КЕКСАЛАРНИНГ ДУОСИНИ ОЛАЙЛИК

Жорий йил Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллик байрами кенг нишонланаётган кунларда “Мавлуд ойи” муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хоразм вилояти вакиллиги ходимлари Урганч туманидаги қариялар ва ногиронлар “Саховат уйи” га ташриф буюришди. Бу ерда истиқомат қилаётган қарияларнинг кўнгилларини сўраб, уларнинг яшаш шароитлари билан танишдилар ва уларга байрам дастурхони ёзилиб, эҳсон тадбири ўтказилди.

Тадбир бу масканда яшаб ўтган кишиларнинг руҳларига бағишланган Қуръон тиловати билан бошланиб, ҳозирда бу ерда истиқомат қилаётганлар, уларга хизмат қилаётганларнинг ҳақларига дуолар қилинди.

ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги томонидан “Саховат уйи” да бўлаётган таъмирлаш ишларига кўмаклашиб амалий ёрдам берилди.

Саховат уйи”даги отахон ва онахонлар, саховатли меҳмонларга миннатдорчилик билдириб, жорий йилда “Ҳидоят” журнали ва “Ислом нури” газеталарини ўқиб, маънавий озуқа олганликларини билдирдилар, ЎМИ вилоят вакилиги ҳисобидан 2018 йилда ҳам “Саҳоват уйи”га ЎМИ нашрларига обуна ташкил этиб берилди. Шундан кейин “Саҳоват уйи”да истиқомат қилаётган нуроний отахон ва онахонлар юртимизда Юртбошимиз бошчилигида олиб борилаётган ислоҳотлардан мамнун бўлиб, ўзларининг илиқ муносабатларини билдириб дуои хайр қилдилар.

УМИ Хоразм вилояти вакиллиги

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *