун турли ғаразли кучлар, оқимлар тинимсиз кураш олиб бормоқда. Улар қабих ниятларини амалга ошириш учун замонавий техникалардан хам унумли фойдаланмоқда. Улардан бири интернет ва ундаги ижтимоий сайтлардир. Теран aқл юритилса, ён-атрофимиздаги давлатларда тартибсизликлар айнан ижтимоий сайтларда таркатилган фитналар орқали юзага келгани маълум бўлади. Террорчиларнинг ёлғон ваъдаларига алданган аксарият жангарилар илмсиз ва жохил кишилардир.

Демак, биз фарзандларимизни доимо яхши ёмонни ажрата олишга ўргатишимиз керак. Улар хар кандай маълумотни текшириб, асосли ёки асоссизлигини аниқламай туриб, ўша маълумотга қараб иш тутиш шайтон йўлига кириш билан баробар эканини билишсин.

Биргина мисол ИШИДни олайлик минг афсуски улар бугун бу каби қабих, ишларини амалга оширишда муқаддас динимиз номидан фойдаланмоқда. Улар динимизга зид бўлган фатволар чиқариб одамларнинг динга нисбатан фикрини ўзгартиришга интилмоқда. Дунёдаги ҳеч қайси дин қўпорувчиликни ёқламайди. Террорчилик хар доим ҳам энг оғир жиноят ҳисобланган.

Бугун Ўзбекистонимиз гуллаб яшнамоқда. Тинчлик омонлик каби улуғ неъмат оғушидамиз. Албатта, бу неъматларнинг шукрини қилишимиз керак. Қайси сохада бўлмасин. Инсон юрт тинчлигини сақлашга дахлдордир. Доимо “Ғояга қарши ғоя билан жахолатга қарши маърифат” билан курашишлик энг катта шиоримиз бўлмоғи зарур.

П.Бобожонов

Шовот тумани “Қори эшон бобо” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *