ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК ТАРАҚҚИЁТ ОМИЛИ

Бугунги глобаллашув шароитида дин ва давлат ўртасидаги муносабатлар миллий давлатчиликни қуришда долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Шубҳасиз, дунёвий давлат ва дин ўртасидаги ўзаро муносабатлар миллий давлатчиликни шакллантиришнинг муҳим таркибий қисмларидан ҳисобланади.

Таъкидлаш жоизки, жамият ва оддий фуқаролар ҳаётида, ҳар қандай давлат ичидаги ва халқаро майдондаги сиёсий жараёнларда, диний дунёқарашнинг ўзгаришини, уни сиёсийлашувини ўз ичига олган халқаро муносабатлар тизимида диннинг ўрни ва аҳамиятини тадбиқ этиш ҳозирги куннинг энг муҳим муаммоларидан бирига айланган.

Зеро, биринчи Президентимиз И.Каримов эътироф этганларидек, «Бугун биз юртимизда халқимиз хоҳиш-иродасининг ифодаси бўлган Конституция ва қонунлар асосида демократик, дунёвий давлат барпо этмоқдамиз. Бу давлат авваламбор дунёвий тараққиётга, унинг энг илғор ютуқ ва натижаларига таянади. Айни пайтда шуни ҳам унутмаслик керакки, дунёвийлик — бу даҳрийлик дегани эмас.

Дин ва диний эътиқод бутунлай рад этиладиган ҳаёт қандай ғайриинсоний кўринишга эга эканини биз кечаги тарихимиз мисолида яхши биламиз. Бундай мафкуранинг хатарли томони шундаки, у неча асрлар давомида дин негизида шаклланган, халқ ҳаётининг ажралмас қисмига айланиб кетган қадриятлар — бу ёзма ёки оғзаки, моддий ёки маънавий мерос бўладими, ахлоқ ёки анъаналар бўладими, миллий дунёқараш ёки турмуш тарзи бўладими — буларнинг барчасини рад этади. Натижада одамзот ўзининг ички дунёси, ҳис — туйғу ва қарашлари, таяниб — суяниб турадиган пойдеворидан маҳрум бўлиб, “шўро доҳийлари” айтганидек, улкан давлат машинасининг “винтчаси”га айланади. Охир — оқибатда бундай одам ота — онасини ҳам, ўз миллати, халқи ва Ватанини ҳам танимайдиган аянчли ҳолатга тушиб қолади. Шу маънода, биз муқаддас динимиз арконлари ва қадриятларини доимо улуғлаб, шу билан бирга, дунёвий ҳаётга ҳам қатъий ишонч билан интилиб яшаган тақдирдагина ўз эзгу мақсадларимизга ета оламиз» .

«Диннинг юксак ролини эътироф этиш билан бирга диний дунёқараш тафаккурнинг, инсоннинг ўзини ўраб турган дунёга ўзи каби одамларга муносабатининг ягона усули бўлмаганлигини ҳам таъкидлаш мумкин. Дунёвий фикр, дунёвий турмуш тарзи ҳам у билан ёнма — ён, у билан тенг яшаш ҳуқуқига эга бўлган ҳолда ривожланиб келган».

Бинобарин дин одамлардаишонч ҳиссини мустаҳкамлаган. Уларнипоклаб, юксалтирган. Ҳаётсиновлари, муаммовақийинчиликларниенгибўтишларида куч бағишлаган. Умуминсонийвамаънавийқадриятларнисақлабқолишҳамдаавлодданавлодгаетказишгаёрдамгакелган.

Диний экстремизм – муайяндиний конфессия ваташкилотлардагиашаддиймутаассиб, фанатик унсурларнингфаолиятимафкураси. Фанатизм ўзақидасинингшак — шубҳасизтўғрилигигаишониб, бошқафирқавамазҳабларнибутунлай рад этганҳолдауларнитанолмаслик, балки уларнидинийасосларнибузишдаайблаб, уларгақаршиурушочишгачақирадиганомиллардандир. Диний фанатизм диний экстремизм ватерроризмгазаминтайёрлайди.

Фундаментализм – маълум дин вужудга келган илк даврига қайтиш ва бу йўл билан замонанинг барча муаммоларини ҳал қилиш мумкин деган фикрни илгари сурувчиларнинг йўналиши. Диний фундаментализм – ақиданинг ўзгармаслигини ҳимоя қиладиган, ваҳий ва мўъжизаларнинг муқаддас китоблардаги баёнининг ҳарфий талқини тарафдори, уларнинг ҳар қандай мажозий талқинига муросасиз, сўзма — сўз талқинга асосланган эътиқодни ақлга таянган мантиқий далиллардан устун қўядиган, муайян диний эътиқод шаклланишининг бошланғич даврида белгиланган барча йўл-йўриқларни қатъий ва оғишмай бажарилишини талаб қиладиган диний оқимларни ифодалашда қўлланиладиган истилоҳдир.

Мамлакатимизда шакллантирилаётган дунёвий, демократик давлат, унинг мустақиллиги ва келажаги кўп жиҳатдан давлат ва дин муносабатларининг такомиллашув даражасига боғлиқ. Зеро, кўп миллатли ва кўп конфессияли давлат шароитида давлат ва дин муносабатларининг мувозанатини сақлаб турувчи сиёсат, яъни секуляр сиёсат доимо ҳаётий аҳамият касб этади .

Шу сабабли ҳам секуляр сиёсат Ўзбекистон халқи танлаб олган тараққиёт йили – дунёвий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини яратиш сиёсатининг ажралмас қисмидир .

Кейинги йилларда миллий ва диний қадриятларнинг тикланишига катта эътибор берилиши бу нарса ҳукуматимизнинг устувор сиёсатга айланди. Кўплаб диний байрамлар оммавий нишонланмоқда, телевидение ва матбуот томонидан халқ эҳтиёжида бўлган диний масалалар тез — тез ёритила бошланди. Фуқаролар ўртасида диний илм ва анъаналарга ўрганиш қизиқиш кучайди.

Ўрта Осиёдаги республикалар ўз мустақиллигига эришиши ва унинг мустаҳкамланиши даврида «ислом омили», «ислом уйғониши», «қайта исломлашиш», «ислом феномени» каби иборалар тобора кўпроқ ишлатилиб, бу ҳол уларнинг беқиёс фаоллашувини ўзида акс эттирди. Бунга сабаб собиқ совет давлатининг мафкуравий тасаввурлари ва қадриятларининг емирилиб, муайян вақт давомида ҳосил бўлган маънавий бўшлиқни тўлдириш эҳтиёжи бўлди. Коммунистик мафкуранинг маънавий жиҳатдан қашшоқ бўлиб, ўзига хос мутаассиблиги ва муайян миллатлар манфаатларига қарши қаратилганлиги шўро ҳокимиятидан кейин бу ҳудудда диний фундаментализм учун қулай шароит туғдирди.

Шу нуқтаи — назардан олиб қараганда мавзунинг долзарблиги бугунги кунимизда уз аксини топган: Бугунги кунда диний эркинлик секуляризм жараёнининг энг муҳим тамойилларидан ҳисобланди. Шунингдек, бунарсаҳарқандайдемократикдавлатнингўзигахосхусусиятдир. Фуқароларбошқаларнингҳуқуқваэркинликлариниоёқ ости қилмаганҳолдаўзларинингдинийнуқтаиназарларинисақлабқолаоладилар. Дарҳақиқат, “секуляризм” атамасимоҳиятигаэътиборқаратадиганбўлсакҳам, секуляризм – давлатважамиятниҳарқандайтурдагидинданвадинийэътиқодларданмустақилравишдафаолиятюритишилозимбўлган концепция ҳисобланади.

Диннинг дунёвий ҳаёт тарзига мослашуви жараёнини ҳамда дин ва сиёсат ўртасидаги муносабатларнинг ўзига хос хусусиятларини белгилаш учун илмий адабиётларда “секуляризация” (“secular” лотинча сўз бўлиб “дунёвий” маъносини англади) атамаси кенг қўлланилиб келинмоқд Диний фундаментализм, терроризм ва экстремизмга қарши кураш ҳар бир давлат ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан бир бўлиб қолмоқда. Муайянсиёсиймақсадларда террор воситаларданфойдаланишхалқарогуманитарҳуқуқнормаларигатамомилазиддир. БМТ Низомининг 51 моддасигабиноанмуайянмақсадларгазўравонлик, террор воситасидаэришишгауриниш – жиноятчиликнингалоҳидакўринишидеббаҳоланади .

Биринчи президентимиз И. Каримовнинг қуйидаги сўзлари қўшни қардош мамлакат раҳбари сиймосида ҳақиқий раҳнома ва буюк сиёсатчини эътироф этишга ундайди: «Биз буюк халқмиз, асрлар давомида ёнма — ён яшаб келган қирғиз халқи билан ўзимиз тил топамиз, бу можароларни ечишга ўзимизнинг қурбимиз, ақлимиз ва тажрибамиз етади». Мен ўз сиёсий фаолиятимда жуда кўп нарсаларни кўрганман, лекин Ислом Каримовнинг бу сўзларини кўзга кўринадиган барча жойларга ёзиб қўйиш керак…» .

 

Мамлакатимиз фуқаролари ва жаҳон жамоатчилиги бу воқеаларга ўз вақтида расмий — сиёсий баҳосини берди: «Жаҳолат ҳеч қачон яхшиликка олиб келмаган. Қизиққонлик, жоҳиллик оқибатида бу гўзал ҳаётни бир лаҳзада йўқотиш мумкинлигини сира унутмаслик лозим. Бугунги мураккаб даврда огоҳлик, сезгирлик, ҳушёрлик ҳар қачонгидан муҳим», деган фикрлари ҳаммамизни яна бир карра огоҳ бўлишга, бирдамлик ва ҳамжиҳатликка, гўзал ҳаётимизнинг қадрига етишга даъват этади.

 

Ғ.Бобожонов

Ҳазорасп тумани “Ҳазрати Химмат бобо” масжиди

имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *