МИССИОНЕРЛИК – МАЪНАВИЙ ХАВФСИЗЛИККА ТАҲДИД

Мамлакатимизда Виждон эркинлиги тўлиқ кафолатланган. Виждон эркинлиги – фуқароларнинг у ёки бу динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қандай динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқидир.

“Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонуннинг янги 5-моддасига кўра “Давлат диний конфессиялар ўртасидаги тинчлик ва тотувликни қўллаб қувватлайди. Бир диний конфессиядаги диндорларни бошқасига киритишга қаратилган хатти-ҳаракатлар (прозелитизм), шунингдек, бошқа ҳар қандай миссионерлик фаолияти ман этилади” деб белгилаб қўйилган.

Аммо шундай эркинликларга қарамай давлатимиз қонунларини четлаб ўтиб, миссионерлик билан шуғулланаётган шахслар ҳам йўқ эмас.

Миссионерлик яъни бир динга эътиқот қилувчи кишиларни бошқа динга тарғиб қилишнинг нима ёмон жойи бор дейиши мумкун. Лекин миссиеонерларнинг асл мақсади ўзга динни тарғиб қилиш орқали, одамлардан ўз манфаатлари йўлида фойдаланиш, нима деса шуни қиладиган зомбиларни таёрлаш эканлигини ошкор айтмайдиларку ахир.

Мамлакатдаги жорий ижтимоий-иқтисодий вазиятдан ғаразли мақсадлар йўлида фойдаланишга ҳаракат қилиш, замонавий миссионерликнинг энг муҳим хусусияти ҳисобланади. Ўз ҳаракатларини халқаро нодавлат ташкилотлар мақомида амалга оширишга ҳаракат қилишларида мантиқ бор албатта. Миссионерлик фаолияти ҳақли эътирозларни келтириб чиқарганда, уларнинг халқаро ҳуқуқ нормаларини рўкач қилишига ва унинг ҳимоя механизмидан фойдаланишга уриниш ва жавобгарликдан қочишларига замин яратади. Замонавий миссионерлик ортида муайян ҳудудларга нисбатан ўзининг аниқ геосиёсий режалари ва сиёсий кучларига эга давлатлар туриши ҳеч кимга сир эмас.

Бугунги кундаги маълумотларга кўра юртимиз фуқароларининг 99% бирор динга этиқод қилувчи кишилар ва улардан 90% мусулмонлар ва қолганлари проваславлар ва бошқа дин вакилларидирлар.

Юртимизда фаолияти кузатилган Иёгова шохидлари сектаси бир қатор давлтларда масалан, Россияда диний экстремистик ташкилот сифатида рўйхатга олинган.

Бу секталарнинг асосий тарғибот усулларидан бири икки киши бўлиб уйма уй юриб тарғибот қилишдир. Улар жамиятнинг ижтимоий химояга мухтож қатламидаги инсонлар билан ҳам жуда жиддий шуғулланадилар. Имконяти чекланганларнинг ишонувчанликларидан кенг фойдаланиб, уларнинг эътиқодини бузушга харакат қиладилар.

Уларнинг таъсирига тушган ва секта аъзоси бўлган шахсларни ақлан носоғлом фикрловчи кишиларга айлантирадилар. Натижада улар нимани буюрса қиладиган чатто ўз яқинларидан кечиб юборадиган манқурт тайёр бўлади.

Бу секталарнинг жамият учун хавфли баъзи жихатлари, унга аъзо бўлган киши тезда ўзлигини унитади, сектага аъзолик қоидаларида донир бўлиб қон топшириш, харбий хизматга бориш, агар яқин қариндошлари

хатто ота онаси унинг тутган йўлини мақулламаса, улардан воз кчиш кабиларни келтиришимиз мумкин.

Миссионерлар таъсирига тушиб қолмаслик учун у ҳақда билишимиз, бу борада маълумотга эга бўлишимиз лозим. Ҳушёр бўлишимиз, лоқайдликка берилмаслигимиз керак бўлади. Чунки, Ватан, миллат, иймон-эътиқод бу муқаддас тушунчалардир. Уни ҳеч нарсага алмаштириб бўлмайди.

Кўриниб турибдики, миссионерлик халқимизнинг асрий қадриятларига зид бўлиб, охир-оқибат диний асосдаги низоларга олиб келиши мумкин. Республикамизнинг туб аҳолиси кўп асрлардан буён Ислом динига эътиқод қилади. Исломий қадриятлар халқимизнинг тарихий-миллий қадриятлари билан чамбарчас бўлиб кетган. Халқимиз бой маданий-маърифий, миллий-диний тарихга эга бўлиб, ҳеч қандай ноанъанавий диний ақида ва тамойилларга муҳтож эмас.

Ж.Хусаинов

Боғот тумани “Хўжа бобо” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *