ҒОЯВИЙ ТАҲДИДЛАРДАН ОГОҲ БЎЛАЙЛИК

Бугунги кунда жамият ҳаётида намоён бўлаётган информацион маълумотлар таъсирида шахснинг қадриятлари, хулқ-атвори, дунёқараши, ижтимоий-иқтисодий онгининг ўзгариши муқаррар жараёнга айланди. Информацион оқим психологик йўналганлигига кўра инсонларнинг қадриятлари, руҳияти, фикрлаши, хулқига таъсир этади. Информацион оқимни англаш, унга муносабат билдириш, шахсда ижтимоий воқеликни эркин баҳолаш, турлича установкаларни шакллантириш, ижтимоий хулқ кўникмаларини намоён этишга олиб келади.

Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримов ўзининг «Юксак маънавият – енгилмас куч» китобида ушбу фикрларни баён этганди: «Ҳозирги пайтда ҳаётимизни электрон ахборот воситалари, хусусан, телевидение ва радиосиз умуман тасаввур этиб бўлмайди. Бугунги кунда улар бир вақтнинг ўзида ҳам ахборот майдони, ҳам ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий минбар, шу билан бирга, инсонга маданий, бадиий эстетик озиқ берадиган ва хордиқ чиқарадиган макон вазифасини бажармоқда. Шу сабабли ўткир таъсир кучига эга бўлган телевидение ва радио соҳасини изчил тараққий эттириш, жамиятнинг доимий эътибор марказида бўлиши табиий.»
Ахборот соҳасидаги глобаллашув инсоният учун, дунёнинг барча худудларидаги одамларнинг ўзаро мулоқоти учун, илм-фан ва маданий бойликларни ўзлаштириш учун, улкан имкониятлар яратадиган жараёндир. Айтиш мумкинки, жамиятнинг глобал ахборотлашуви илмий-техник, иқтисодий ва социал тараққиётнинг ўзагини ташкил этади. «Ахборотасри» деб ном олган XXI асрдаахборотстратегик ресурс сифатидатабиийбойликлар, энергия манбалариқаториданжойолди. Бошқачаайтганда, ахбороттараққиётнинг бош омилигаайланган.

Ахборотҳарбийснарядга, оммавийахборотвоситалариэсатажовуз қуролига айлантирилмоқда. Буҳодисаниифодаловчи «ахборотуруши» атамаси физик олим Томас Ронтомониданистеъмолгакиритилган. «Совук, уруш» давридаахборотнинг «ҳарбийкучларвамудофаанингэнгзаифбуғини» эканиданазиятчекканолимбу «қурол”нингзалвориникучайтиришхақидақайғуради. АмможанобРонйилларўтиб, кишиларонгижангмайдонигаайлантирилишини, ахборотданвайронкорқуролсифатидакенгфойдаланшшшинитасаввурҳамқилмаганбўлсакерак.
Ахборотурушларибизбилганурушларданқаторжиҳатларибиланажралибтуради. Биринчидан, ахборотурушларианча камҳарж, қўшинсақлашни, қурол-яроғсотиболишниталабқилмайди. АҚШнингсобиқПрезидентиЖ.Картер „Тарғиботгасарфланган 1 доллар қуролланишгасарфланган 10 доллардансамаралироқ“, — деббежизтаъкидламаган. Иккинчидан, ахборотурушлариҳечқандайчегаранитанолмайди. У интернет, сунъиййўлдошорқалиалоқа, оммавийахборотвоситаларихукмронликқилаётганбугунгидунёдаахборотнибожхонакўригиданўтказиб, сарагинисаракка, пучагинипучаккаажратишнингиложи йўқ. Бирок, энгташвишлиси, буурушдарақибнижисмонанйўқ, қилишэмас, униўзигамаънанбўйсундиришмақсад қилинади. Ахборотурушидаинсононги, миллатруҳиятинишонгаолинади. Буурушдабиноларзараркўрмаса-да, одамларўлдирилмаса-да, моддийбойликларгашикастетмасада, унингмафкуравий, маънавий, руҳийзарари беқиёсдир.

Баъзан беозор кўринган оммавий ахборот воситалари ҳам маданий ўзакни қўпоришнинг кучли воситасига айланаётганини эътиборга оладиган бўлсак, ғояга қарши ғоя билан курашиш зарурлиги ҳақидаги фикрнинг аҳамиятини янада чуқурроқ англаймиз. Юртбошимиз таъкидлаганларидек, «Шуни унутмаслик керакки, бугунги кунда инсон маънавиятига қарши йўналтирилган, бир қарашда арзимас бўлиб туюладиган кичкина хабар ҳам ахборот оламидаги глобаллашув шиддатидан куч олиб, кўзга кўринмайдиган, лекин зарарини ҳеч нарса билан қоплаб бўлмайдиган улкан зиён етказиши мумкин».
Глобаллашув – кишилик жамиятидаги махаллий аҳамиятга молик маданий, ахборот, иқтисодий, геосиёсий маконларнинг бир тизимга бирлашуви жараёни экан, ундан икки хил мақсадда – эзгулик ва ёвузлик йўлида фойдаланиш мумкин. Эзгу ғоя ва таълимотлар билан ёвуз ва зарарли ғоялар ўртасида азалдан кураш мавжуд бўлиб келган. Айниқса, бугунги кунда ёшларимиз нафақат ўқув даргоҳларида, балки радио-телевидение, матбуот, интернет каби воситалар орқали ҳам ранг-баранг ахборот ва маълумотларни олмоқда. Президент айтганларидек, «Жаҳон ахборот майдони тобора кенгайиб бораётган шундай бир шароитда болаларимизнинг онгини фақат ўраб-чирмаб, уни ўқима, буни кўрма, деб бир томонлама тарбия бериш, уларнинг атрофини темир девор билан ўраб олиш, ҳеч шубҳасиз, замоннинг талабига ҳам, бизнинг эзгу мақсад-муддаоларимизга ҳам тўғри келмайди. Нега деганда, биз юртимизда очиқ ва эркин демократик жамият қуриш вазифасини ўз олдимизга қатъий мақсад қилиб қўйганмиз ва бу йўлдан ҳеч қачон қайтмаймиз».

Ҳаммамиз яхши биламизки, ҳар қайси давлатнинг чегараларини дахлсиз сақлашда ҳарбий куч-қудрат, қуролли кучлар сув билан ҳаводек зарур. Аммо халқимиз, авваламбор, ёш авлодимиз маънавий оламининг дахлсизлигини асраш учун биз нималарга таяниб-суяниб иш олиб боришимиз керак, деган савол бугун барчамизни ўйлантириши табиий. Бунинг учун учта асосий вазифани бажариш: бепарволик ва лоқайдликка йўл қўймаслик, ҳушёрлик ва жонкуярлик; халқаро майдонда содир бўлаётган жараёнларнинг туб моҳиятига етиб бориш, улар ҳақида холис ва мустақил фикрга эга бўлиш; Миллий ахлоқий қадриятларимизни сақлаб қолиш, «Оммавий маданият» ҳуружларига қарши курашиш зарур бўлади. Бу ўз навбатида ёшларимиз онгини турли хуружлардан ҳимоя қилишга хизмат қилади.

 

Янги ариқ тумани бош имом хатиби

Р.Отажонов

 

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *