ОТИНОЙИЛАРНИНГ ХОТИРА ТАДБИРИ

2018 йил 27-январь куни Урганч шаҳар “Кўзли ота” масжидида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан Хоразм вилоятидаги отинойилар иштирокида “Она Ватанимиз келажаги йўлида ҳамжиҳатлик билан ўз ҳиссамизни қўшайлик” мавзусида “Хотира” тадбири ўтказилди. Ўзбекистон халқи ҳурриятга чиқишига, ҳар томонлама тараққий этишига сабабчи бўлиб, мангулик диёрига юз тутган Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов ёди ҳамон қалбларимизни ларзага солади. Булар ҳаммаси марҳум Юртбошимизга бўлган самимий муҳаббатимиздандир. Ватанимизда бўлаётган барча ўзгаришлар ва эришилган барча ютуқлар марҳум Юртбошимиз меҳнатларининг самараси экани, бу кунларни қадрига етиш, бу кунларга шукр қилиш инсонийлик бурчи экани ҳақида фикрлар билдирилди.

Р. Кадирова
ЎМИ Хоразм вилоят вакилининг хотин-
қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *