ЁШЛАРНИ ТАЖАУЗКОР ҒОЯЛАРДАН АСРАШ ЙЎЛЛАРИ

Ўзбекистон азалдан турли миллатга мансуб, турли динларга эътиқод қилувчи халқлар тинч-тотув яшаган ўлка бўлиб келган. Аждодларимиз бошқа дин вакилларига доимо ҳурмат билан муносабатда бўлгани, Ватан тараққиёти йўлида елкадош бўлиб меҳнат қилгани тарихий манбаларда кўп қайд этилган.
Ҳеч шубҳасиз, юртимизда турли соҳаларда эришилаётган барча улкан ютуқларимизнинг замирида жамиятимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик ҳисобланади.
Маълумки, бугун мусулмон оламида мураккаб ижтимоий-сиёсий жараёнлар кечмоқда. Яқин Шарқ ва бошқа ҳудудлардаги қатор мамлакатлар чуқур сиёсий танглик, ижтимоий ва иқтисодий беқарорлик ва қуролли тўқнашувларни бошидан кечирмоқда. Мазкур ҳудудларда гўёки ҳақиқий “исломий давлат” қуриш шиори остида очиқдан-очиқ зўравонлик, инсонийликка зид ваҳшийликларга асосланган амалларга қўл ураётган турли гуруҳ ва жамоалар урчиб кетди.
Ушбу ҳолат давлатнинг катта ёки кичиклиги, дини ва миллатидан қатъий назар, тинчлик ва барқарорлик нақадар азиз неъмат эканини яна бир бор исботлаб бермоқда.
Сўнгги йилларда ақидапараст оқимлар ёшлар ичидаги фаолиятини меҳнат мигрантларини таъсир доирасига олиш, “ҳужралар” ташкил этиш, диний экстремистик мазмундаги материалларни электрон кўринишда тарқатиш, интернет орқали тарғибот ўтказиш каби усулларда амалга оширмоқда.
Вазиятнинг бундай таҳликали ўзгариб бориши республикамизда барча жонкуяр фуқароларидан ҳушёрлик ва огоҳликни кескин оширишларини тақозо этади. Тинчликни сақлаш хушёрлик ва огоҳликни талаб қилади. Афсуски, ҳаётимизда содир бўлаётган ноқонуний хатти-ҳаракатларни кўриб кўрмасликка оладиган, тинчликни сақлаш фақат давлатнинг иши деб ўйлайдиганлар, фарзандларининг тарбияси билан қизиқмайдиган ота-оналар ҳам борлигини қайд этиш лозим. Ватан оиладан бошланади. Оилада тинчлик бўлса, маҳалла, қишлоқ, шаҳар, вилоят ва ниҳоят мамлакатда осойишталик бўлади, юрт равнақ топади. Фарзандларимизнинг илмий савиялари, касбу-хунарлари билан ахлоқий фазилатларини ҳам ўстириб боришимиз керак. Ёш авлоднинг турли ёт оқимлар таъсирига тушиб қолишини олдини олиш тўғрисида ғамхўрлик фақат ҳукуматимиз ёки таълим муассасаларининг вазифаси эмас, балки ҳар бир ота-онанинг ҳам муҳим бурчларидан биридир.
Фарзандларимизнинг буш вактларидан унумли фойдаланиб боришларини таъминлаб беришимиз ва назорат килишимиз лозим.
Айрим ота-оналар бола тарбияси хусусида жуда бепарволик қиладилар. Улар учун бу дунёда фақат ўз шахсий юмушлари, кўча-кўйдаги улфатлари билан узок вакт овкатланиб утиришлари, моддий маблағ тўплаш йўлидаги борди-келдилари биринчи ўриндаги вазифаю, оила аъзоларининг, фарзандларининг ахлоқий  ва маърифий тарбиялари билан шуғулланиш иккинчи даражали иш булиб колган. Ўтган асрдаги мутафаккир  олимимиз Абдулла Авлоний таъбири билан айтганда, “Тарбия биз учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир”.
Ёшларнинг илмли ва маърифатли бўлишларига жиддий эътибор қаратишлари лозим. Фарзандларимизнинг одоб-аҳлоқи, таълим-тарбиясининг масъулияти биринчи навбатда, уйда ота-она, боғчада тарбиячи, ўрта ва олий ўқув юртларида муаллим ва устозлар, кўча-кўйда эса маҳалла оқсоқоллари зимасида эканини унутмайлик. Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида:
“Ҳар бирингиз бир раҳбарсиз ва қўл остингиздагилар ҳақида масъулсиз”, — деганлар.Ҳозирги кунда айрим ўқувчи ва талабаларнинг дарс ҳисобига бозорга, баъзиларининг турли ношаръий, кўнгилочар жойларга кетиб қолишлари жоиз эмас. Ҳар қандай бўлганда ҳам дарс соати бола учун ғанимат дамлар бўлиб саналиши даркор. Айрим болаларнинг бири гиёҳванд, бири ўғри, яна бири мутаассибликка берилиб кетиши назоратнинг сусайгани оқибатидан келиб чиқмаяптимикан?
Мамлакатимизда ёшларнинг илм олишлари, касб-билим ўрганишлари учун барча зарурий шароитлар яратиб қўйилган. Бугунги кунда илм олиш учун ҳеч қандай монеълик йўқ, аксинча имконият бор. Юзлаб олий ўқув юртлари, коллеж ва литсейлар очиб қўйилган. Динимизни ўргатадиган ўнта олий ва ўрта махсус ўқув юрти ишлаб турибди. Китоб-дарсликлар узлуксиз чоп этилиб турибди. Аммо бизларда рағбат ва ихлос сустроқ.
Вақтимизни ғанимат билиб, узимизни хам болаларимизни хам илм, касб-хунар, спорт ва манфаъатли ишлар билан машгул килишимиз барчамиз учун  фойдалидир. Чунки халкимизнинг эртанги куни кандай булиши фарзандларимизнинг бугун кандай таълим ва тарбия олишларига боғлиқ.Бешинчидан фарзандларимизга Ватан, миллат ва динига мухаббатли бўлиш хиссинини уйготиш, хиёнат, соткинлик, бепарволик каби иллатларга қарши курашишни шакллантириш лозим.
Дунёни ушлаб турган устунларидан бири инсонларнинг бир-бирларига булган мехр-окибатидир. Агар ота-она  боласини қулига тикан кириб кийналаётганини кўрса, боласидан кура купрок ота-онани калби огрийди, тинчи бузилади. Бу албатта боламизга мухаббатимиз борлидан дарак беради. Худди шундай биз фарзандларимизнинг калбида ватанига, миллатига, динига мухаббат хиссини уйготсак, ташкаридан юртиимзга отиладиган тошга, миллатимизни тахкирлайдиган хар бир сузга, динимизнинг илдизига уриладиган болтага уларнинг хам калби огриб, уни химоя килишга, обруйини саклаб колиб, маърифат билан муносиб жавоб беришга харакат килишади.
Ёшлик ҳар бир инсонга бир марта бериладиган тенги йўқ неъматлардан бири бўлиб, унинг қадрига етмоқ керак. Бу неъматдан унумли фойдаланиб, ўзининг илмий ва маънавий салоҳиятини ошириб борган инсон ўз зиммасидаги энг олий вазифани уддалаган ҳисобланади.Ҳозирги кунда Ўзбекистон аҳолисининг 60 фоизидан ортиғини ёшлар ташкил қилади. Ҳар бир фарзанднинг шахсияти оилада шаклланади. Демак, оила баркамол авлод пойдевори ҳисобланади. Шундай экан оилада фарзандларни аҳлоқий-ҳуқуқий жиҳатдан мукаммал тарбиялаш, айниқса, адолат, бурч, ватанпарварликни шакллантириш, она ватанни севиш ҳиссини уйғотиш ўта муҳим ҳисобланади.Жамиятимиз равнақи учун зарур бўлган илмларни олиш ҳар бир ёш йигит-қизнинг зиммасидаги бурчларидан бири ҳисоблашади. Ватандошимиз буюк муҳаддис Имом ал-Бухорий: «Нажот фақат илмдадур», деб бежиз айтмаган. Чунки билимсизлик – жаҳолатдан, жаҳолат эса – такаббурлик, мутелик ва бузғунчиликдан келиб чиқади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Кимки динни илмсиз даъво қилса, ўзи ҳам адашади, бировни ҳам адаштиради» Дарҳақиқат, ҳар бир фарзанднинг шахсияти оилада шаклланади.Демак,оила баркамол авлод пойдевори ҳисобланади. Шундай экан оилада фарзандларни аҳлоқий- ҳуқуқий жиҳатдан тарбиялаш, айниқса, адолат, бурч, ватанпарварликни шакллантириш, она ватанни севиш ҳиссини уйғотиш ўта муҳим ҳисобланади.
Жамиятимиз равнақи учун зарур бўлган илмларни олиш ҳар бир ёш йигит-қизнинг зиммасидаги бурчларидан бири бўлиб, унда ниятнинг холислиги энг муҳим нарсадир. Албатта, ёшларимизни дунёвий билимлар билан бир қаторда  маълум даражада диний илмга ҳам эга  бўлиши уларнинг  маънавий онгини шакллантириб, разил сифатлардан узоқлаштиради. Жумладан, ҳар томонлама етук билимли ёшларгина ўзларининг соф имон-эътиқоди билан ўз билимини самарасини тўғри, фойдали нарсаларга йўналтириб, ўзига ва атрофидагиларга, шу жумладан жамиятга фойда келтиради. Ахлоқий бўшлиқнинг олдини олиб, жамиятнинг порлоқ келажаги учун замин таёрлайди. Миллий ва диний қадриятларимизнинг ёшларимиз тарбиясидаги ўрни беқиёсдир. Улардаги ватанпарварлик, инсонийлик, меҳр оқибат каби тушунчалар фарзандларимизни иймонли инсофли , юртимизга астойдил хизмат қилувчи юксак маънавиятли шахслар қилиб тарбиялайди. Тарбиявий ишларни амалга оширишда ва ёшларимиз онгига миллий истиқлол ғояларини сингдиришда республика маънавият ва маърифат кенгашининг олиб бораётган амалий ишларини ҳам аълоҳида таъкидлаш лозим бўлади. Ёшларимизни турли хил бузғунчи ва вайронкор оқимлар таъсиридан ҳимоя қилиб, бунёдкор ғояларни улар онгида шакллантириш учун нималарга эътибор қаратмоқ керак?
Бу борада муҳтарам Президентимиз огоҳликка чақириб: “Ўз болангни ўзинг асра” деган шиорлари остида ҳар бир ота-она ўз фарзандини, ўқитувчи ўз талабасини бепарволик қилмасдан бундай оқимлар таъсиридан ҳимоя қилишга интилиши ҳамда бу йўлда ўз устида ишламоғи, изланмоғи даркор. Ёшларимиз таълим-тарбиясини миллий ва диний қадриятлар асосида шакллантириб, Ватанга муҳаббат, ота-она, элу юртга муҳаббат билан ҳамоҳанг қилиб, миллий ва диний қадриятларни, она заминни ва ҳатто унда ўсган ҳар бир дарахтни, кўчатни асраб-авайламоқга ҳамда келажак авлод учун озод-обод Ватанни асраб етказиш ўсиб келаётган ҳар бир ўсмир йигит-қизнинг вазифаси эканлигини ўргатиб боришимиз зарур. Ёшларимиз онги ва руҳиятига салбий ва кескин таъсир қилувчи ҳар қандай воситаларга қарши уларда аввало иммунететни ҳосил қилишимиз энг долзарб ишлардан бири ҳисобланади.
Шубҳа йўқки, миллий ва диний қадриятларимизнинг тарбиявий жиҳати жуда кенг ва серқирра жараён бўлиб, ёшларимиз тарбиясидаги ўрни беқиёсдир. Улардаги ватанпарварлик, инсонийлик, меҳр оқибат каби тушунчалар фарзандларимизни иймонли инсофли, юртимизга астойдил хизмат қилувчи юксак маънавиятли шахслар қилиб тарбиялайди.

М.Ёқубов
Хонқа туман “Сайид ота”масжиди
имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *