Тубанлик гирдобидаги яқинларингизни огоҳлантиринг

Тубанлик бу инсонни ахлоқий жихатдан паст даражага тушиб кетиши демакдир.Ўз манфаати йўлида жамиятга зарар келтириш ёки бу тубанликнинг энг жирканч кўриниши ватанга хиёнат саналади.

Пайғамбаримиз алайҳи салом ҳадисларида:”Агар бир мункар ишни кўрсангиз қўлингиз билан қайтаринг, агар бунга қодир бўлмасангиз тилингиз билан қайтаринг, агар бунга ҳам қодир бўлмасангиз қалбингиз билан қайтаринг (яни ёмон кўринг) бу эса иймонинг зайифлигидандир” дедилар.

Шунга мувофиқ мусулмон киши бирор мункир яни қайтарилган ишни қилаётган одамни кўрса бу ишдан қайтариши, насиҳат қилиши ва тўғри йўлга ундаши керак.

Бу масалада айрим ёшларимизни билиб билмай залолатдаги адашган фирқалар домига тушиб қолаётганлигини алохида такидлаш лозим.

Касални яширсанг иситмаси ошкор қилади деган халқимизда мақол бор. Агар бир кишининг нотўғри ақидага берилиб кетаётганини билиб туриб билмаганликка, кўриб туриб кўрмаганликка олсак, юқоридаги мақолдагидек касал томир отиб кучайиб кетгандан кейин уни сира даволашнинг иложи бўлмай қолади.

Уламолардан бири: Ҳамма нарса бузулса инсон тузатади, аммо инсон бузулса уни яратган зотдан бошқаси тузата олмайди деган экан. Инсоннинг қалбидаги эътиқоди бузулса уни инсон тузатишга ожиздир. Шу маънода унинг эътиқоди бузулиб кетмасидан олдин унга тўғри эътиқодга ва мустақим йўлга далолат қилмоқ керак. Акс холда биргина ёмон ва бузғунчи эътиқодли нокаснинг касридан бутун бир миллат жабр кўради. Махтумқули хазрат айтганларидек: Бир ёмоннинг дастидан мавж урган дарё қурур.

Пайғамбаримиз алайҳи салоту вассалом делар: Мўъмин мўъминнинг ойнасидир. Яъни мўмин мусулмон киши ўз мўъмин биродаринг айбини ойна каби унинг юзига айтиб хато камчилигини тўғирлаши керак. Айниқса энди эътиқоди шакилланиб келаётган ёш авлодни нотўғри ва бузуқ ақидалардан асраш ва тўғри йлни кўрсатиш бу айни иймоннинг тақозосидир.

Яқинда Ақшда амалга оширилган терактни ўзбек йигити қилди дейилганда бу иснодни бутун ўзбек миллатига ва халқига тақамоқчи бўлганлар ҳам бўлди. Бу воқия халқимизнинг хар-бир вакилини ташвишга солмай қўймади.

Кўриб турганимиздек бундан бир неча йиллар муқаддам, бу юртдан чиқиб кетган ва ўзга жойда ақида ва дунёқараши бузулган бу нокасни

барибир ўзбек ва мусулмон дея бутун дунёга ўзбекистонни ва ислом динини ёмон отлиқ қилишга уринаётирлар.

Бундай афсусланарли холатларга яна тушмаслигимиз учун, яқинларимизни залолат аталмиш бу тубанлик гирдобидан асрайлик.Уларга ота боболаримиз минг йиллардан бери эътиқод қилиб келаётган ислом динининг асл мақсад ва вазифаси яхшилик ва тақво орқали яратганнинг розилигини топиш эканлигини тушунтирайлик.

Динимизнинг мусаффо эътиқодини тўғри тушунтиришда, юримиздан етишиб чиққан Имом Бухорий, Имом Термизий, Абу Муъин Насафий каби улуғ боболармиз маънавий мерослари бўлмиш ўлмас асарларидан фойдаланайлик. Анашундагина яқинлармизни маънавий тубанлик гирдобидан асраган бўламиз.

Искандаров Қаҳрамон

Боғот тумани “Абдол бобо” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован.