Бидъат ва хурофот

“Бидъат” ва “Хурофот” сўзлари арабий сўзлар бўлиб луғатда ўхшаши йўқ, ўхшаши бўлмаган янги нарсани пайдо қилиш деган маъноларни англатади.

Бидъат сўзига истилохда шаърий асосга эга бўлмаган амални жорий қилиш деб таъриф берилган. Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисга Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ким бу бизнинг динимизда унда бўлмаган янги нарсани киритса гўёки Оллох ва унинг Расули билмаган нарсани “Мен топдим” деган даъво қилишдир.

“Хурофот” эса “асоссиз” деган маънони англатади. Баъзи “бидъат”ва “хурофот” амаллар борки ҳалқимиз орасида илдиз отиб ҳам диний, ҳам дунёвий урф одатларимизга қоришиб кетган юртимизда бидъат ва хурофот одатларидан воз кечаётган,бошқаларга тушунтираётган бу тушунтиришни амалда исбот этаётган мусулмонларимиз кўп. Айрим кишилар эса суннат билан бидъатнинг фарқини ажрата олмасдан хурофот ишларни ислом дини одатларидан деб биладилар.

   Бидъат икки хил бўлади.

1.Бидъати ҳасана (яхши саналган бидъат)масалан: мавлид ўқиш таровеҳ намозида ҳатми Қуръон қилиш кабилар.

2.Бидъати саййиа (ёмон деб саналган бидъат)масалан: Пайғамбар алайҳиссалом кўрсатиб берган мотам кунларига қўшимча мотам тутиш, ислом динида байрам қилиб белгиланган ҳайит кунларини мотамсаро кайфиятда ўтказиш, қабристонларга бориб шам ёқиш кабилар.

Ваҳоланки Ислом Аллоҳ томонидан юборилган мукаммал баркамол диндир. Биз мусулмонларнинг вазифамиз динимизнинг моҳиятини тўғри англаб етиб ҳаётимизга тадбиқ қилишдир. Турли бидъат хурофотларни ҳаётда қилмасликдир. Масалан: кечқурун тирноқ олса (ёки сешанба кун) шанба ва хокозо кунлари бўлмайди, аёл эркак олдидан йўлни кесиб ўтса иши юришмайди, тирик одамни бўйини ўлчаб бўлмайди ўликни ўлчагандек бўлади. Шанба куни қўлдан пул кетса фақирлик келади, нони дастурхонга тоқ қилиб бўлмайди. Аъзали дастурхонга тоқ қўйилади ва яна дарвоза тепасига ҳовлидаги устунларга осиб қўйиладиган ҳайвон бош суяклари, тақа, исириқ, қалампир ва асалари уяси, шунга ўхшаш нарсалар. Яна қўлга бўйинга осилган кўзмунчоқлар кийимга қадаб қўйилган  дўлана ва хоказо. Жуда кўплаб ирим сиримлар борки халқимиз орасида иримларга ишониш орқали яхши ва ҳайрли ишларнинг кечикиши инсонлар хаётидаги интизомий меъзонларнинг сиздан чиқиши, ўзаро низо ва фитналарга сабаб бўлишига олиб келади.

 Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам хурофий мункор ишларни қоралаб бундай деганлар “Азайимҳонлик ва сеҳру жоду билан бробардир”. Минг афсуски, ҳозирги пайтда бошига бирор ташвиш тушган ёки бирор нарсасини йўқотган айрим кишилар дарров фолбин ҳузурига бориб фол очтиришга “иссиқ-совуқ” қилдиришга унинг айтганларини бажаришга ўрганиб қолишган. “Иссиқ-совуқ” Аллоҳ таоло тақдирига таъсир этади, деб эътиқод қилиш ширкдир.

“Бидъат”сўзи адабиётда бемаъни сафсата уйдирма маъноларида ҳам ишлатилади. Ҳазрат Алишер Навоий асарларида бу сўзни “ёқимсиз” деган маънода ҳам қўллаганлар. Кўп холларда халқимиз “Бидъат”сўзига “хурофот”сўзини ҳам қўшиб ишлатиб келган.

“Хурофот”сўзининг тарихи аслида қуйидагича. Имом Аҳмад ибн Ханбал “Муснад асарида” келтирган бир ҳадисга кўра, Бани Узро деган араб қабиласи  бўлиб улар жоҳилият даврида қуёшга сиғинишган. Бир куни шу қабиладан бўлган хурофа исмли кишини жинлар ўзлари яшайдиган маконга олиб кетади ва ўз яшаш тарзи билан таништириб яна олиб келиб қўйишади. Шундан сўнг Хурофа (хурофот) эса кўрган-кечирганларини ва жинлар хаётига доир хар хил гапларни инсонларга айтиб юради. Хурофотнинг айтганларини эшитганларнинг ақлларига сиғмайди ва ишонмайдилар. Шу боис инсонлар бирор ақлга сиғмайдиган гап эшитса “Бу хурофа айтган гапларга ўхшайди-ку” дейишни одат қилганлар ва шариатда йўқ нарсаларни “Хурофот”дейдиган бўлишган.

Одатда бирор бидъат хурофотлик  қилинса,бу иш нотўғри дейилса ота-боболаримиз қилган дейишади.Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам “ким бизнинг бу ишимизда ундан бўлмаган нарсани янгидан пайдо қилган бўлса қилса,у мардуддир” дедилар.(Бухорий ва муслим ривоят қилишган)

Шорҳ Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам “илмимиз” деганда динимизни назарда тутган шариатимизда  аъза уч кун ҳисобланади. Уч  кунгача эшитмаган яқинлари бўлса таъзияга келишади. Эри ўлган аёл  4 ой 10 кун “Идди” сақлайди ҳомиласи бўлса аниқланиши мақсадида ва эри ҳурмати учун 7,20,40,52,100 кунлик, пайшанбалик, йил оши бу бидъат ҳисобланиб, исрофгарчиликка ва ночор оила бўлса ўтказаман деб қарздорликка ботиб қолишига олиб келади. Аъза учун кийим тиктириш ва уни 40 кунгача ювмасдан ўтириш ҳолатлари динимизга зид.Чунки номоз ўқиш учун бизни тўнимиз ва либосларимиз пок бўлиши керак-ку.

Биз отинойилар бидъат-хурофот тўғрисида тушунтириб “Амру-маруф” қилмоқдамиз. Аллоҳ Таолога беадад шукурлар бўлсинки юртимиз тинч халқимиз фаровон хаёт кечиришлари учун жуда кўп ҳайрли ишлар амалга оширилмоқда. Бундай саодатли кунлар тинчлик,осойишталик,форовон хаёт кечираётган эканмиз шу кунларнинг қадрини чуқур англаб халқимизга бидъат хурофотларнинг салбий оқибатларини етказишга барчамиз маъсул эканимизни хис қилишимиз лозим.

 

З.Исчанова

Урганч шаҳар «Гулзор» маҳалла отинойиси 

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *