ТАФАККУР КАБИ ИБОДАТ ЙЎҚ

Аллоҳ таъоло Қуръони Каримнинг жуда кўп оятларида Ўзининг борлиги ва бирлигини фақат нақлий далиллар билан эмас, балки ақлий далиллар билан ҳам исботлаб, бунинг учун ўз бандаларини Парвардигорнинг буюк яратувчилик қудрати ва тавҳиди хақида тафаккур қилишга чақиради. Абул Баракот Насафийнинг тафсирида зикр қилинишича, ҳадиси шарифларнинг бирида “Аллоҳнинг яратган махлуқот ва мавжудотлари тўғрисида тафаккур қилишга тенг келадиган бирор ибодат йўқдир”, дейилади.
Аллоҳ таъоло Қуръони Каримнинг бир неча ояти карималарида осмонлару ердаги бор ҳукмронлик, уларни қатъий низом асосида бошқариб, тарбият қилиб туриш, барча махлуқотларига мунтазам ризқ берилиши ҳам Парвардигорнинг измида эканини баён қилади: “Осмонлару ернинг ҳукмронлиги Аллоҳга тегишлидир. Аллоҳ ҳар нарсага қодирдир. Албатта осмонлару ернинг яратилишида ва кеча-кундузнинг алмашиниб туришида ақл эгалари учун аломат-далиллар бордир”. (“Оли Имрон” сураси- 190-191 оятлар).
Аллоҳ таъоло Ўзининг қудрати ва яратиш ҳикмати ҳақида бандаларининг чуқур мушоҳада қилишлари учун уларни тафаккурга буюрган. Дарҳақиқат, Аллоҳ таъоло яратган еру осмонлар, улардаги бор мавжудотлар ҳақида озгина фикр юритиб, мулоҳаза қилган ҳар бир киши барча ҳукмронлик фақат Аллоҳга тегишли экани, Унинг ҳамма нарсага қодирлигига тўлиқ имон келтиради. Оиша онамиз (р.а.) бундай ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (с.а.в.) бир кеча ўринларидан туриб, таҳорат олдилар ва намоз ўқидилар.Намозларида кўп иғадилар. Соқоллари ва саждага бош қўйган ерлари кўз ёшидан нам бўлиб кетди. Бомдод азонини чақириш учун келган ҳазрати Билол (р.а): “Эй Аллоҳнинг Расули, ўтмиш ва келажак гуноҳларингиз кечирилгани ҳолда сизни нималар унчалик йиғлатди?”, деб сўради. Расулуллоҳ (с.а.в.): “Бу кеча Оллоҳ таъоло бир оят туширди”, дедилар ва ва уни ўқидилар.: “Осмонлару ернинг яратилишида ва кеча-кундузнинг алмашиниб туришида ақл эгалари учун аломат-далиллар бордир. Улар туриб ҳам, ўтириб ҳам, ётиб ҳам Аллоҳни зикр қиладилар ва осмонлару ернинг ратилиш ҳақида фикр юритадилар (ва дуо қиладилар): “Эй Раббимиз! Бу (коинот) ни беҳуда яратмагансан. Сен (айблардан) пок Зотдирсан. Бас, бизни дўзах азобидан сақлагин!” (“Оли Имрон” сураси- 190-191 оятлар).
Шундан кейин Расуллуллоҳ (с.а.в.): “Бу оятни ўқиб, тафаккур қилмаган кимсаларга вой бўлсин!”, дедилар. (ибн Ҳиббон ривояти).
Атрофимиздаги наботот оламига бир ибрат назари билан қарайлик. Шайх Саъдий” “Дарахтларнинг кўм-кшк япроқлари ҳар бир оқилган Худони танитадиган дафтардур”, деган эди.Рўпарамиздаги яшнаб турган дарахтлрнинг ўзи бир мўъжиза эмасми? Бир хил кўринишдаги, бир хил рангдаги бу дарахтлардан ранги, кўриниши, мазаси, шакли ҳар хил бўлган турфа меваларни узиб оламиз.Ёки бир дона буғдой донини олиб кўринг. Ана шу бир дрна жимитгина донни эксангиз, ундан етти бошоқли майса зсиб чиқади, ҳар бошоқда юзтадан дон бўлади. Аллоҳнинг қудратини қарангки, у бир дона донни етти юз баробар кўпайтириб, бандаларига ризқ-рўз қилиб бердади.
Коинотнинг қатъий ва мустаҳкам тартибида, табиатнинг бузилмас қонунларида, олам яралишининг гўзаллигида, теварагимидаги ҳамма нарсаларда Аллоҳнинг қудрат қўли ва чексиз ҳикмати яққол кўриниб турибди. Ҳаёт лаззатларида ва жозибаларида, дарахтларнинг япроқларию товус патининг ранг-баранг товланишида, капалакларнинг чиройли қанотларию гулларнинг ҳушбўй ҳидида, бубуллар хонишию чақмоқнинг чақнашида, шамоллар шовқинию “коинот дея аталмиш бу улуғ ва уйғун хилқатдаги юлдузлар ҳамда сайёраларнинг ўзаро боғлиқлигида Аллоҳ таъолонинг буюк Холиқлиги, Мусаввирлиги, Ҳикмат эгаси экани яққол кўриниб турибди.
Биз доимо Аллоҳнинг бераётган неъматларига шукр қилиб яшашимиз, доимо Раббимизга ибодатда бўлиб, юртимизнинг гуллаб-яшнашига ўз ҳиссамизни қўшишимиз лозим бўлади.

Б.Абдуллаев
Ҳазорасп тумани “Шайх Хусайин бобо” масжиди
имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *